Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020 12.12.2011 йилдаги 324-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.12.2011 йилдаги 324-сон
Дата вступления в силу
12.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ ГУРУҲЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ЧЕТДАН КЕЛТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиши ва улар ўртасидаги соғлом рақобат учун қулай шарт-шароитлар яратиш асосида контрабанда товарларини четдан келтириш ва сотишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2012 йил 1 январдан бошлаб четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари божхонада расмийлаштирилгунга қадар эркин муомала (кейинги ўринларда импорт деб аталади) учун чиқариш режимида махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилишнинг мажбурий жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан четдан келтириладиган зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш тақиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш ҳолатларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, савдо (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) қоидаларини бузиш сифатида қаралсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 103-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини савдо тармоғида 2012 йил 1 июлгача махсус назорат идентификация белгилари билан маркаламасдан сотиш мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар 2012 йил 1 январгача импорт қилинган истеъмол товарларини маркировка қилиш учун товарлар импортнинг божхона режимида расмийлаштирилганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзларидаги мавжуд истеъмол товарларини маркировка қилиш учун буюртманомаларни хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига беришлари мумкин. Бунда истеъмол товарларини идентификация белгилари билан маркировка қилиш товарлар сотиладиган ёки сақланадиган жойларда ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхатига янгидан киритиладиган истеъмол товарларини бундай истеъмол товарлари рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида ушбу белгилар билан маркировка қилмаган ҳолда сотишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси махсус назорат идентификация белгиларини муомалага киритиш мақсадида махсус жамғармалар маблағлари ҳисобига зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти сотиб олинишини ўн кун муддатда таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига мувофиқ миқдорда ҳимоя элементлари бор бўлган қоғоз олиниши ва ишлаб чиқарилишини, елим асосини тушириш учун жўнатишни ва импорт бўйича ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган қоғоз олинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ишлаб чиқарилган ҳимоя элементлари бор бўлган қоғоз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилишини ва ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган қоғоз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишини амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш доирасида технологик асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини контрактларни сифати, бозор конъюнктураси нархлари даражасига мувофиқлик юзасидан мустақил экспертизадан ўтказишни амалга оширувчи аккредитация қилинган консалтинг фирмаларининг хулосалари асосида, истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бевосита расмий вакилларидан сотиб олишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларининг четдан келтирилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарлари сотилиши ва сақланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиниши тизими жорий этилиши тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилишни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда импорт қилишда махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтирилаётган истеъмол товарлари айрим гуруҳларини маркировка қилиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни 2012 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин ҳамда, зарурат бўлганда,тегишли қонунчилик нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
324-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом эркин муомала (кейинги ўринларда импорт деб аталади) учун чиқариш божхона режимига чиқаришда махсус назорат идентификация белгилари (кейинги ўринларда идентификация белгилари деб аталади) билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари айрим гуруҳларини маркировка қилишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низом:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари расмий фойдаланиши, шу жумладан уларнинг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг шахсий фойдаланилиши учун мўлжалланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўргазма намуналари, синаш, тадқиқ этиш учун намуналар сифатида чет элдан олиб келинадиган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро транзит мақсадлари учун мўлжалланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божсиз савдо дўконларида сотиладиган истеъмол товарларига идентификация белгилари билан маркировка қилишга жорий этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Идентификация белгиларига буюртма бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб келувчи шахс улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган пайтдан бошлаб 1—15 кун мобайнида 2-иловага мувофиқ шакл бўйича товарларни идентификация белгилари билан маркировка қилиш юзасидан буюртманома тақдим этади. Буюртманома товарлар тушган жой бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади)нинг божхона постига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Божхона пости ходими