30.12.2010 йилдаги 237-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори, 30.12.2010 йилдаги 237-II-сон
Дата вступления в силу
30.12.2010
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжати қабул қилиниши, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари ёки унинг қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифларни киритувчи сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларга қонун ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини қўллаш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасига доир ишларни, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топиш лозим бўлган қонунларнинг рўйхатини тайёрлаш ишларини бажариш вақтида;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимияти олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори эгадир.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.