Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 май,
ПҚ-1539-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПҚ-1539-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
[Кўчирма]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари ҳамда ташкилий-назорат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 311-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 256-модда; 2017 й., 18-сон, 311-модда)