Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 331-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 7 сентябрь,
249-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандидаги «фундаментал ва амалий тадқиқотларни» сўзлари «фундаментал, амалий ва инновация илмий тадқиқотларни (кейинги ўринларда — илмий тадқиқотлар деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-бандидаги «фундаментал ва амалий» сўзлари «илмий» сўзи билан алмаштирилсин.
3. 4-бандида:
учинчи хатбошидан «фундаментал» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «фундаментал» сўзи «илмий» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидан «фундаментал ва амалий» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошидаги «олимлар ва» сўзларидан кейин «илмий» сўзи қўшилсин.
4. 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «фундаментал ва амалий» сўзлари «илмий» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 10-бандининг иккинчи хатбошидан «фундаментал ва амалий» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. 14-бандидаги «нотижорат ташкилотлар» сўзларидан кейин «илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватловчи жамғармалар» сўзлари қўшилсин.
7. 27-бандидан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
8. 30-бандининг иккинчи хатбошидаги «тадқиқотларнинг» сўзи «уларнинг» сўзи билан алмаштирилсин.
9. 44-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«44. Фанлар академиясининг вице-президентлари ва бош илмий котиби фан ва техниканинг ривожига улкан ҳисса қўшган, илмий-техник ишланмаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш, илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда катта хизмат қилган олимлар қаторидан илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг Кенгаши билан келишилган ҳолда Фанлар академияси президентининг тавсиясига биноан Умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан сайланадилар».
10. 45-бандидаги «академиклар» сўзи «олимлар» сўзи билан алмаштирилсин.
11. 48-бандида:
еттинчи хатбошидан «фундаментал» сўзи, саккизинчи хатбошидан «фундаментал ва амалий» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбошидаги «уларнинг» сўздан кейин «илмий» сўзи қўшилсин.
12. 63-бандидаги «фундаментал ва амалий» сўзлари «илмий» сўзи билан алмаштирилсин.
13. 67-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботлар, Фанлар академияси олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этиш асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига топширилади.»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 368-модда)