Ўзбекистон Республикаси Парвоз хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ПАРВОЗ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИД СОЛУВЧИ ОБЪЕКТЛАРНИНГ МАРКИРОВКАСИГА ТАЛАБЛАР» (ЎЗР АҚ 150) АВИАЦИОН ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2006 йил 8 август 20-15-175/74-сон]
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кодексининг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида Дававианазорат томонидан «Парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларнинг маркировкасига талаблар» (ЎзР АҚ 150) Авиацион қоидалари ишлаб чиқилди. Буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларининг маркировкасига талаблар» (ЎзР АҚ 150) Авиацион қоидалари *тасдиқлансин.
Қоидалар матни рус тилида берилган
2. Мазкур Авиацион қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида техник ҳужжат сифатида тасдиқдан ўтгандан бошлаб ўн кундан сўнг амалга киритилсин.
3. Ишбошқарувчи (Ш.Н.Шамсиева) томонидан девонхона (О.В.Демиденко) билан ҳамкорликда Авиацион қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида техник ҳужжат сифатида тасдиқдан ўтгандан бошлаб ўн кун ичида кўпайтирилиб барча эксплуатантлар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат Дававианазорат СЛНБ бошлиғи О.Н.Лим зиммасига юклатилсин.
Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикасининг Давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ.О.Тробов
Тошкент ш.,
2006 йил 31 июль,
73-сон