буюртманомаларни қабул қилишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ божхона постида идентификация белгиларини тайёрлашга буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарини тўлдиради. Буюртманомалар дафтарга қайд этилгандан кейин божхона пости ходими бир иш куни мобайнида идентификация белгиларининг зарур сонини тайёрлаш учун ДБҚнинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. ДБҚ ҳудудий бошқармасининг идентификация белгиларини тайёрлаш учун масъул бўлган ходими икки иш куни мобайнида махсус принтерларда термотранс босма усулида (штрих код тарзида) идентификация белгиларини тайёрлайди, буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этади ва уларни ташкилий-инспекторлик бўлими орқали божхона постига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Истеъмол товарларининг идентификация белгилари билан маркировка қилиш буюртманомалар асосида, божхона пости ходими томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Идентификация белгиларини тайёрлаш ва бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Идентификация белгилари ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли шартнома асосида ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намуна бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасидан (кейинги ўринларда «Давлат белгиси» ДИБ деб аталади) ДБҚ томонидан сотиб олинадиган ҳимоя элементлари бор бўлган, ўзи елимланадиган махсус қоғозда тайёрланади. Идентификация белгиларининг дизайни ва ҳимоя қилиш даражаси ДБҚ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда «Давлат белгиси» ДИБ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган махсус қоғоз қиймати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун ДБҚ ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳақи тўланиши тўғрисидаги икки нусхада кафолат хати билан ўзи елимланадиган махсус қоғозни сотиб олишга буюртманома шаклидаги буюртмани «Давлат белгиси» ДИБга расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «Давлат белгиси» ДИБ ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун буюртманомаларни қабул қилишда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғозни тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Рақамланиши ортиб борадиган ўзи елимланадиган махсус қоғоз тайёрлангандан кейин «Давлат белгиси» ДИБ бу ҳақда ДБҚни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. ДБҚ ўзи елимланадиган махсус қоғоз учун ҳақ тўлангандан кейин ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун тўлов топшириқномаси билан «Давлат белгиси» ДИБга мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Буюртманомада кўрсатилган ўзи елимланадиган махсус қоғоз учун ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин «Давлат белгиси» ДИБнинг масъул шахси ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғозни бериш юзасидан 2 нусхада квитанция тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. «Давлат белгиси» ДИБнинг масъул шахси ДБҚнинг ваколатли ходимига ортиб борадиган рақамлаш бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғознинг буюртманомада кўрсатилган сонини беради ва бу ҳақда ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун квитанцияга белги қўяди. Квитанциянинг бир нусхаси «Давлат белгиси» ДИБнинг масъул шахсида қолади, иккинчи нусхаси ДБҚнинг ваколатли ходимига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. «Давлат белгиси» ДИБ ўзи елимланадиган махсус қоғоз ДБҚнинг ваколатли ходимига берилгунга қадар шикастланмасдан ўрамда сақланишини таъминлашга мажбур. Бузилмаган ўрамдаги ўзи елимланадиган махсус қоғознинг сони ДБҚнинг ваколатли ходимида шубҳа туғдирган ҳолларда, улар «Давлат белгиси» ДИБнинг вакилларининг мажбурий иштирокида текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. ДБҚ томонидан олинган ўзи елимланадиган махсус қоғоз номинал қиймати бўйича 006 «Қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар» балансдан ташқари ҳисоб рақамига кирим қилинади. Ўзи елимланадиган махсус қоғоз кирими ва сарфи ҳисоби қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар учун ўхшаш бўлган тартибда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Идентификация белгилари термотрансфер босма усулида (штрих код тарзида) махсус принтерларда тайёрланади. Штрих коди ўзида тегишли ахборот — товарнинг номи, товарнинг миқдори, олиб кираётган шахснинг номи, экспорт қилувчининг номи, юк божхона декларациясининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва тайёрловчи завод томонидан қўйиладиган товарнинг серияли рақами мавжуд бўлган улар орасида қора квадратлар ва оч ранг оралиқлар бўлган комбинациялардан иборат расмни ифодалайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Идентификация белгиларини маркировка қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Четдан келтириладиган истеъмол товарларини идентификация рақамлари билан маркировка қилиш божхона пости ходимлари томонидан товар тушган жой бўйича импортнинг божхона режимига божхонада расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади. Идентификация белгилари билан маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини олиб келувчи шахслар юк божхона декларациясининг 31-устунида тайёрловчи завод томонидан етказиб бериладиган четдан келтирилаётган истеъмол товарларининг серия рақамлари тўғрисидаги маълумотни кўрсатишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Идентификация белгиси божхона пости ходими томонидан товарнинг ўрамига туширилади, у товар сотилгунига қадар ундан ажратилмайди ва товар белги билан сотувга қўйилади, ёки бевосита товарга туширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Идентификация