15.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2342
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 15.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2342
Дата вступления в силу
25.03.2012
Ҳужжат 24.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 8-сон, 103-модда), 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молиявий интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 51-модда) фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 январда 104-в, 21-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 мартда 104-в-1, 21-сон ва 615-1-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сон қўшимча» (рўйхат рақами 615-1, 1999 йил 3 март);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 21 апрелда 104-в-2-сон, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 апрелда 12-02-29/794-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 4 майда 615-2-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-сон қўшимча» (рўйхат рақами 615-2, 1999 йил 4 май);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 27 сентябрда 104-в-3-сон, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 сентябрда 21-3-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 615-3-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-сон ўзгартириш ва қўшимча» (рўйхат рақами 615-3, 2000 йил 5 январь);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 6 январда 104-в-4, 4-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 1 мартда 615-4-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-сон ўзгартиришлар» (рўйхат рақами 615-4, 2000 йил 1 март).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35/4-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011-41-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82, 2011-41-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎРИҚНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52(I)-сон), Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) ва «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 512-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 8-сон, 103-модда), 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молиявий интизомига риоя этилиши юзасидан жавобгарликни ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон) фармонларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (кейинги ўринларда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Йўриқнома талаблари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг тугатиш ҳисобварақларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатланган ҳисобварақларга ҳамда суд, суд ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланишга оид чекловлар ўрнатилган ҳисобварақларга ёки ушбу ҳисобварақлар бўйича хатланган пул маблағларига;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 28 июлдаги 22/2, 57, 2012-24-сонли қарори (рўйхат рақами. 2342-1, 14.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет маблағларини олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш учун уларнинг ҳисобварақларига маблағ ажратиш режалари чегарасида молия ва солиқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли қарори асосида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланган схемаларда белгиланган ҳисобварақларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган ҳисобварақларига нисбатан қўлланилмайди.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 28 июлдаги 22/2, 57, 2012-24-сонли қарори (рўйхат рақами. 2342-1, 14.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида (кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) етарли миқдорда пул маблағлари бўлганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижознинг фармойишига ва бошқа пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг келиб тушиши тартибида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида маблағ унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари 2-сон картотекага кирим қилинади. 2-сон картотека хўжалик юритувчи субъектнинг фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига суд ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, шу қарздорлик миқдорида олдин давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари ижросиз қолдирилади. Суд ижрочилари томонидан банкларга давлат солиқ хизмати органларининг ижросиз қолдириладиган инкассо топшириқномалари рақами, санаси, суммаси тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банклар шу куннинг ўзида давлат солиқ хизмати органларига ижросиз қолдириладиган инкассо топшириқномалари тўғрисида электрон хабар беради. Давлат солиқ хизмати органлари шу куннинг ўзида ушбу хабарнома асосида ижросиз қолдириладиган инкассо топшириқномаларини банклардан чақириб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банклар томонидан суд ижрочиларининг инкассо топшириқномаларининг тўланмаган суммаси ижрога қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижрога қабул қилинган инкассо топшириқномаларининг суд ижрочиларига қайтариладиган нусхасининг орқа томонига қабул қилинган сумма кўрсатилиб, банк масъул ижрочи ходими томонидан имзо чекилиб, штамп босилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 28 июлдаги 22/2, 57, 2012-24-сонли қарорига (рўйхат рақами. 2342-1, 14.09.2012 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк 2-сон картотека пайдо бўлганлиги тўғрисида 3-сўровноманинг «тақиқ» файлини «2» белгиси билан шакллантириб, Банк депозиторлари миллий ахборотлар базасига дастурий равишда юборади. Ушбу маълумотлар Банк депозиторлари миллий ахборотлар базаси орқали барча бошқа ҳисобварақлар очган банкларга узатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур маълумотлар Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали Давлат солиқ қўмитасига ахборот тариқасида узатилиб борилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 28 июлдаги 22/2, 57, 2012-24-сонли қарори (рўйхат рақами. 2342-1, 14.