12.05.2004 йилдаги 228-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.05.2004 йилдаги 228-сон
Дата вступления в силу
12.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1.

Шаҳарлар, туманлар, аҳоли яшаш пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ижтимоий соҳа муассасаларини тайёрлаб қўйиш тадбирларини, шунингдек қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 2004/2005 йил куз-қиш даврида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун уларни таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2004 йил 1 июнгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар.

2.

Уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар ҳолатини уларнинг ёнғин хавфсизлиги техник нормаларига мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқиш.

2004 йил 1 сентябргача

Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш бош бошқармаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда.

3.

2004/2005 йил иситиш мавсуми бошлангунгача республика корхоналари ва ташкилотларининг мавжуд қозонхона асбоб-ускуналарининг фойдаланишга тайёрлиги ва табиий газни қабул қилиш бўйича техник талабларга мувофиқлигини текширишдан ўтказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонхоналарни газ тармоқларидан узиб қўйиш.

2004 йил 1 сентябргача

«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўздавнефтгазинспекция», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

4.

Мавжуд асбоб-ускуналарнинг юклама энг юқори бўлган даврда ишлашининг, қиш ойларида табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси истеъмолини камайтиришни назарда тутувчи жадвалини, шунингдек асосий асбоб-ускуналарни таъмирлаш (уни қиш ойларига кўчирган ҳолда) жадвалини ишлаб чиқиш.

2004 йил 1 сентябргача

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси, кон-металлургия саноати корхоналари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда.

5.

Уй-жойларни қиш ойларида фойдаланишга тайёрлаб қўйишни тугаллаш, иссиқлик тармоқларини изоляциялаш бўйича мўлжалланган иш ҳажмларини бажариш, уй-жойларни иссиқлик билан таъминлаш сифатини ошириш тадбирларини амалга ошириш, муҳандислик коммуникациялари, иссиқлик пунктлари жойлашган ертўлалар ва томларни текширишни ташкил этиш, томлар, ертўлалар ва уй йўлакларига кириш эшиклари зарур даражада ёпилишини таъминлаш.

2004 йил 1 октябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги.

6.

Мактабгача болалар муассасаларини, мактаблар, ўқув юртлари, поликлиникалар ва касалхоналарни 2004/2005 йил куз-қиш даврига тайёрлаб қўйиш ишларини тугаллаш.

2004 йил 1 сентябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

7.

Қозонхоналарни мукаммал тузатиш ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштириш ва далолатномалар нусхаларини ҳудудий комиссияларга тақдим этиш.

2004 йил 1 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси.

8.

Табиий газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатган ҳолда барча корхоналар ва ташкилотлар томонидан уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур захираларини яратиш.

2004 йил 1 ноябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар.

9.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш бўйича айрим тадбирларни бажаришга маблағларни олдиндан ажратиш ва маблағ ажратишни 2004 йилнинг IV чорагидан III чорагига кўчириш тўғрисидаги таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

2004 йил III чорак

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

10.

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун корхоналар ва ташкилотларнинг қарзини тўлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

доимо

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

11.

Қозон-печь ёқилғиси ишлаб чиқарилишини ва истеъмолчиларнинг барча тоифаларига (бюджет соҳасига, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, биржа савдоларига) узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.

доимо

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

«Шўртан», «Янги Қоратепа», «Жанубий Тандирча» ва «Учсой» конларида 5 та газ қазиб олиш қудуқларини фойдаланишга топшириш.

2004 йил охиригача

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

Газли-Саримой участкасида диаметри 1220 мм, узунлиги 66 км бўлган Газли-Нукус газ қувурини узайтириш.

2004 йил август

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

«Қодиробод» (Наманган вилояти), «Қоратов» ва «Қизил Қаъла» (Қорақалпоғистон Республикаси) газ ажратиш қувурлари қурилишини тугаллаш.

