Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти тўғрисида 2011 йил 23 август куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 январь,
ПҚ-1680-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 27-модда)