LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда ғалла мустақиллиги миллий Дастурини бажариш борасида комплекс ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Юқори сифатли уруғлик материаллар ўзимизда етиштирилиши йўлга қўйилди, агротехнологиянинг илғор усуллари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда. Натижада бошоқли экинлар етиштириш муттасил кўпайиб, ҳосилдорлиги ортиб бормоқда, дон сифати ва унинг истеъмол хусусиятлари яхшиланмоқда.
Масалан, жорий йилда Избоскан, Пахтаобод, Ромитан, Дўстлик, Касби, Оқдарё, Сариосиё ва Тошлоқ туманларида ўртача ҳосилдорлик гектарига 65—75 центнерни ташкил қилди, бир қатор хўжаликларда эса бундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди, бу эса уларнинг юксак рентабеллик билан ишлашларини таъминламоқда.
Шу билан бирга маҳаллий тупроқ иқлим шароитларига мослашмаган навларни танлашдан, ерларни экин экишга сифатсиз тайёрлаш, бошоқли экинларни оқилона жойлаштирмаслик, экиш муддатларига ҳамда агротехника тадбирлари комплексига риоя этмасликдан бошлаб экинни парвариш қилиш агротехникасини қўпол равишда бузишдан иборат мавжуд фактларни қатъиян қораламоқ лозим. Қонликўл, Конимех, Мирзаобод, Оҳангарон, Охунбобоев ва бошқа туманларнинг бир қатор хўжаликларида мавжуд бўлган мана шундай нотўғри амалиёт оқибатида суғорма ерларнинг ҳар гектаридан атиги 10—15 центнердан олинган ҳосил хўжаликларнинг сарф-харажатларини қопламаяпти, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи ёмонлашиб бормоқда.
Кузги бошоқли дон экинлари экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, уларнинг навларини оқилона жойлаштириш, шунингдек контрактация шартномаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда серҳосил ва тезпишар навларни танлашга, экишни энг мақбул муддатларда ўтказиш ҳамда агротехника тадбирларининг бутун комплексини ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда хўжаликларнинг тўпланган ижобий тажрибасини умумлаштирсин ва татбиқ қилсин.
2. Бошоқли дон экинларини парвариш қилишда қўпол хатоликлар ва агротехника тадбирларини ўтказишни суст ташкил этиш ҳоллари аниқланган Қонликўл (Иброҳимов), Конимех (Истамов), Мирзаобод (Бобоқулов), Оҳангарон (Мирзабоев) ва Охунбобоев (Омонов) туманлари ҳокимларининг иши қониқарсиз деб топилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бошоқли дон экинларини парвариш қилиш агротехникасини бузиш ҳолларини амалий равишда кўриб чиқиб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ва бундан буён шундай хатоликларга йўл қўймаслик учун таъсирчан чоралар кўрсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ғаллакор хўжаликлар билан дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:
2006 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар ҳамда уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисида 1-иловага мувофиқ;
2006 йил ҳосилидан 2 ва 3-иловаларга мувофиқ юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ва етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги;
бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ҳамда Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари томонидан 2006 йил ҳосилидан суперэлита уруғлик тайёрланиши тўғрисида 4-иловага мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.
4. Кузги экишга бошоқли дон экинларининг сифатли, калибрланган, сертификатланган уруғларини тайёрлаш ҳамда суғориладиган ерларда асосан биринчи классдан паст бўлмаган биринчи-иккинчи репродукцияли уруғлар ва лалми ерларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлар экилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси зиммасига юклансин.
Товарбоп дон, калибрланмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, назарда тутилмаган навларни жойлаштириш ҳамда уларни ишлов беришга яроқсиз ерларга экиш тақиқлансин.