2004 йил октябрь

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ишга тушириш ва тозалаш қурилмаларига эга бўлган 1600 км магистрал газ қувурларини тозалаш ишларини бажариш.

2004 йил 1 ноябргача

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

Муборак газни қайта ишлаш заводида олтингугуртдан тозалаш 3 та блокини мукаммал таъмирлаш, 1 ва 2-қозонхоналарда 1 та мукаммал ва 3 та жорий таъмирлашни амалга ошириш.

2004 йил 1 октябргача

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

«Шимолий Сўх» ер ости газ омборини 1150 млн куб метр, «Хўжаобод» ер ости газ омборини 900 млн куб метр ҳажмида газ билан тўлдириш.

2004 йил 1 октябргача

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси корхоналарини, уларни 2004/2005 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш учун 4,8 млн АҚШ доллари ҳажмида (табиий газни экспорт қилиш ва унинг транзитидан тушадиган, компания ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳисобига) ҳамда 4,7 млрд сўмга тенг бўлган ҳажмда (валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан тушадиган маблағлардан) маблағлар билан таъминлаш.

2004 йил

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.
12.

Электр станцияларни ва бошқа саноат корхоналарини ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадвалини ҳамда 2004/2005 йил куз-қиш даврида узиб қўйилмайдиган корхоналар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2004 йил 20 сентябргача

«Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда.
13.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобига Ангрен шаҳригача 15 километрлик Д-219 мм газ қувури қурилишини амалга ошириш.

2004 йил 1 октябргача

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги. Тошкент вилояти ҳокимлиги.
14.Қуйидагиларни тугаллаш:

юклама энг юқори бўлган даврда ишга туширилган электр станциялари ва электр тармоқларининг асосий технологик асбоб-ускуналарини мукаммал таъмирлаш, электр станцияларида суюқ ва қаттиқ ёқилғи тўплаш;

2004 йил 1 ноябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси.

Талимаржон ГРЭСини қуриш ва фойдаланишга топшириш;

2004 йил 1 октябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси.

«Сўғдиёна» ПС-500 кВ кичик станцияни қуриш ва фойдаланишга топшириш;

2004 йил 1 июлгача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси.

иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр центалейларнинг 19 энергоблокини, 7 турбоагрегатини, 20 қозонхона агрегатини, республика гидроэлектр станцияларининг 26 гидроагрегатини мукаммал ва ўртача таъмирлаш;

2004 йил 1 октябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси.

Ангрен шаҳридаги «Иссиқлик манбаи» балансидаги 18,8 км магистрал иссиқлик тармоқлари тизимини ўз кучи ва маблағлари ҳисобига ётқизиш.

2004 йил 1 октябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси.
15.

«Кўмир» акциядорлик бирлашмасига қарашли корхоналар ва ташкилотларни 2004/2005 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тадбирларини тугаллаш.

2004 йил 1 октябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

«Ангрен» конида ўсиш суръати 2003 йилга нисбатан 1,8 баравар бўлган 17830 минг куб.м ҳажмда кон юзасини очиш ишларини бажариш.

2004 йил

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

Республика истеъмолчиларига 2569 минг тонна, шу жумладан:

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига 2185 минг тонна;

2004 йил 31 декабргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

бюджет соҳасига 204 минг тонна;

2004 йил 15 октябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

биржа савдолари ва кимошди савдоси орқали ёқилғи истеъмолчиларига, шу жумладан аҳолига 77 минг тонна;

2004 йил

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

бошқа истеъмолчиларга — 103 минг тонна кўмир етказиб берилишини таъминлаш.

2004 йил

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

Кўмир тармоғи асбоб-ускуналарини янгилаш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фондга 18,4 млрд сўм миқдорида маблағ тушишини таъминлаш.

2004 йил

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

Умумтаълим, даволаш-профилактика муассасаларининг буюртманомаларига тўлиқ мувофиқ ҳолда уларни сифатли кўмир билан таъминлаш.

