LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3190, 30.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 45-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «Давлат патент идорасининг» деган сўзлар «Интеллектуал мулк агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
номидаги «Давлат патент идораси» деган сўзлар «Интеллектуал мулк агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
муқаддима ва 27-банддаги «Давлат патент идорасининг» деган сўзлар «Интеллектуал мулк агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)»;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказишга талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (2002 йил 1 ноябрь, рўйхат рақами 1184)» деган сўзлар «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «Патент идораси» деган сўзлар «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
18 ва 38-бандлардаги «Патент идорасининг» деган сўзлар «Агентликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.