LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда кичик корхоналар ва тадбиркорларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини янада соддалаштириш, кичик бизнесни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
«хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак».
б) тўртинчи хатбошидаги «матнининг» сўзидан кейин «ваколатли шахс томонидан имзоланган ва» сўзлари қўшилсин;
«улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтган тақдирда — ушбу улуш (ҳисса) ёки акциянинг бошқага ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат ва шу кабилар)»;
«761. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъекти аризасига биноан унинг дубликати берилиши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини беришда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Бу ҳолда тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органга эълон қилинган хабарни ва дубликат берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этиши шарт.
Тўлов суммаси рўйхатдан ўтказувчи органнинг алоҳида шахсий ғазна ҳисоб рақамига ўтказилади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг дубликатни тайёрлаш ва бериш харажатларини қоплашга йўналтирилади. Кўрсатиб ўтилган маблағларнинг 31 декабрдаги ҳолатига кўра қолдиқлари:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан — республика бюджети даромадига;
инспекцияларнинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан — тегишли маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома рўйхатдан ўтказган органга қайтарилади ва йўқ қилинади.