Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашнинг долзарб муаммоларини ишлаб чиқишда, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати тўғрисидаги холисона ахборотни кенг жамоатчиликка, шу жумладан хорижий мамлакатларга етказишда, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда Минтақавий сиёсат жамғармаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтига ёрдам кўрсатиш, шунингдек, фуқароларнинг, энг аввало ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини оширишда ушбу нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш мақсадида:
1. Минтақавий сиёсат жамғармаси (МСЖ) Муассислар кенгашининг МСЖ тузилмасига 1-иловага* мувофиқ мамлакат ҳудудларида унинг филиалларини тузишни, шунингдек, Жамғарма кадрлари таркибини 20 нафарга кўпайтириш ҳамда МСЖ ходимларининг умумий сонини 35 нафарга етказишни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтига республика олий ўқув юртларининг энг яхши тайёргарлик кўрган ўқитувчилари, олимлари, экспертларини уларнинг асосий иш жойидаги ойлик маоши тўлиқ сақлангани ҳолда ўриндошлик шартларида ўз фаолиятига пуллик асосда жалб қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.
Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти учун лекциялар ўқиганлик, мақолалар, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаганлик учун ушбу бандда кўрсатилган шахслар, Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг штатдаги ходимлари томонидан олинадиган даромадлар жисмоний шахслар даромадлари солиғи тўлашдан озод қилинсин.
бир ой муддатда Самарқанд, Бухоро, Қорақалпоғистон давлат университетлари ва Фарғона политехника институтида Минтақавий сиёсат жамғармасининг таянч пунктлари (филиаллари)ни жойлаштириш ва обод қилишни, уларга бепул ижара шарти билан зарур хоналар ажратишни, уларни компьютер ва ташкилий техника, идора мебели, алоқа билан жиҳозлашни, шунингдек, ажратилган хоналар мазкур бандда кўрсатилган таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан сақланишини таъминласин;
таянч пунктларига ахборот-таҳлил, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда, устав ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни ҳал этишда, Минтақавий сиёсат жамғармаси, унинг жойлардаги бўлинмаларида ишлаш учун мамлакат олий ўқув юртларининг энг яхши тайёргарлик кўрган ўқитувчилари, тадқиқот муассасаларининг экспертлари ва олимлари орасидан юқори малакали кадрлар танлашда ёрдам кўрсатсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари МСЖ ва ФЖЎИ ҳамда уларнинг таянч пунктлари (филиаллари)га ўз устав вазифаларини бажаришларида кўмаклашсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари материалларидан бир нусха жўнатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг статистик ахборотномалари жўнатилиши мажбурий бўлган реестрга киритилсин.
7. «Шарқ» компанияси (О. Юнусов), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) Жамғарманинг кутубхона фондини тўлдириш учун уни босма нашрлар (ижтимоий-сиёсий, фалсафий, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий адабиётлар)нинг бепул нусхалари билан таъминласин.