2004 йил 15 октябргача

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

Кўмирни тушириш жойидан истеъмолчиларгача транспортда ташиш учун жойларда маблағларни назарда тутиш.

доимо

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси.

16.

Нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни 2004/2005 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа юкларнинг узлуксиз ташилишини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2004 йил 1 июлгача

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси.

17.

Вагонларнинг, айниқса цистерналарнинг нормативдан ортиқча туриб қолишига йўл қўймаслик, юклаш-тушириш ишларининг, айниқса тунги пайтларда, байрам ва дам олиш кунларида, узлуксизлигини таъминлаш, кириб келиш йўлларини таъмирлаш-профилактика ишларини, совуқ даврда юклар музлаб қолишининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

доимо

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда.

18.

Республика иқтисодиёти тармоқларини техник туз билан таъминлаш.

доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар.

19.

Республика иқтисодиёти тармоқларини 2004/2005 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни кенг ёритиш.

доимо

«Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

20.

2004/2005 йил куз-қиш даврида республика иқтисодиёти тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш.

доимо

«Ўздавнефтгазинспекция», «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси.

21.

Объектларни 2004/2005 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқиш ва ахборот тақдим этиш.

ҳар ўн кунда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

22.

Республика иқтисодиёти тармоқларини 2004/2005 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини Республика комиссияси томонидан кўриб чиқиш.

ҳар ойда

Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт комплекси котибияти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда.

Т/р

Минтақалар

Қозонхоналарни мукаммал таъмирлаш (та)

Қозонхоналарни жорий таъмирлаш (та)

Иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш (км)

Иссиқлик тармоқларини жорий таъмирлаш (км)

Иссиқлик трассаларини изоляциялаш (км)

Сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш (км)

Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш (км)

ГТПларни текшириш (дона)

ГТПларни жорий таъмирлаш (дона)

1991 йилгача қурилган уй-жой фондини мукаммал таъмирлаш (та)

Уй-жой фондини жорий таъмирлаш (та)

1.Қорақалпоғистон Республикаси455,06,582,0539,9503394159566
2.Андижон вилояти2110,51,93,28,052,75035102158185
3.Бухоро вилояти3340,52,86,29,015,0499410130887
4.Жиззах вилояти182,01,220,863,52693269118260
5.Қашқадарё вилояти4323,17,37,36,044,73107153184140
6.Навоий вилояти541,00,515,72,06,017953619310
7.Наманган вилояти31686,210,03211,527,8518024880736
8.Самарқанд вилояти3103,04,07,910,059,4902938208169
9.Сурхондарё вилояти471,00,611,73,035,9254528566635
10.Сирдарё вилояти181,06,7162,014,5170023299700
11.Тошкент вилояти9867,254,525,714,217,463782427283922
12.Фарғона вилояти6148,00,868,283,393722171581956
13.Хоразм вилояти2121,04,37,82,927,94698150331250
14.Тошкент шаҳри330870,0409,0974,115,015061907899056
Республика бўйича ҳаммаси50707115,2510,124783,7503,0630652057342719772
Файзуллаев Р.Ф.Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
Ғуломов С.С.Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Жўраев Т.И.Халқ таълими вазири
Назиров Ф.Ғ.Соғлиқни сақлаш вазири
Жалолов А.А.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
Абдураҳманов М.С.Молия вазирининг ўринбосари
Ҳасанов С.С.Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Ниёзматов Б.И.Бош давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
Азизов А.А.«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси
Шоисматов Э.Р.«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раиси
Холмуҳамедов Ў.О.«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори
Акрамов Э.М.«Ўзқурилишматериаллари» уюшмасининг раиси
Аманбаев О.Э.Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси
Раматов А.Ж.«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси
Клименко А.И.«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси раиси
Қўлдошев А.Х.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бош бошқармаси бошлиғи
Шералиев Р.М.«Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи вазифасини бажарувчи
Тешабоев Б.М.«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи
Саидов Р.Т.«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи
Аҳмедов О. Ю.Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, комиссия котиби