Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 декабрь,
ПФ-4261-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида» 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон Фармони 2-бандидаги «меҳнат ҳақи фондига» сўзлари «жисмоний шахсларнинг жами даромадига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-бандидаги «беш йил муддатга» сўзлари «2014 йилнинг 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиган айрим фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 майдаги ПФ-3076-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 сентябрдаги ПФ-3127-сон Фармонининг 4-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи савдо корхоналарини солиққа тортишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 4 февралдаги ПФ-3205-сон Фармони.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 511-модда)