Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси БОШЛИҒИнинг
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИ АЭРОНАВИГАЦИЯСИ» АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИНИ (ЎЗР АҚ-93) ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2011 йил 8 ноябрь, 6-24/14-11046/6-сон]
Мазкур буйруқ Ўзбeкистон Рeспубликаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агeнтлигининг 2026 йил 19 августдаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикасининг аэронавигация ахборот хизматлари бўйича авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида аэронавигация ва парвозларни аэронавигацион таъминоти фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясини аэронавигацияси» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-93) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилида берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2003 йил 10 сентябрдаги 135-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясини аэронавигацияси» авиация қоидаларини (ЎзР АҚ-93) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, келишилгандан кейин ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Инспекция бошлиғи Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 10 октябрь,
124-сон