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобварақ очган банклар ушбу маълумотномани амалиёт куни давомида олганда, шу амалиёт кунидан кечикмаган ҳолда, маълумотномани амалиёт кунидан кейин олганда эса кейинги амалиёт кунида мазкур мижознинг асосий ҳисобварағига қўйилган талабларни қондириш учун хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларини унинг асосий ҳисобварағига мемориал ордер асосида ўтказиб беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида 2-сон картотека пайдо бўлгандан сўнг, унинг бошқа барча иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган банклар томонидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилиш ва асосий ҳисобварағига бўлган тўловлардан ташқари бошқа тўловларни амалга ошириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ҳисобварағидан тўловлар асосий ҳисобварағи очилган банкдан унинг 2-сон картотекаси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги файл маълумот дастурий равишда олингандан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловлар қуйидаги навбатда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) навбатдан ташқари, ҳисобварақ эгасининг аризасига кўра бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти билан боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун тўловлар ўтган ой давомида унинг фақат асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумларнинг 5 фоизи миқдоригача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ўта муҳим объектларни қўриқловчи бўлинмалар хизматидан фойдаланувчи ҳисобварақ эгалари учун эса 6 фоиз миқдоригача амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-сон картотека пайдо бўлганда, ҳисобварақ эгаси томонидан ариза кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар миқдорига боғлиқ ҳисоб-китоб билан бирга шу ойнинг кейинги декадаси биринчи санасига, жорий ойнинг учинчи декадаси ва кейинчалик эса кейинги ойнинг учинчи санасигача банкка тақдим қилинади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бўлган, ўта муҳим объектларни қўриқловчи бўлинмалар хизмати бўйича харажатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда зарурий харажатлар рўйхатини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобварақ эгаси кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар ҳисоб-китобини ва аризани банкка тақдим этган куннинг эртасидан бошлаб жорий ой давомида ушбу тўловларни тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб амалга ошириши мумкин. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар лимитининг ишлатилмаган қисми жорий ойнинг охирги кунигача ишлатилиши мумкин ва кейинги ойга ишлатиш учун ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун тўловлар ҳисобварақ эгасининг тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномаларининг «тўлов мақсади» графасида «кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобига», деб ёзилган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимитининг тўғри ҳисобланганлиги (аниқлашини) ва унга риоя қилинишини назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимити нотўғри ҳисобланганлиги аниқланган тақдирда, улар бўйича тақдим этилган ариза ва тўлов ҳужжатлари банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) биринчи навбатда, мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи ҳужжатлар бўйича, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) иккинчи навбатда, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар амалга оширилгандан кейин асосий ҳисобварақдан қуйидаги мажбуриятларнинг календарь навбати тартибида бажарилиши таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилмаган бошқа ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномалари юзасидан тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга Ҳукумат кафолати остида берилган муддатли ва муддатида қайтарилмаган кредитларни (уларнинг фоизларини ҳам) қайтариш учун қўйилган мижознинг талабномалари бўйича тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) учинчи навбатда, ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига қўйилган бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов ҳужжатларининг келиб тушиш санасига қараб календарь навбатида ҳисобдан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг миллий валютадаги ҳисобварақларидаги маблағлар қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хизмат кўрсатувчи банк давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномаси асосида мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасидаги ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағнинг ушбу талабларни қондириш учун етарли бўлган миқдоридаги қисмини кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Республика валюта биржасига сотиш учун буюртманома киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ваколатли банк томонидан чет эл валютасини сотишдан олинган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига кирим қилинади ва ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда мазкур ҳисобвараққа тақдим этилган талабларни қондириш учун йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг муддатли ва жамғарма депозит ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Йўриқноманинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш учун депозитнинг шартномада кўрсатилган муддати тугагандан кейин банклар томонидан асосий ҳисобвараққа кирим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Асосий ҳисобварақда унга қўйилган талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг муддатли ва жамғарма депозитлари бўйича депозит шартномаларини узайтириш ҳамда янги шартномалар тузиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолда пул-ҳисоб- китоб ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар лимити аниқлангандан ва захира қилинганидан кейин хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 5-банди «б» кичик бандида назарда тутилган навбат асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш учун асос бўлиб қуйидаги ҳужжатлар хизмат қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўловчининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича тўлов топшириқномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат солиқ хизмати органларининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш борасидаги инкассо топшириқномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона хизмати органлари томонидан муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш борасида инкассо топшириқномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларига (жарима ва молиявий санкциялар ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлар кўринишидаги) ҳисобварақ эгасининг тўлов топшириқномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд департаменти органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза, шунингдек иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадалларни, Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларни даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш борасидаги суд қарори асосида ижро органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўлов ҳужжатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Банд (брон) қилишга доир ариза банк билан келишилган графикдаги кундан бир кун олдин тақдим этилиши лозим. Банд (брон) миқдори иш ҳақидан ажратмаларсиз шакллантирилган бўлса ҳамда аризада кўрсатилган иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар суммасига тўлов топшириқномалари банкка тақдим қилинмаса, банк томонидан бундай аризалар қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ҳисобварағига қўйилаётган биринчи навбатдаги талабларни мутаносиб равишда қондириш улуши қарзларнинг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Мутаносибликни аниқлашда солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича қарз бюджетга тўловлар сифатида бир миқдорга жамланади ҳамда уларга нисбатан битта улуш аниқланади. Барча давлат мақсадли жамғармаларининг барча талаблари ҳам шундай усулда жамланади, кейинчалик улар давлат мақсадли жамғармалари ўртасида мутаносиб тартибда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Иш ҳақини бериш, шунингдек иш ҳақи тўлаш учун олинган кредитларни қайтариш, белгиланган миқдорлардаги ушлаб қолинган даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадаллар суммаларини ўтказиш мутаносиб равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мутаносиб тақсимлаш ҳисобварақдаги маблағларнинг кун бошидаги қолдиғидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ойнинг охирги банк иш кунида асосий ҳисобварақларга келиб тушган маблағлар кун давомида мутаносиб тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, ҳисобварақдан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган мисол асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилмайдиган банк ҳисобварақлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ҳисобварағи очилган баланс ҳисобварағида «888» тартиб рақам билан очилган ҳисобварақ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 22604 — Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли. (Ҳукумат қарорлари асосида ажратилган маблағлар)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 22626 — Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари. (Ҳукумат қарорлари асосида ажратилган маблағлар)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 23202 — Клиринг транзакциялар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 23204 — Бир марталик ўзаро ҳисоб-китоблар учун бюджет маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 23208 — Молия вазирлиги фондлари билан бўладиган клиринг трансакциялари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 23210 — Молия вазирлиги фондларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 23218 — Молия вазирлиги фондидан ажратилган мақсадли маблағлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 23220 — Молия вазирлиги фондидан олинган мақсадли маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 23222 — Молия вазирлиги фондининг мақсадли маблағлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 23224 — Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро бир марталик ҳисоб-китоблар учун бюджет маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 23226 — Республика бюджетининг экспортчи-корхоналар билан бўладиган мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 23228 — Республика бюджетининг пудратчи ташкилотлар билан бўладиган мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 20412 — Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сонли қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга, 1996 йил 10 декабрдаги 437-сонли қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида низомга, 2000 йил 18 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низомга ва Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1112, 2002 йил 14 март) асосан очилган махсус ҳисобварақлар)‎‎.‎
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 28 июлдаги 22/2, 57, 2012-24-сонли қарорига (рўйхат рақами. 2342-1, 14.09.2012 й.) асосан 14-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мақсадли маблағлар тақсимоти бўйича алоҳида тартибларда иштирок этадиган «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва «Ўзбекэнерго» ДАК таркибидаги ташкилотларга «Ўзбекнефтегаз» МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1441, 2005 йил 14 январь), «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1088, 2001 йил 27 ноябрь), «Ўзбекэнерго ДАК корхоналари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1078, 2001 йил 6 ноябрь), Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси» маблағлари ҳисобига топширилган ғалла ва шоли учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) мувофиқ очилган ҳисобварақлар (асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ташқари).
