LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн йиллик байрамини муносиб кутиб олиш, истиқлол йилларида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда қўлга киритилган катта ютуқларни, ҳаётимизда рўй бераётган тарихий ўзгаришларни халқимиз ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ватанимизнинг бетакрор қиёфасини ва янги ҳаёт қуриш йўлида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини, юртимиз одамларининг ёрқин сиймоларини акс эттирувчи, кўп минг йиллик тарихимиз, бой маданиятимиз, серқирра санъатимиз ҳақида ҳикоя қилувчи «Ўзбекистон юксалиш йўлида (ўн йиллик мустақил тараққиёт йўли)» номли рангли-безакли фотоальбом тайёрлансин ва нашр этилсин.
Ишчи ўн кун муддат ичида мазкур фотоальбомнинг ҳажми, таркиби, маъно-мазмуни ифодаланган дастур ишлаб чиқсин. Фотоальбомнинг мазмун-мундарижасини белгилашда, архив ҳужжатлари, фотосуратлар ва бошқа тасвирий воситаларни танлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратсин:
Ўзбекистоннинг ўзига хос қиёфасини, миллий тарихимиз, юксак маънавиятимиз ва бой маданиятимизни, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қодир хусусиятлари ва фазилатларини ёрқин лавҳалар орқали кўрсатиш;
мамлакатимиз бойликлари, табиий-минерал захиралари ва иқтисодий салоҳиятини тасвирий воситалар ёрдамида намоён этиш;
кўп миллатли халқимиз вакилларининг ўзига хос турмуш тарзи, юртимизда қарор топган миллатлараро тотувлик ва осойишталик, диний бағрикенгликни акс эттириш;
тарихий-маданий обидаларимиз, уларни қайта тиклаш, янги зиёратгоҳлар барпо этиш йўлидаги кенг кўламли ишларнинг халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги аҳамиятини қиёсий усулда ифодалаш;
Ватанимиз остонаси бўлмиш пойтахтимиз Тошкент шаҳрида мустақиллик даврида бунёд этилган замонавий бинолар, равон йўллар, мустаҳкам кўприклар, янги уй-жойлар, гўзал боғ ва хиёбонларни акс эттириш.
Юқорида қайд этилган Ўзбекистоннинг тарихи, ўзига хос қиёфаси, улкан салоҳияти ҳамда ўн йиллик мустақил тараққиёт даврида янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўйилган қадамлар ва эришилган натижаларни, халқаро жамоатчилик эътироф этадиган ютуқларни бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар асосида ёритиш ишчи гуруҳининг асосий вазифаси экани белгилаб қўйилсин.
3. «Ўзбекистон юксалиш йўлида (ўн йиллик мустақил тараққиёт йўли)» фотоальбомини ўзбек, рус ва инглиз-тилларида нашр этиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига топширилсин.
4. Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда фотоальбомни кенг миқёсда тарғиб этиш ва реализация қилиш чора-тадбирларини белгиласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фотоальбомни тайёрлаш ва нашр этиш учун зарур маблағларни Давлат матбуот қўмитаси тақдим этган сарф-харажатлар сметаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фотоальбом тиражини Тошкент шаҳрига олиб киришда божхона тўловларини ундирмасдан хизмат кўрсатсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.
1. | Аҳмаджон Мелибоев | — | Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (ишчи гуруҳи раҳбари) |
2. | Рустам Шоабдурахмонов | — | Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари |
3. | Хайрулла Жўраев | — | Маданият ишлари вазири |
4. | Рустам Шоғуломов | — | Давлат Матбуот қўмитаси раиси |
5. | Мурод Муҳаммад Дўст | — | ЎзА Бош директори |
6. | Бобур Алимов | — | «Шарқ» компанияси раиси |
7. | Турсунали Қўзиев | — | Бадиий академия раиси |
8. | Ҳалим Бобоев | — | Юридик фанлари доктори, профессор |
9. | Баҳодир Йўлдошев | — | режиссёр |
10. | Исфандиёр Латипов | — | «Тасвирий ойина» уюшмаси раиси |
11. | Аброр Ғуломов | — | «Жаҳон» агентлиги бош директори |
12. | Аббосхон Усмонов | — | «Халқ сўзи» газетаси бош муҳаррири |
13. | Миракмал Миролимов | — | Олий Мажлиснинг матбуот ва таржималар бўлими мудири |
14. | Эркин Аъзамов | — | «Тафаккур» журнали бош муҳаррири |
15. | Эдуард Ртвеладзе | — | тарих фанлари доктори, академик |
16. | Шуҳрат Ризаев | — | филология фанлари номзоди |
17. | Абсалом Умаров | — | филология фанлари номзоди |
18. | Аҳмаджон Тошхўжаев | — | журналист |
19. | Шерзод Қудратхўжаев | — | журналист |
20. | Раим Фарҳодий | — | шоир, журналист |