белгилари сотилмайди, бошқа шахсларга берилмайди, ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари божхона постлари томонидан қайтарилган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Давлат божхона хизмати органларида идентификация белгилари ҳисобини юритиш, ҳисобот бериш ва улар устидан назорат қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Идентификация белгиларига қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар сифатида бухгалтерия ҳисоби қоидалари татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Идентификация белгилари ҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисобот бериш уларнинг сони бўйича юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари идентификация белгиларидан фойдаланишнинг тўғрилиги ва ҳисобдан чиқарилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари жорий чорак биринчи ойининг 1-кунидаги ҳолати бўйича ДБҚга олиб кираётган шахслар, товарлар бўйича идентификация белгиларининг ҳаракати тўғрисида ахборот тақдим этади. Кўрсатиб ўтилган ахборот ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон шаклда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Божхона постлари идентификация белгиларидан фойдаланиш бўйича тўғри ҳисоб юритилишини таъминлашлари ва шикастланган белгиларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилгунга қадар уларни йўқотмасдан сақлашлари зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Идентификация белгилари сақланиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун жавобгарлик ДБҚнинг тегишли ходимларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Давлат божхона хизмати органларида идентификация белгиларини ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Идентификация белгилари шикастланган ҳолатларда божхона постлари барча шикастланган идентификация белгиларини шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш учун топшириш тўғрисидаги буюртманома билан биргаликда ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига қайтариши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Шикастланган идентификация белгилари қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда 10 донадан «А4» форматдаги қоғознинг алоҳида варақларига елимланиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идентификация белгилари букланмасдан ва қийшайтирилмасдан елимланиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгилар белгининг марказий қисми ва матн аниқ кўринадиган тарзда ёпиштирилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгилар узилганда унинг алоҳида қисмлари бирлаштирилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шикастланган идентификация белгилари ёпиштирилган «А4» форматдаги қоғознинг ҳар бир алоҳида варағи тегишли божхона пости ходимининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Идентификация белгилари тайёрланиши учун масъул бўлган ДБҚ ҳудудий бошқармаси ходими шикастланган идентификация белгиларини мунтазам равишда тўплайди ва ҳисобот давридан кейинги ярим йиллик биринчи ойининг 10-кунигача бўлган муддатда уларни ДБҚга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ҳисобот давридан кейинги йил биринчи ойининг 30-кунигача бўлган муддатда ДБҚ, «Давлат белгиси» ДИБ ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакилларидан камида 3 кишидан иборат таркибда комиссия тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзолари бузилган идентификация белгиларининг ҳақиқийлигини ўрганадилар ва имзо билан тасдиқлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Шикастланган идентификация белгиларининг ҳақиқийлигини ўрганиш ва йўқ қилиш жараёнлари видеотасвирга туширилиши ва кейинчалик шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш тўғрисидаги тегишли далолатномага илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Йўқ қилиш ёқиш йўли билан амалга оширилади, бу ҳақда шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш далолатномасида тегишли ёзув қайд этилади, далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ностандарт ҳамда буюртма қилинган сондан ортиқча юкланган идентификация белгилари ушбу Низомнинг 28—33-бандларига мувофиқ белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини назорат қилишда давлат божхона ва солиқ хизмати органларининг ўзаро ҳамкорлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарлари четдан келтирилишини назорат қилиш ДБҚ ходимлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини сотиш ва сақлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан назорат қилиш идентификаторлар (сканерлар) ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини импортнинг божхона режимида божхонада расмийлаштиришда давлат божхона хизмати органлари томонидан «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг маълумотлар базаси, шу жумладан йўқ қилинган идентификация белгилари бўйича алоҳида реестр шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатиб ўтилган маълумотлар базасида расмийлаштирилган юк божхона декларациялари ва идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарларнинг тайёрловчи завод томонидан тақдим этиладиган серия рақамлари тўғрисидаги маълумот бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимидан фойдаланиш ҳамда давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари ўртасида ахборот айирбошлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини маркировка қилиш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий бошқармада идентификация белгиларини тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни божхона постида ҳисобга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАФТАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р‎

