Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2020 25.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2230
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 25.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2230
Дата вступления в силу
04.06.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ КРЕДИТ СИЁСАТИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2230]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/9-сонли ««Микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2230-1, 27.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 495-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 30 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13/5-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/5-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 495-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Микрокредит ташкилотининг кредит сиёсати (бундан буён матнда кредит сиёсати деб юритилади) микрокредит ташкилоти ўз мижозларини кредитлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликни бошқаришда микрокредит ташкилоти раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубиётларни белгиловчи ҳамда микрокредит ташкилотининг кредит портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати микрокредит ташкилоти томонидан амалга ошириладиган кредитлаш фаолиятининг мақсадлари, тамойиллари, йўналишлари ва тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир микрокредит ташкилоти ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқади. Кредит сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кредит сиёсати микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан ҳар йили камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва ижро этиш юзасидан жавобгарлик микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи ва ижро этувчи органига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Кредит сиёсатида микрокредит ташкилоти томонидан бериладиган кредитларнинг турлари (микрокредит, микроқарз, микролизинг ва истеъмол кредитлари) (бундан буён матнда кредит деб юритилади) ҳамда соҳалари (савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқалар) белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кредит сиёсатининг мақсади қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти мижозларининг кредитларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитларни бериш жараёнида қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
берилган кредитларнинг муддатида қайтарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таваккалчиликни диверсификация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини ҳамда қарздорнинг молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Кредит сиёсатида микрокредит ташкилоти учун мос келмайдиган кредитларнинг турлари кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кредит сиёсати кредитларнинг турлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар ва бошқалар бўйича кредитларни диверсификациялаш даражасини белгилаш ва уларни мониторинг қилиш тўғрисидаги талабларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кредит сиёсатида бериладиган кредитларнинг турига қараб, талаб қилиб олинадиган ҳужжатларнинг рўйхатлари ҳамда кредит ҳужжатлари тўпламини расмийлаштириш тадбирлари белгиланиши лозим. Микрокредит ташкилоти томонидан қарздорларга берилган кредитлар бўйича расмийлаштирилган барча ҳужжатлар ҳар бир қарздор бўйича алоҳида йиғмажилдда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кредит сиёсатида мижозларнинг кредит қобилиятини баҳолаш учун уларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тадбирлари ёритилиши керак. Кредит сиёсатида мижозларнинг кредит қобилиятини баҳолаш мезонлари ва методикаси белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кредит сиёсати кредитни бериш жараёнида ҳамда кейинги мониторинг босқичларида мижоз (қарздор)ларнинг молиявий ҳолатига қўйиладиган қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар ва юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талабларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар ҳамда юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш, пул оқимлари ва бошқа маълумотлар бўйича қўшимча ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан қўйиладиган талабларни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кредит сиёсати мижозлар томонидан тақдим этиладиган бизнес-режага буюртмалар портфелининг тузилиши ва микрокредит ташкилоти кредитидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар, ишлаб чиқариладиган товарларни сотиш бозорининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича талабни ўз ичига олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Кредит сиёсатида кредитларнинг ҳар бир тури бўйича фоиз ставкаларини белгилаш мезонлари акс эттирилади. Бунда кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир кутилаётган харажатлар, воситачилик ҳақи, маъмурий харажатлар ҳамда микрокредит ташкилоти маржасини белгилаш тартиби кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кредит сиёсатида бериладиган кредитлар учун ҳисобланадиган фоизлар кредитнинг қолдиқ суммасига ҳар куни ҳисоблаб борилиши белгилаб қўйилиши шарт. Муддати ўтган кредитларга ҳисобланадиган пенялар ёки оширилган ставкада ҳисобланадиган фоизлар берилган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликка