27.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 951-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 27.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 951-4
Дата вступления в силу
07.05.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) ва «Архив иши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 192-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви мажлис баённомаси билан 2000 йил 3 июнда тасдиқланган 10-сонли «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича Кўрсатма»га (рўйхат рақами 951, 2000 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.