LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил 12 августдаги «Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги 137-II-сонли ва «Фарғона вилояти Охунбобоев туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 138-II-сонли қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 29 августдаги «Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги 96-II-сонли ва «Фарғона вилояти Охунбобоев туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 97-II-сонли қарорларига асосан:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Тошкент туман судининг раиси ва судьяси жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман судининг судьялари деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти туман (шаҳар) судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли «Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси М. Тохирий зиммасига юклатилсин.