Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
НОГИРОНЛАР ВА ПЕНСИОНЕРЛАРНИ САНАТОРИЯ-КУРОРТ ЙЎЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН БЕПУЛ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1489-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15, 29-сонли «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2356, 27.04.2012 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 24 майдаги № № 99 ва 44 сон, Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 1489, 2005 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 27-сон, 196-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 сентябрь,
169-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 сентябрь,
79-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 370-модда; 2012 й., 17-сон, 200-модда)