19.11.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2156
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 19.11.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2156
Дата вступления в силу
29.11.2010
Ҳужжат 29.11.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 9 ва 01-02/12-39-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1430, 2004 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 504-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 28 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01-02/12-8-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 28 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси «Божхона хизмати тўғрисидаги» Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги 408-сон қарорига, 1997 йил 26 майдаги «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги 256-сон қарорига ва 2004 йил 17 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида»ги 399-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситаларини олиб кириш, божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олинмайдиган транспорт воситаларига татбиқ қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона органларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига транспорт воситаларини қуйидаги шартлар бажарилганда олиб киришлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситалари белгиланган тартибда декларация қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли божхона тўловлари тўланганда ёки тўловларнинг тўланиши таъминланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда қонун ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган шартнома тақдим этилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органлар рухсатномаси тақдим этилганда, агар товар ушбу органлар назоратида бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситалари — Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатурасининг (кейинги ўринларда «ТИФ ТН» деб юритилади) 8701 — 8705, 8709, 8711, 8716 товар позицияларида таснифланадиган ва автомобиль йўлларида йўловчилар, багажларни, юкларни ташишга ва махсус ишларни бажаришга мўлжалланган воситалар, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар сифатида олиб кириладиган транспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситалари ҳамда уларнинг рақамли агрегатлари (двигатель, кузов ва шасси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий транспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган транспорт воситалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасига мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш (чиқиш) божхона пости — ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган божхона органи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи иқтисодий фаолият божхона пости (кейинги ўринларда «ТИФ божхона пости» деб юритилади) — ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮЕБНК — юкни етказиб бериш назорат китобчаси, Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидаларига (рўйхат рақами 875, 2000 йил 19 январь) мувофиқ товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилишда фойдаланиладиган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЙТ китобчаси — 1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона Конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 290, 1996 йил 10 декабрь) мувофиқ товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилишда фойдаланиладиган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Авто» ЯААТ — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Авто» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситасини ТИФ божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона пости томонидан белгиланган тартиб асосида ЮЕБНК расмийлаштирилади. Агар товар сифатида олиб келинаётган транспорт воситаси ХЙТ китобчаси асосида олиб кирилаётган бўлса, у ҳолда ЮЕБНК расмийлаштирилмайди ва ХЙТ китобчаси товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситасини ТИФ божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун етарли бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Товар сифатидаги транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит равишда олиб ўтилган тақдирда унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш мақсадида кириш божхона постида ЮЕБНК ёки ХЙТ китобчаси расмийлаштирилади ва чиқиш божхона постида назоратдан ечилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Товар сифатида олиб кирилган транспорт воситаси фаолият ҳудудида транспорт воситаси эгасининг доимий яшаш жойи бўлган ТИФ божхона постида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Товар сифатида олиб кирилган транспорт воситаси эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг унинг эгасига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ «Транспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси» (кейинги ўринларда «гувоҳнома» деб юритилади) берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаси ва рақамли агрегатларнинг ҳар бирига алоҳида гувоҳнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, ҳудудий кодга ва тартиб рақамига эга бўлган «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланадиган гербли (махсус) бланкаларда ишлаб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур боб талаблари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситалари учун ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг умумий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар сифатида олиб кирилган транспорт воситаси эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганда, ТИФ божхона пости томонидан гувоҳнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқариш учун олиб келинаётган рақамли агрегатларга (двигатель, кузов ва шасси) гувоҳнома берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсий эҳтиёжларини қондириш учун хорижий транспорт воситаларини вақтинча олиб кириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кириш божхона постида унинг ҳайдовчиси томонидан Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1342, 2004 йил 23 апрель) билан тасдиқланган Т-6 шаклидаги божхона декларациясининг 6-банди «б» графасида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хорижий транспорт воситаси қайта олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш мақсадида унинг ҳайдовчиси томонидан тақдим этиладиган ҳайдовчининг паспорти, транспорт воситасининг техник паспорти, техник талони асосида кириш божхона пости томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ икки нусхада «Транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» (кейинги ўринларда «мажбуриятнома» деб юритилади) расмийлаштирилади ва тегишли маълумотлар «Авто» ЯААТга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбуриятноманинг биринчи нусхаси божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий транспорт воситаси ҳайдовчисига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий транспорт воситасидан фойдаланишда унинг ҳайдовчиси доимий равишда ўзи билан бирга мажбуриятномани олиб юриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хорижий транспорт воситалари ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ олиб кирилганда божхона тўловларидан тўлиқ озод қилиш уч ойгача бўлган муддатига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу муддат тугагач, хорижий транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ёки даврий божхона тўловларини тўлаган ҳолда вақтинчалик олиб кириш режимига ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Хорижий транспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетиш муддати мазкур Низомнинг 13-бандида қайд этилган муддат доирасида божхона органлари томонидан узайтирилиши мумкин. Бунда, ушбу транспорт воситаси ҳайдовчисининг мурожаати ва унинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қайта олиб чиқиб кетиш муддатини узайтириш учун хорижий транспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан уч кун аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ушбу хорижий транспорт воситаси турган жойдаги ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришнинг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси икки кунлик муддат ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш божхона пости бўйсунадиган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ва мурожаат қилган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма маълум қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Авто» ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш мақсадида олиб кириладиган транспорт воситалари халқаро ҳуқуқ ва давлатлараро битимлар меъёрларига асосан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, ваколатли органлар томонидан аккредитация қилинган муддатларни инобатга олган ҳолда вақтинча олиб кириш божхона режимига божхона тўловларидан озод этилган ҳолда жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қайта