бошоқли дон экинлари навларини тасдиқланган тарзда жойлаштиришга мувофиқ агротехника тадбирларига риоя этилиши, суғориладиган ерларда кузги дон экинлари экишни 2005 йил 20 октябргача ва лалми ерларда 15 ноябргача тугалланиши ташкил қилиниши устидан назоратни;
тузилган шартномалардан келиб чиққан ҳолда, ғалла экадиган хўжаликларга бошоқли дон экинларининг юқори сифатли уруғлиги, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва кимёвий препаратларни ўз вақтида етказиб бериш борасидаги ишлар мувофиқлаштирилишини;
ерларнинг сифатли тайёрланишини, моддий ресурсларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларига, назарда тутилган навлар жойлаштирилиши ва кузги дон экиш муддатларига риоя этилишини таъминламаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қаттиқ интизомий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда 2006 йил ҳосили донига харид нархлари тасдиқлангунга қадар 2005 йил ҳосили донига ўртача шаклланган нархлар бўйича технология карталарига мувофиқ муддатлар ва кутилаётган харажатлар (шу жумладан уруғлик қиймати)га биноан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари етиштиришга кредит берсин.
Белгилансинки, қишлоқ хўжалик корхоналарига бошоқли дон экинлари етиштириш сарф-харажатларини молиялаштиришга ажратиладиган кредитлар ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун ғалла харид қилиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришлари зарур.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда дон экинларининг янада такомиллаштирилган техникавий кўрсаткичлар ва юқори истеъмол хусусиятларига эга бўлган серҳосил, тезпишар, иссиққа чидамли навларини жорий этганлик учун топшириладиган дон сифатига қараб ҳақ тўлашнинг табақалаштирилган ставкаларини назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалик корхоналарини рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
8. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси шу йилнинг 10 сентябригача республиканинг элита-уруғчилик хўжаликлари буюртманомалари бўйича 2005 йилда кузги экиш учун хорижий илмий муассасалардан 240 тонна ҳажмида бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари келтирилишини таъминласин.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси олиб келинаётган буғдойнинг суперэлита уруғлари учун истисно тариқасида божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
(минг га) | ||||||||||
Минтақаларда | Экин майдони | Шу жумладан суғориладиган ерларда: | ||||||||
ҳаммаси | шу жумладан | Крошка | Половчанка | Чиллаки | Купава | Уманка | Краснодар - 99 | Пал-Пич | ||
суғориладиган ерларда | лалми ерларда | |||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси | 53,0 | 53,0 | — | 15,5 | 34,2 | — | — | — | 0,7 | 1,8 |
вилоятлар: | ||||||||||
Андижон | 74,0 | 74,0 | — | 28,8 | 26,8 | 8,8 | — | — | 6,4 | 1,6 |
Бухоро | 61,0 | 61,0 | — | 24,5 | 12,5 | — | — | — | — | 0,2 |
Жиззах | 176,0 | 106,0 | 70,0 | 52,8 | 32,1 | 11,5 | 2,5 | — | 2,8 | 2 |
Қашқадарё | 205,0 | 142,0 | 63,0 | 26,3 | 39,8 | 20,3 | 18,1 | 20,7 | 2,8 | 2,5 |
Навоий | 40,8 | 38,0 | 2,8 | 15,4 | 18,5 | — | 2,2 | — | 0,2 | 0,6 |
Наманган | 74,0 | 74,0 | — | 44,1 | 1,1 | 19,5 | — | — | — | — |
Самарқанд | 152,0 | 103,0 | 49,0 | 67,4 | 3,1 | 11,4 | 6,2 | 5,6 | 1,2 | 2,7 |
Сурхондарё | 99,2 | 95,0 | 4,2 | 36,3 | 47,9 | — | — | 1,1 | 4,3 | 2,4 |
Сирдарё | 85,0 | 85,0 | — | 49,4 | 13,1 | 16,1 | — | — | 1,5 | 2,6 |
Тошкент | 129,5 | 115,5 | 14,0 | 66,9 | 32,8 | 2,2 | — | — | 1,5 | 2,2 |
Фарғона | 105,5 | 105,5 | — | 30,5 | 25,5 | 25,0 | — | — | 0,2 | 2,4 |
Хоразм | 31,0 | 31,0 | — | 15,7 | 5,5 | — | 5,2 | — | — | — |
Жами | 1286,0 | 1083,0 | 203,0 | 473,6 | 292,9 | 114,8 | 34,2 | 27,4 | 21,6 | 21,0 |
(минг.га) | ||||||||||
Минтақалар | Шу жумладан суғориладиган ерларда: | |||||||||
Селянка | Ҳосилдор | Марс-1 | Старшина | Интенсив | Ғайрат | Ёнбош | Бошқа навлар | Янги навлар | Арпа | |
Қорақалпоғистон Республикаси | — | — | — | 0,1 | — | — | 0,1 | — | — | 0,5 |
вилоятлар: | ||||||||||
Андижон | — | — | — | — | — | — | — | — | 0,5 | 1,0 |
Бухоро | 15,8 | — | — | 5,8 | — | — | 0,3 | 0,8 | 1,0 | |
Жиззах | — | — | 1,2 | — | — | — | — | — | — | 1,0 |
Қашқадарё | — | 2,4 | — | 2,2 | 2,6 | — | — | 0,6 | 1,4 | 2,1 |
Навоий | — | — | — | — | — | — | — | — | — | 1,0 |
Наманган | — | — | — | — | — | 6,0 | — | — | 1,4 | 1,0 |
Самарқанд | — | 0,1 | 3,1 | — | — | — | — | 0,4 | 0,7 | 1,0 |
Сурхондарё | — | — | 1,5 | — | — | — | — | — | 0,4 | 1,0 |
Сирдарё | — | 1 | — | — | — | — | — | — | 0,2 | 1,0 |
Тошкент | — | 1 | 0,8 | 0,8 | 3,5 | — | — | — | 2,7 | 1,0 |
Фарғона | 0,9 | 10,1 | 2,1 | — | — | — | 4,4 | — | 3,3 | 1,0 |
Хоразм | — | — | 0,8 | — | 1,8 | — | — | 0,3 | 1 | 0,5 |
Жами | 16,7 | 14,6 | 9,5 | 8,9 | 7,9 | 6,0 | 4,5 | 1,5 | 12,4 | 13,9 |
(минг. га) | ||||||||||
Минтақалар | Шу жумладан суғориладиган ерларда: | |||||||||
Рожь | Сурхак-5688 | Красноводопад | Санзар-4,6,8 | Марс-1 | Тезпишар | Кўкбулоқ | Интенсивная | Бошқа навлар | Арпа | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 0,1 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
вилоятлар: | ||||||||||
Андижон | 0,1 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Бухоро | 0,1 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Жиззах | 0,1 | 41,7 | 9,0 | — | — | 4,4 | — | — | 1,6 | 13,3 |
Қашқадарё | 0,2 | — | 14,4 | 17,4 | 6,8 | 1,7 | — | — | 3,3 | 19,4 |
Навоий | 0,1 | 0,4 | 2,4 | — | — | — | — | — | — | — |
Наманган | 0,1 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Самарқанд | 0,2 | 2,1 | — | — | — | 4,1 | 8,7 | 0,4 | 24,7 | 9,0 |
Сурхондарё | 0,1 | — | — | — | 3,8 | — | — | — | 0,4 | — |
Сирдарё | 0,1 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Тошкент | 0,1 | — | — | 5,4 | — | — | — | 7,0 | 0,6 | 1,0 |
Фарғона | 0,1 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Хоразм | 0,2 | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Жами | 1,6 | 44,2 | 25,8 | 22,8 | 10,6 | 10,2 | 8,7 | 7,4 | 30,6 | 42,7 |