Импорт қилувчининг номи‎

Идентификация белгиларини тайёрлаш юзасидан буюртманомаларнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва санаси‎

Идентификация белгилари сони‎

Вақтинчалик сақлаш ёки божхона омбори режимидаги юк божхона декларацияси тартиб рақами‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎«Давлат белгиси» ДИБ бош директори _________________________________________________га

(Ф.И.О.)‎

‎‎20___ йил «____» __________________да рўйхатдан ўтказилган рақами _______________________‎

‎‎
‎Ўзи елимланадиган махсус қоғоз сотиб олиш юзасидан
‎БУЮРТМАНОМА ‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ______ ўрам/та ўзи ёпишадиган махсус қоғоз тайёрлаб беришингизни сўрайди.

‎‎‎

‎ДБҚ раиси ўринбосари ________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О., имзо)‎

‎М.Ў.‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзи елимланадиган махсус қоғоз тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни ҳисобга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАФТАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р‎

Буюртманоманинг тартиб рақами‎

Ўзи елимланадиган қоғозлар сони (ўрам/та)‎

1‎

2‎

3

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎«Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси‎

‎Ўзи елимланадиган махсус қоғозни бериш
‎КВИТАНЦИЯСИ

20___ йил «____» _________________да рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами __________________

(«Давлат белгиси» ДИБ ходими томонидан тўлдирилади) ‎

‎‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан _________ сўмга ______________ миқдорида ўзи елимланадиган махсус қоғоз олиш учун берилган.‎
‎‎_____________________________________________________________________ суммага олинган.‎

(ёзув билан)‎

‎‎
‎Олдим ______________________ 20____ йил «___» ________________________________________‎

‎‎Имзо
‎‎____________________________________________________________________________________‎

‎‎(ўзи елимланадиган махсус қоғозни олувчининг Ф.И.О., имзоси)‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахслар келтираётган товарлар бўйича идентификация белгиларининг сарфланиши тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АХБОРОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎_______________________________________________________________ бўйича

‎‎(ДБҚ ҳудудий бошқармасининг номи)

‎‎Ҳисобот даврида 20___ йил «____» _______________ _________________ ойлар

‎‏Идентификация белгилари

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ‎

Ҳисобот даврида тушгани‎

Ҳисобот даврида ишлатилгани‎

Ҳисобот даврида шикастлангани ва ҳисобдан чиқарилгани‎

Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ‎

сони (та) ‎

сони (та) ‎

сони (та) ‎

сони (та) ‎

сони (та) ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ҳисобот электрон тарзида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р Товарнинг номи ТИФ ТН коди

1.