қанча миқдорда ва муддатгача ҳисоблаб борилиши ҳамда ушбу шартлар кредит шартномасининг алоҳида бандида қайд этилиши ҳам кўрсатиб ўтилган бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кредит сиёсати муайян турдаги мол-мулк (кўчмас ёки кўчар мол-мулклар) гарови асосида бериладиган кредитларнинг максимал миқдори лимитларини белгилайди. Кредит сиёсатида кредитни бериш вақтида кредитга қўйилган гаров таъминоти кредитни қайтаришнинг бирламчи манбаси бўлмаслиги белгилаб қўйилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кредит сиёсати гаровга олинган мол-мулк турига қараб, гаровга қўйилаётган мол-мулкка (гаров нарсасига) нисбатан қўйиладиган зарурий талаблар (гаровга қўювчи ёки ваколатли шахснинг ваколатлари, гаров нарсасига тегишли барча ҳужжатларнинг тегишлича расмийлаштирилганлигининг ўрганилиши) ва кредит ҳажмининг гаров қийматига бўлган нисбатини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда гаровга қўйилаётган мол-мулк белгиланган тартибда баҳоланиши ва унинг бозор қиймати уни сотиш керак бўлган пайтда юзага келиши мумкин бўлган харажатларни қоплашга етарли бўлиши лозимлиги ёритилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Кредит сиёсатида гаров нарсасини баҳоловчи ташкилот ёки микрокредит ташкилотининг ўзи томонидан баҳоланадиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилади ҳамда турли гаров тоифаларини баҳолаш услублари акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Кредит сиёсатида микрокредит ташкилоти томонидан бериладиган кредитларнинг таъминоти сифатида олинадиган кафилликлар бўйича кафилнинг молиявий ҳолатини баҳолаш юзасидан талаблар белгиланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Кредит сиёсатида кредитлаш учун масъул бўлган шахсларнинг кредитлаш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича ваколатлари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Кредитни қайтариш муддати уни қайтаришнинг бирламчи ва иккиламчи манбаларини баҳолаш асосида белгиланади. Кредит сиёсатида ҳар хил турдаги кредитларни қайтаришнинг мақбул йўллари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Кредит сиёсати кредитларни қайтаришнинг максимал муддатларини белгилайди. Кредит сиёсати кредитнинг асосий суммасини график асосида сўндирилиши ҳамда кредитни қайтариш муддати узайтирилаётганда кредитни қайтариш тартибини ҳам ўз ичига олади. Кредит сиёсатида кредитни қайтариш муддатини узайтириш микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарори асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Микрокредит ташкилоти қарздори томонидан олинган битта кредит ушбу қарздор томонидан микрокредит ташкилотидан олинган бошқа кредит ҳисобига сўндирилиши мумкин эмаслиги кредит сиёсатида белгиланиб қўйилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Кредит сиёсати берилган кредитларнинг қайтарилиши бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ва қарздорликни тўлиқ ундириб олиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Кредит сиёсатида кредитларни таснифлаш тизими ифодаланади. Микрокредит ташкилоти ходимлари кредит портфелидаги барча маълум бўлган салбий ўзгаришлар тўғрисида раҳбариятга ахборот беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Микрокредит ташкилоти кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни ташкил этади ҳамда умидсиз кредитларни ҳисобдан чиқариш тадбирларини ишлаб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Кредит сиёсатида берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши, қарздорнинг молиявий ҳолати ҳамда кредит таъминотининг ҳолатини мониторинг қилиб бориш шартлари кўрсатиб ўтилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Кредит сиёсатида микрокредит ташкилоти томонидан бериладиган кафолатлар қайси мақсадда берилиши, уларни имзолашга ваколати бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхати ҳамда кафолатлар бериладиган ҳолатлар, шунингдек уларга доир ҳужжатлар ва ҳисоботларга нисбатан қўйиладиган талаблар ёритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Кредит сиёсатида микрокредит ташкилоти томонидан бериладиган кафолатлар бўйича шартномалар тузилиши белгиланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Кредит сиёсатида микрокредит ташкилотининг кредит портфелини баҳолашга жавобгар бўлган мансабдор шахслар рўйхати белгиланади. Кредит портфели сифатини баҳолаш ва тузатишлар киритилиши учун муаммоли кредитларни аниқлаш бўйича зарур бўлган микрокредит ташкилотининг кредит таҳлили қоидалари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Кредит таҳлили қоидаларида кредит сифатини баҳолаш, тасдиқланган кредит сиёсатига мувофиқ кредит ҳужжатларини расмийлаштириш, молиявий таҳлил, гаровни расмийлаштириш, кредитлашга доир ваколатларни тақсимлаш ва қонун ҳужжатларига риоя қилинишини баҳолаш бўйича талаблар белгиланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Кредит сиёсатида ижро этувчи орган томонидан микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кредитлашнинг турли жиҳатлари бўйича, шунингдек кредит портфели сифати ва кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва даврийлиги белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоботларда микрокредит ташкилоти томонидан кредитларнинг турларига мувофиқ таваккалчиликларни баҳолаш ва бошқариш даражалари ёритилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 217-модда)