олиб чиқиб кетишда хорижий транспорт воситаси ушбу хорижий транспорт воситасига кириш божхона постида расмийлаштирилган мажбуриятномани «Авто» ЯААТдан назоратдан ечиш орқали назоратдан чиқарилади. Шу мақсадда хорижий транспорт воситасининг ҳайдовчиси чиқиш божхона постига кириш божхона пости томонидан ёзиб берилган мажбуриятномани тақдим этади. Чиқиш божхона пости мансабдор шахси мажбуриятномада чиқиш санасини кўрсатган ҳолда уни имзоси ва муҳри билан тасдиқлайди. Божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган мажбуриятнома божхона пости иш юритувида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Хорижий транспорт воситаси мусодара қилинган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида енгиб бўлмас куч ёки йўл транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келганда, мажбуриятнома мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган жойлашган, енгиб бўлмас куч ёки йўл транспорт ҳодисаси юз берган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан назоратдан ечилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Енгиб бўлмас куч ҳолати ушбу ҳолат юз берган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юк ва йўловчи ташиш мақсадида вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Хорижий транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан одамлар ва юкларни халқаро ташувларда фойдаланиладиган контейнерлар, поддонлар ва кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турларини божхона тўловларидан тўлиқ озод этилган ҳолда вақтинча олиб кирилишига рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатилган транспорт воситалари хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб кирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турларини четдан вақтинчалик олиб келишни божхона тўловларидан тўлиқ озод қилиш транспорт операцияларини амалга ошириш муддатига, лекин транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари учун — бир ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳамда кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар учун — уч ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кириш божхона постида унинг ҳайдовчиси томонидан Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1342, 2004 йил 23 апрель) билан тасдиқланган Т-6 шаклидаги божхона декларациясининг 6-банди «б» графасида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Хорижий транспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетилиши устидан божхона назоратини амалга ошириш мақсадида кириш божхона пости томонидан икки нусхада мажбуриятнома ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбуриятноманинг биринчи нусхаси божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий транспорт воситаси ҳайдовчисига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Хорижий транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ушбу транспорт воситаси ҳайдовчисининг мурожаати ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш учун кетадиган вақтни инобатга олган ҳолда кириш божхона пости томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта олиб чиқиб кетиш муддатини узайтириш учун хорижий транспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан уч кун аввал транспорт воситаси турган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришнинг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қайта олиб чиқиб кетиш муддати мазкур Низомнинг 20-бандида қайд этилган муддат доирасида узайтирилиши мумкин. Муддатни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси икки кунлик муддат ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш божхона пости бўйсунадиган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ва мурожаат қилган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма маълум қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Авто» ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қайта олиб чиқиб кетилаётган хорижий транспорт воситаси ушбу Низомнинг 17 ва 18-бандларида кўрсатилган тартибда назоратдан ечилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва мажбуриятнома ўрнига дубликат бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Гувоҳнома дубликатини олиш учун транспорт воситаси ҳайдовчиси гувоҳноманинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келишининг сабабларини кўрсатган ҳолда ушбу гувоҳномани берган ТИФ божхона пости бўйсунадиган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ёзма ариза билан мурожаат қилади. Аризага ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гувоҳнома дубликатини олиш учун юридик шахс томонидан мурожаат қилинганда, мурожаатнома ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Гувоҳноманинг дубликатини бериш тўғрисидаги мурожаатнома келиб тушганда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг топшириғига асосан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномани расмийлаштирган ТИФ божхона пости томонидан янги гувоҳнома ёзиб берилади. Берилган гувоҳноманинг тепа ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилиб, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳноманинг рақами кўрсатилади ва божхона постининг мансабдор шахси имзоси ҳамда шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўқолган гувоҳномалар рақамлари бўйича ҳудудий божхона бошқармалари томонидан йўқолганлиги аниқланган кундан сўнг бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига маълумот юборилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ҳудудий бошқармалардан маълумот келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли маълумот юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мажбуриятноманинг дубликатини олиш учун транспорт воситаси жойлашган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига транспорт воситаси ҳайдовчиси ёзма ариза билан мурожаат қилади. Аризага мазкур Низомнинг 11-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мажбуриятнома дубликатини бериш тўғрисидаги ариза келиб тушганда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан «Авто» ЯААТдан олдинги ёзилган мажбуриятномага тегишли маълумотлар ва транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддати текширилади. Транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатлари асосида тегишли чоралар кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Кўриб чиқиш якуни бўйича уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан «Авто» ЯААТдан босмадан чиқариш орқали мажбуриятнома дубликати берилади. Мажбуриятноманинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ва котибият муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эркин муомалага чиқариш ёки олти ойдан ортиқ муддатга вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирган шахслар божхона юк декларацияси расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган транспорт воситаларини ва уларнинг рақамли агрегатларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос гувоҳнома бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли идоралар томонидан мусодара қилинган транспорт воситалари ва уларнинг рақамлари агрегатларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш учун гувоҳнома талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситалари учун берилган гувоҳномалар 5 йил давомида, вақтинча олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситалари учун берилган гувоҳномалар эса вақтинчалик олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан хорижий транспорт воситаларини вақтинча олиб кириш муддати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ойдан олти ойгача бўлган тақдирда — транспорт воситаси божхона органларида ҳисобга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олти ойдан ортиқ бўлган тақдирда — хорижий рақамларни миллий рақамларга алмаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан ҳар чорак якуни бўйича эркин муомалага чиқарилган ҳамда вақтинча олиб кирилган транспорт воситалари бўйича солиштириш ишларини амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур бўлган ҳолларда божхона органлари қидирилаётган хорижий транспорт воситаси рўйхатдан ўтган хорижий давлат божхона органига тегишли сўровнома юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган хорижий транспорт воситалари белгиланган муддатларда олиб чиқилмаган тақдирда, божхона органлари ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўзаро ахборот алмашинуви йўли билан ушбу транспорт воситаларини қидириб топиш чораларини кўрадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари хорижий транспорт воситаларининг қайтариб олиб чиқиш муддатлари бузилганлиги ҳоллари аниқланган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун божхона органларини хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари маълумоти асосида божхона органининг мансабдор шахси аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат герби

