ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Қарори
ФУНДАМЕНТАЛ ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1705-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ–1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 561-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 2, 44, 81, 5-3-6/3 ва 2/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1705, 2007 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 362-модда) билан тасдиқланган Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 февраль,
1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 февраль,
15-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 февраль,
42-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 3 февраль,
1-сон
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 февраль,
3/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2012 йил 3 февралдаги 1, 15, 42, 1, 3/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 6-банддаги «Қўмитанинг» деган сўз «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Илмий лойиҳаларга ажратиладиган бюджет маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида, илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.
Илмий лойиҳага ажратиладиган бюджет маблағининг қолган 5 фоизи илмий-тадқиқот натижаси ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилганидан сўнг ажратилади».
3. 37-бандда:
учинчи хатбошидаги «тугалланадиган йилнинг ўн биринчи» деган сўзлар «ҳисобот йили ўнинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «йилнинг ўн биринчи» деган сўзлар «йил ўнинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 38-банддаги «ўн биринчи» деган сўзлар «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2012 йил 3 февраль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
2012 йил 3 февраль
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
2012 йил 3 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 110-модда)