Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ВА СЕНАТИНИНГ «СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ БАНДИХОН ТУМАНИНИ ТУГАТИБ, УНИНГ ҲУДУДИНИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИГА БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиш ҳамда унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида» 2010 йил 3 ноябрдаги 181–II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида» 2010 йил 4 декабрдаги 134–II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
* 1-илова берилмайди.
2. Республика комиссияси (Б.А.Хўжаев):
икки ой муддатда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;
икки ҳафта муддатда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қизириқ тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Қизириқ тумани бюджетининг ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.
3. Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 18 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қизириқ туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилиши муносабати билан:
Бандихон тумани ички ишлар бўлимларининг амалдаги ходимлари сони, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;
Бандихон туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда Бандихон тумани суд ижрочиларининг амалдаги сони, Қизириқ туман суд ижрочилари бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган Бандихон тумани прокуратураси, шу жумладан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 декабрь,
312-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 декабрдаги 312-сон қарорига
2-илова
2-илова
Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокимлиги аппарати
тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 516-модда)