(минг тонна) | |||
Минтақалар | Бошоқли дон экинлари уруғи тайёрлаш, ҳаммаси | Шу жумладан: | |
суғориладиган ерлар учун уруғлик тайёрлаш | лалми ерлар учун уруғлик тайёрлаш | ||
Қорақалпоғистон Республикаси | 3,0 | 3,0 | — |
вилоятлар: | |||
Андижон | 98,0 | 9,8 | — |
Бухоро | 14,2 | 14,2 | — |
Жиззах | 19,1 | 10,0 | 9,1 |
Қашқадарё | 40,6 | 32,4 | 8,2 |
Навоий | 4,4 | 4,0 | 0,4 |
Наманган | 18,5 | 18,5 | — |
Самарқанд | 27,1 | 20,7 | 6,4 |
Сурхондарё | 17,2 | 16,7 | 0,5 |
Сирдарё | 3,0 | 3,0 | — |
Тошкент | 18,8 | 17,0 | 1,8 |
Фарғона | 25,4 | 25,4 | — |
Хоразм | 7,8 | 7,8 | — |
Жами | 297,1 | 270,7 | 26,4 |
(минг тонна) | |||
Минтақалар | Ҳаммаси | Шу жумладан: | |
«Андижондон-маҳсулот» корхоналаридан етказиб бериш | бошқа вилоятларнинг хўжаликлари томонидан уруғлик сифатида қайтарилган ҳолда экиш кондицияларига етказиш мақсадида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизими корхоналарига етказиб бериш | ||
Қорақалпоғистон Республикаси | 13,2 | 10,2 | 30 |
вилоятлар: | |||
Андижон | 18,5 | 18,5 | — |
Бухоро | 15,2 | 1,0 | 14,2 |
Жиззах | 26,5 | 16,5 | 10 |
Қашқадарё | 35,5 | 3,1 | 32,4 |
Навоий | 9,5 | 5,5 | 4,0 |
Наманган | 18,5 | — | 18,5 |
Самарқанд | 25,8 | 5,1 | 20,7 |
Сурхондарё | 23,7 | 7,0 | 16,7 |
Сирдарё | 21,3 | 18,3 | 3 |
Тошкент | 28,8 | 11,8 | 17 |
Фарғона | 26,4 | 1,0 | 25,4 |
Хоразм | 7,8 | — | 7,8 |
Жами | 270,7 | 98,0 | 172,7 |
(майдон-га, уруғлик-тонна) | ||||||||||||||
Минтақалар | Шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича: | |||||||||||||
Ҳаммаси | Половчанка | Крошка | Чиллаки | Уманка | Андижон-1 | Андижон-2 | ||||||||
га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 90 | 270 | 10 | 30 | — | — | — | — | — | — | 10 | 30 | 10 | 30 |
вилоятлар: | ||||||||||||||
Андижон | 100 | 300 | 10 | 30 | 10 | 30 | 10 | 30 | 10 | 30 | 5 | 15 | 10 | 30 |
Бухоро | 90 | 270 | 10 | 30 | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Жиззах | 1285 | 855 | 10 | 30 | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Қашқадарё | 785 | 855 | 10 | 30 | 10 | 30 | 10 | 30 | 10 | 30 | 5 | 15 | 5 | 15 |
Навоий | 70 | 210 | 10 | 30 | — | — | 5 | 15 | — | — | — | — | 20 | 60 |
Наманган | 115,5 | 346,5 | — | — | 32 | 96 | 15 | 45 | — | — | — | — | — | — |
Самарқанд | 503 | 510 | 10 | 30 | 5 | 15 | — | — | — | — | 5 | 15 | — | — |
Сурхондарё | 200 | 600 | 35 | 105 | 45 | 135 | — | — | 10 | 30 | — | — | — | — |
Сирдарё | 55 | 165 | 10 | 30 | 10 | 30 | — | — | — | — | — | — | — | — |
Тошкент | 78 | 234 | 5 | 15 | 16 | 48 | 2 | 6 | — | — | — | — | — | — |
Фарғона | 120 | 360 | — | — | — | — | — | — | — | — | 10 | 30 | 20 | 60 |
Хоразм | 50 | 150 | 1 | 3 | 1 | 3 | — | — | — | — | — | — | 3 | 9 |
Жами | 3541,5 | 5125,5 | 121 | 363 | 129 | 387 | 42 | 126 | 30 | 90 | 35 | 105 | 68 | 204 |
(майдон-га, уруғлик-тонна) | ||||||||||||||||||||
Минтақалар | Шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича: | |||||||||||||||||||
