Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1122-7]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465, 03.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4 – сонли Қарори (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 август,
27/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 14 августдаги 27/4-сон қарорига
ИЛОВА (№60-7)
ИЛОВА (№60-7)
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 41-банднинг «г» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 49-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда солиқ органлари инкассо топшириқномаларини бевосита тўловчининг банкига электрон шаклда қўйиш ҳуқуқига эга.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 325-модда)