ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ БЎНАК ТЎЛОВЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2065-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 11 январдаги 4, 2018-83 ва 315-В-5-сонли «Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2065-5, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 7 январдаги 2, 2010-1, 39/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 1-2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган «Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 июнь,
38-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 июнь,
2011-22-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 июнь,
19/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 29 июндаги 38, 2011-22, 19/1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базаларига;
айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, банк ҳисобварақаларига келиб тушадиган пул маблағларининг тақсимланишига бошқача тартиб белгиланган корхоналарга».
2. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Барча маблағлар ушбу Низом татбиқ қилинадиган корхоналарга фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади, қуйидаги маблағлар бундан мустасно:
илгари тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайтиши кўринишида давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан келиб тушган маблағлар;
чакана савдодан инкассация қилинган тушум;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тушаётган мақсадли маблағлар;
илгари жойлаштирилган депозитларнинг қайтиши;
бир юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки битта иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан бошқа иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар;
илгари конвертация учун йўналтирилган маблағларнинг конвертация қилинмаган қисмининг қайтиши;
устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида келиб тушган маблағлар;
фоизлар ва дивидендлар;
грантлар;
хато ўтказилган маблағларнинг қайтган қисми.
Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақаларига пул маблағлари операцион кун тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда, пул маблағларининг тақсимланиши кейинги операцион кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Бунда, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон) фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳисобварақлардан асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағларга татбиқ этилади».
3. 16-бандда «Мактаб таълими жамғармаси» деган сўзлар «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади:
давлат солиқ хизмати органлари — тижорат банкларига хабарномани тўғри ва ўз вақтида юборилиши учун;
тижорат банклари — ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларининг тўғри ва ўз вақтида ўтказилиши учун».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 321-модда)