ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДА ИНТЕРНЕТ-ПРОВАЙДЕРЛАРНИНГ ТАРМОҚЛАРАРО ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1423-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда) ҳамда «Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 37-38-сон, 279-модда) қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2004 йил 12 ноябрдаги 374-сон буйруғи (рўйхат рақами 1423, 2004 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 45-46-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Х. МУХИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 февраль,
4-Ю-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 108-модда)