30.12.2010 йилдаги 153-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 30.12.2010 йилдаги 153-II-сон
Дата вступления в силу
30.12.2010
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тақдим этилган йиллик ҳисоботи (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади.
25. Сенатнинг ялпи мажлисида ҳисобот ва ахборотни тинглаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29 — I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти билан белгиланади.