ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1168-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сонли «Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3358, 31.03.2022 й.) асосан 2022 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 19 августдаги 42-сон буйруғи (2002 йил 27 август, рўйхат рақами 1168) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 15-16-сон) билан тасдиқланган Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
36-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 419-модда)