Қисилган ёки суюлтирилган газ учун идишлар 7311 00 110 0, 7311 00 130 0, 7311 00 190 0, 7311 00 300 0, 7311 00 910 0, 7311 00 990 0, 7613 00 000 0
2. Овқатни тайёрлаш ва иситиш учун қурилма 7321 11 100 0
3. Ҳарорат ва ҳаво намлигини ўзгартириш учун двигатели ва приборлари бўлган, вентилятор билан ускуналанган ҳавони кондициялаш учун қурилма, шу жумладан, ҳавони алоҳида тартибга солиш мумкин бўлмаган кондиционерлар 8415 10 100 0, 8415 10 900 0, 8415 20 000 9, 8415 81 009 0, 8415 82 000 9, 8415 83 000 9
4. Электр ёки бошқа турдаги музлатгичлар, совутгичлар ва бошқа совутгич ёки музлатгичлар 8418 10 200 1, 8418 10 200 9, 8418 10 800 1, 8418 10 800 9, 8418 21 100 0, 8418 21 510 0, 8418 21 590 0, 8418 21 910 0, 8418 21 990 0, 8418 29 000 0, 8418 40 200 1, 8418 40 200 9, 8418 40 800 1, 8418 40 800 9
5. Уй-рўзғор идишларини ювиш машиналари 8422 11 000 0
6. Пластина, цилиндрлар ва 8442 товар позицияси бошқа босма шакллари билан босишда фойдаланиладиган босма машиналар; бошқа принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари ва факсимиль аппаратлари, бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаганлари 8443 31 100 0, 8443 31 910 0, 8443 31 990 1, 8443 31 990 9, 8443 32 100 1, 8443 32 100 9, 8443 32 300 0, 8443 32 910 0, 8443 32 930 1, 8443 32 930 9, 8443 32 990 0, 8443 39 100 0, 8443 39 310 1, 8443 39 310 9, 8443 39 390 0, 8443 39 900 1, 8443 39 900 2, 8443 39 900 9
7. Маиший ёки кирхоналар учун кир ювиш машиналари, шу жумладан, ювилган буюм сувини сиқиш қурилмаси билан жиҳозланган машиналар 8450 11 110 0, 8450 11 190 0, 8450 11 900 0, 8450 12 000 0, 8450 19 000 0
8. Чангютгичлар 8508 11 000 0, 8508 19 000 1, 8508 19 000 9, 8508 60 000 0
9. Микротўлқинли печлар 8516 50 000 0
10. Маиший турғун электр плиталари 8516 60 101 0
11. Уяли алоқа тармоқлари ёки бошқа симсиз алоқа тармоқлари учун телефон аппаратлари 8517 12 000 0
12. Видеотюнерга бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган видеоёзиш ёки видеотиклаш аппаратлари 8521 10 200 0, 8521 10 950 0, 8521 90 000 1, 8521 90 000 9
13. Овоз ёзгичи ёки овоз кучайтириш аппаратлари ёки соатлари бўлган қўшма ёки битта корпусга бирлаштирилмаган радиоэшиттириш учун қабул қилувчи аппаратлар 8527 91 190 0, 8527 91 350 0, 8527 91 910 0, 8527 91 990 0, 8527 92 100 0, 8527 92 900 0, 8527 99 000 0
14. Таркибига қабул қилувчи телевизион аппарат кирмайдиган мониторлар ва проекторлар; таркибига кенг қамровли радиоприёмник ёки аппаратура, ёзиб олувчи ёки овозни акс эттирувчи ёки тасвирловчилар кирадиган ёки кирмайдиган телевизион алоқа учун қабул қилувчи аппаратлар 8528 41 000 0, 8528 49 100 0, 8528 49 800 1, 8528 49 800 9, 8528 51 000 0, 8528 59 100 0, 8528 59 400 1, 8528 59 400 9, 8528 59 800 1, 8528 59 800 9, 8528 61 000 0, 8528 69 100 0, 8528 69 910 0, 8528 69 990 1, 8528 69 990 9, 8528 71 110 0, 8528 71 130 0, 8528 71 190 0, 8528 71 900 0, 8528 72 100 0, 8528 72 200 1, 8528 72 200 9, 8528 72 300 1, 8528 72 300 2, 8528 72 300 3, 8528 72 300 9, 8528 72 400 0, 8528 72 600 0, 8528 72 800 0, 8528 73 000 0
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 103-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан четдан келтириладиган зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Товарнинг номи‎

ТИФ ТН коди
‎(2007 йилги версия) ‎

‎Ўлчов бирлиги

‎Сони

Маълумотлар базаси сервери

8471 50 000 0

та‎

2‎

Ноутбук‎

8471 30 000 0‎

та‎

40‎

Штрихли кодлар сканерлари ‎

8471 90 000 0‎

та‎

120‎

3G-модемлари‎

8517 62 000 1‎

та‎

40‎

Персонал компьютер‎

8471 49 000 0‎

та‎

15‎

Этикеткалар учун термотрансферли принтер ‎

8443 32 100 9‎

та‎

15‎

Ўз-ўзидан ёпишадиган қоғоз*

4821 90 100 0‎

минг та‎

1500‎

Риббон — бўёвчи лента*

9612 10 800 0‎

та‎

10‎

СД-дискда дастурий таъминлаш ‎

8523 40 200 0‎

та‎

1‎

Этикеткаларнинг қўл аппликатори‎

8205 59 909 9‎

та‎

120‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Сарфлаш материалларини келтириш ҳар йилги истеъмолдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 514-модда; 2012 й., 38-сон, 436-модда; 2013 й., 8-сон, 103-модда; 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)