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 28 июлдаги 22/2, 57, 2012-24-сонли қарорига (рўйхат рақами. 2342-1, 14.09.2012 й.) асосан 15-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан маблағларни талабларни қондириш учун мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга оид
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИСОЛ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобварағига келиб тушган кунлик маблағлар унинг бюджет, давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар бўйича қарзи ҳамда ҳисобварағида иш ҳақи учун банд (брон) мавжуд бўлганда, қуйидаги тартибда мутаносиб равишда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан мижознинг асосий ҳисобварағида кун бошида 5000 минг сўм миқдорида маблағлар қолдиғи мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириқномалари ва тегишли органларнинг инкассо топшириқномаларига асосан қуйидаги тўловлар бўйича қарз мавжуд:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетга — 4000 минг сўм (фойда солиғидан — 3000 минг сўм, ҚҚСдан — 500 минг сўм, бюджетга тўланадиган бошқа солиқлар ва тўловлардан — 500 минг сўм);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мақсадли жамғармалар олдида — 2350 минг сўм, бундан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловлар бўйича 825 минг сўм, сотилган товар (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмидан ҚҚС ва акциз солиғини айириб олган ҳолда 0,7% ажратмалар — 534 минг сўм, Республика йўл жамғармасига — 477 минг сўм ва бошқа давлат мақсадли жамғармаларга, шу жумладан мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар — 514 минг сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, иш ҳақи бўйича умумий сумма — 3000 минг сўм, ундан иш ҳақи тўлашга берилган кредит суммаси — 1000 минг сўм, иш ҳақини бронлаш суммаси — 2000 минг сўм, унга қуйидагилар киради: даромад солиғи — 380 минг сўм ва жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар — 20 минг сўм, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадаллар суммаси (4,5%) — 90 минг сўм ва Касаба уюшмасига бадаллар (1%) — 20 минг сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобварақдаги ушбу барча талаблар жамланади (4000 + 2350 + 3000 = 9350 минг сўм) ва 100 фоиз деб қабул қилинади. Юқорида санаб ўтилган талабларнинг ҳар бирини қондириш бўйича мутаносиблик қуйидагича аниқланади: 9350 минг сўм 100 фоиз деб қабул қилинади ва ҳисобварақда мавжуд 5000 минг сўм маблағларнинг унга нисбати аниқланади, яъни қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади: 5000 х 100/9350 = 53,476%.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳар бирининг улуши тегишли мутаносибликларда аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Бюджетга тўловлар улуши: 4000 х 0,53476 = 2139,0 минг сўмни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар улуши: 2350 х 0,53476 = 1256,7 минг сўмни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мақсадли жамғармаларнинг ичида ҳар бир жамғарма бўйича нисбат (пропорция) белгиланади. Бизнинг мисолимиздан келиб чиқиб, ушбу нисбат қуйидагича бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона ижтимоий тўловлар улуши 825 х 0,53476 = 441,2 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси улуши: 534 х 0,53476 = 285,6 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика йўл фондининг улуши 477 х 0,53476 = 255,1 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа давлат мақсадли жамғармаларнинг улуши, шу жумладан мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар 514 х 0,53476 = 274,9 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Иш ҳақи бўйича умумий сумма (шу жумладан, иш ҳақини тўлашга берилган кредит ва иш ҳақи фонди бўйича бронни ўз ичига олган ҳолда) 3000 х 0,53476 = 1604,3 минг сўмни ташкил этади. Ушбу қисм ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақини тўлашга берилган кредитнинг улуши 1000 х 0,53476 = 534,7 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақи фонди бўйича броннинг улуши (ўз ичига даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар, Пенсия жамғармасига ва касаба уюшмасига бадалларини олади) 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади. Улардан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақига бериладиган нақд пуллар улуши 1550 х 0,53476 = 828,9 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқ улуши 380 х 0,53476 = 203,2 минг сўмни (унинг таркибида жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар улуши 20 х 0,53476 = 10,7 минг сўмни) ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг улуши (4,5%) 90 х 0,53476 = 48,1 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касаба уюшмалари ихтиёрий бадаллар улуши (1%) 20 х 0,53476 = 10,7 минг сўмни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу тариқа, хўжалик юритувчи субъектнинг бюджетга солиқ ва йиғимларнинг ҳар бир тури бўйича қарздорлиги бюджет олдидаги умумий қарздорлигидан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги ушбу давлат мақсадли жамғармалар олдидаги умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги ҳам жисмоний шахслар даромадидан солиқ, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадалларни ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда, 38-сон, 438-модда; 2013 й., 36-сон, 480-модда; 2015 й., 26-сон, 345-модда; 40-сон, 523-модда; 2016 й., 9-сон, 97-модда; 2017 й., 27-сон, 629-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2342-8/1276-сон; 23.05.2019 й., 10/19/2342-9/3173-сон; 17.01.2020 й., 10/20/2342-10/0064-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 16.01.2025 й., 10/25/2342-12/0038-сон)