АА 00 000000-сон*

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ40/0)

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ40/1)

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ 31)

‎__________________________________________________________________

(божхона органи номи)

‎Мазкур гувоҳнома қуйидаги транспорт воситасини тасдиқлайди:
‎Тури, русуми _______________________________________________________
‎Ишлаб чиқарилган йили _____________________________________________
Эксплуатация муддати ва қанча масофани босиб ўтганлиги ________________
‎Двигатель ҳажми _______ Двигатель қуввати (киловатт ёки от кучи) ________
‎Юк кўтариш қобилияти ______________ Ўриндиқлар сони ________________
‎Идентификация рақами ____________ Кузов рақами _____________________
‎Двигатель рақами ___________________ Шасси рақами ___________________
‎‎ТИФ ТН коди ____________________ Рўйхат рақами _____________________
‎Божхона қиймати ___________________________________________________
‎‎Тақдим этилган ҳужжатларга кўра қиймати _____________________________
‎Транспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар:
‎‎__________________________________________________________________

(автотранспорт воситаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________________________________

‎(яшаш жойи ва манзили)

Божхона органининг белгилари учун __________________________________

‎(транспорт воситаси вақтинча олиб кирилганда

‎‎__________________________________________________________________

‎‎божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганда, транспорт воситаси ўзга шахсга фойдаланишга,

‎‎__________________________________________________________________

эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказишга чеклов қўйилганда кўрсатилади)

20__ йил «___» ________‎

М.Ў.

_____________________‎

(божхона органи мансабдор шахсининг имзоси)‎

Гувоҳномани олдим‎ ‎‎____________________________________________

(транспорт воситаси эгасининг имзоси ёки унинг вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Транспорт воситасини (вақтинча) олиб кириш гувоҳномаси ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* мажбуриятнома ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши мумкин
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа