Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 04.07.2011 йилдаги ПҚ-1564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида талаб этиладиган юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, мамлакат минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим йўналишлари ва ихтисосларини янада мақбуллаштириш ва унификация қилиш, олий малакали мутахассисларни тайёрлашда минтақавий олий ўқув юртларининг ролини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг янгиланган Классификатори ишлаб чиқилган бўлиб, унда ўз мазмунига кўра яқин мутахассисликларни бирлаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада талаб қилинмаган мутахассисликларни тугатиш ҳисобига бакалавриат таълими йўналишларининг сонини 228 тадан 165 тагача, магистратура мутахассисликлари сонини эса 1200 тадан 447 тагача камайтириш кўзда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 сентябрдаги Ф-3501-сонли Фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида юқори малакали мутахассисларга бўлган ҳақиқий талабни ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртларига қабул квоталарини янада оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрланди, уларда бир-бирини такрорловчи, мос келмайдиган ва ихтисослашмаган йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни тугатган ҳолда республика минтақаларида жойлашган олий ўқув юртларига ҳамда замонавий муҳандислик-техника, ахборот-компьютер ва қурувчилик мутахассислари бўйича квоталарни кўпайтириш назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг янгиланган Классификаторига мувофиқ республиканинг олий ўқув юртлари бўйича 2011/2012 ўқув йили учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалаврларни 56 607 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 19 560 ва тўлов-контракт асосида — 37 047 нафар миқдорида, 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
магистрларни 5 880 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 1 566 ва тўлов-контракт асосида — 4 314 нафар миқдорида, 2-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалаврларни Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимига давлат грантлари бўйича 65 киши ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига — 50 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 15 кишини ва тўлов-контракт асосида — 35 кишини қабул қилиш умумий квоталари 3-иловага* мувофиқ белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 3-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 4-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат комиссиясига олий таълим муассасаларига кириш чоғида бакалавриат тайёрлов йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат ва магистратурага қабулнинг белгиланган умумий квоталар доирасида олий таълим муассасаларининг қабул кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.Н. Арипов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабулга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил қилиш ҳамда давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурага, шу жумладан олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар олган муддатли ҳарбий хизматчилар учун белгиланган квоталарга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасалари доирасида бакалавриат ва магистратура бўйича давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011/2012 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага қабул қилиш бўйича белгиланган квоталарни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «спорт фаолияти» мутахассислиги бўйича аёл мураббийларни тайёрлаш мақсадида минтақалардаги энг яхши тайёргарлик кўрган қизларнинг Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг хотин-қизлар спорти йўналишлари бўйича қабулнинг мақсадли квоталари танловида иштирок этишлари учун уларнинг ўз вақтида танлаб олинишини таъминласин, уларнинг тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун шарт-шароитлар яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иш берувчилар билан биргаликда олий ўқув юртларининг битирувчилари ўзлари олган билим йўналишига мувофиқ ишга жойлашганликлари устидан тизимли назорат ўтказиб турсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 4 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1564-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 280-модда)