Андижон-4 | Марс-1 | Бобур | Шавкат | Ёнбош | Зомин-1 | Ғайрат | Бўзқалъа | Маданият | Янги навлар | |||||||||||
га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | |
Қорақалпоғистон Республикаси | — | — | — | — | 5 | 15 | — | — | 20 | 60 | 10 | 30 | — | — | 25 | 75 | — | — | — | — |
вилоятлар: | ||||||||||||||||||||
Андижон | 10 | 30 | 10 | 30 | 10 | 30 | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | 15 | 45 |
Бухоро | — | — | — | — | — | — | 15 | 45 | — | — | 25 | 75 | — | — | — | — | 40 | 120 | — | — |
Жиззах | — | — | — | — | — | — | 20 | 60 | 15 | 45 | 30 | 90 | — | — | — | — | — | — | 10 | 30 |
Қашқадарё | 5 | 15 | — | — | 5 | 15 | 20 | 60 | — | — | 40 | 120 | — | — | — | — | 40 | 120 | 25 | 75 |
Навоий | — | — | 10 | 30 | 5 | 15 | 10 | 30 | — | — | 10 | 30 | — | — | — | — | — | — | — | — |
Наманган | — | — | — | — | — | — | 10 | 30 | 5 | 15 | 20 | 60 | 25 | 75 | — | — | — | — | 8,5 | 25,5 |
Самарқанд | — | — | 15 | 45 | — | — | 15 | 45 | — | — | 20 | 60 | ?? — | — | — | — | — | — | 33 | 100 |
Сурхондарё | — | — | — | — | — | — | 20 | 60 | — | — | 30 | 90 | — | — | — | — | 40 | 120 | 20 | 60 |
Сирдарё | — | — | — | — | — | — | 10 | 30 | 5 | 15 | 20 | 60 | — | — | — | — | — | — | — | — |
Тошкент | — | — | — | — | — | — | 25 | 75 | — | — | 30 | 90 | — | — | — | — | — | — | — | — |
Фарғона | — | — | — | — | 10 | 30 | 40 | 120 | — | — | 40 | 120 | — | — | — | — | — | — | — | — |
Хоразм | — | — | — | — | — | — | 10 | 30 | — | — | 10 | 30 | — | — | 25 | 75 | — | — | — | — |
Жами | 15 | 45 | 35 | 105 | 35 | 105 | 195 | 585 | 45 | 135 | 285 | 855 | 25 | 75 | 50 | 150 | 120 | 360 | 111,5 | 335,5 |
(майдон-га, уруғлик-тонна) | ||||||||||||||||
Минтақалар | Шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича: | |||||||||||||||
Оқ буғдой | Санзар-6 | Марс-1 | Тезпишар-512 | Сурхак 5688 | Зумрад | Марварид | Леукурум-3 | |||||||||
га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | га | тонна | |
Қорақалпоғистон Республикаси | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
вилоятлар: | ||||||||||||||||
Андижон | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Бухоро | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Жиззах | 100 | 50 | 100 | 50 | — | — | 300 | 150 | 500 | 250 | 100 | 50 | 60 | 30 | 40 | 20 |
Қашқадарё | 50 | 25 | 200 | 100 | 300 | 150 | 50 | 25 | — | — | — | — | — | — | — | — |
Навоий | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Наманган | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Самарқанд | 100 | 50 | — | — | — | — | 200 | 100 | 100 | 50 | — | — | — | — | — | — |
Сурхондарё | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Сирдарё | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Тошкент | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Фарғона | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Хоразм | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — |
Жами | 250 | 125 | 300 | 150 | 300 | 150 | 550 | 275 | 600 | 300 | 100 | 50 | 60 | 30 | 40 | 20 |