Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сонли қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 27 февраль,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 22 мартдаги 151-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 11-модда) илованинг 8-бандидаги «Республика кўчмас мулк биржасига» сўзлари «риэлторлик ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тугатилаётган корхоналарнинг мол-мулкини сотиш бўйича кимошди савдоларининг мунтазам ўтказилишини таъминласин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда):
а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «биржа» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 13-бандида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги Низомнинг 9-банди учинчи хатбошидаги «биржаларда» ва «биржага» сўзлари тегишли равишда «ихтисослаштирилган савдо ташкилотларида» ва «унга» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-иловадаги Иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифи ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентларининг 10-бандидаги «кўчмас мулк биржалари, брокерлик идоралари ва агентликлар» сўзлари «риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) 1-иловада:
а) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги «биржалар томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 29-банднинг биринчи хатбошидаги «махсус ажратилган савдо майдончаларида биржалар» сўзлари «ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 37-банддаги «савдо ташкилотлари ва биржалар» сўзлари «ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 42-банднинг учинчи хатбошидаги «биржаларга» сўзи «ихтисослаштирилган савдо ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)