Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 5 АВГУСТДАГИ 228-СОН ҚАРОРИ)
Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорини бажариш юзасидан, ахборотларни шакллантириш ва оммавий коммуникациялар орқали тарқатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш ва самарали мониторинг олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 октябрь,
273-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «Марказнинг» сўзи «Марказ ҳамда Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Мониторинг натижалари эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Комиссияга кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва унинг хулосасини тайёрлаш, шунингдек эксперт хулосасини кейинчалик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юбориш учун тақдим этилади»;
в) VI бўлим номига «Марказнинг» сўзидан кейин «ҳамда Комиссиянинг» сўзлари қўшилсин;
г) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ҳуқуқ бузилишларининг айрим ҳолатлари бўйича эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Марказ мониторингнинг тегишли натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, Комиссия мониторинг натижалари олинган санадан 30 кундан кечикмай уларни экспертизадан ўтказади, ўз хулосаларини тайёрлайди ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборади»;
д) 15-банднинг биринчи хатбошига «Марказ» сўзидан кейин «ҳамда Комиссия» сўзлари қўшилсин;
е) 16 ва 17-бандларга «Марказнинг» сўзидан кейин «ҳамда Комиссиянинг» сўзлари қўшилсин;
ж) 18-бандда:
«Марказ» сўзидан кейин «ҳамда Комиссия» сўзлари қўшилсин;
«Марказни» сўзидан кейин «ҳамда Комиссияни» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 415-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)