LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Дунёнинг энг қадимги динларидан бири зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»нинг жаҳон маданияти ва динлар тарихида тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ЮНЕСКО бош конференциясининг 1999 йил ноябрь ойида Парижда ўтган 30-сессиясининг «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қароридан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг таклифига биноан ЮНЕСКО бош конференцияси 30-сессиясининг «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини ЮНЕСКО раҳнамолигида 2001 йилда дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарори тўла қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин.
2. «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ташкилий қўмитаси «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Дин ишлари бўйича қўмита, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Тошкент Ислом университетининг жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси билан биргаликда 2001 йилнинг октябрь ойида «Авесто» ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция ва тантанали байрам тадбирларини ўтказсин.
4. Хоразм вилояти ҳокимлигига «Авесто» яратилганининг 2700 йиллиги байрами муносабати билан Урганч шаҳрида боғ барпо этиш ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш топширилсин.
«Авесто»нинг хорижий давлатларда ва фуқароларда сақланаётган нусхаларини аниқлаш ҳамда уларнинг каталогини тузиш чора-тадбирларини белгиласин;
«Олтин мерос» халқаро жамғармаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда «Авесто»нинг тўла матнини ўзбек тилида нашрга тайёрлашни ва чоп этишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда «Авесто» ҳақида тайёрланган илмий ва бадиий асарларни чоп этишни режалаштирсин.
7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигига бағишлаб почта маркалари, хатжилдлар чиқарсин ва уларнинг савдосини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни телекўрсатув ва радио эшиттиришларда, газета ва журналларда кенг ёритсинлар.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Телерадио компанияси «Авесто» яратилганининг 2700 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш, хорижий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлаш харажатлари учун белгиланган тартибда республика бюджети, Хоразм вилояти бюджети ҳамда вилоят ташкилотлари ва корхоналарининг ҳомийлик бадаллари ҳисобидан қопланишини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага* мувофиқ маблағ ажратсин, шу жумладан 2000 йилдаги қисмини тасдиқланган бюджет доирасида, 2001 йилдаги қисмини шу йилнинг давлат бюджетида режалаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Кароматов Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ташкилий қўмитаси раиси |
Мансуров А. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Рисқиев Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Исаев А. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари |
Бобожонов И. | — | Хоразм вилояти ҳокими, Республика ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари |
Шодиев Б. | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, Республика ташкилий қўмитасининг масъул котиби |
Абдуллаев Ф. | — | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори |
Азимов Р. | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазири |
Баҳромов А. | — | Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий (келишув асосида) |
Болиев А. | — | Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши масъул котиби |
Жўраев Х. | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири |
Жўраев Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти |
Иброҳимов Н. | — | Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори |
Исҳоқов М. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори |
Икромов А. | — | ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби |
Йўлдошев Ж. | — | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири |
Комилов А. | — | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири |
Кўчимов А. | — | Ўзбекистон Телерадио компанияси раиси |
Мурод Муҳаммад Дўст | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
Орипов А. | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
Парпиев Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Рўзметов А. | — | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори |
Собиров Ф. | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
Тўхтаев А. | — | Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси раиси |
Файзиев З. | — | «Ўзбексавдо» компанияси раиси |
Хайруллаев М. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори |
Шоғуломов Р. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси |
Юнусов Т. | — | «Ўзбеккино» компанияси раиси |
Юсупов Э. | — | Урганч шаҳри ҳокими |
Ғуломов С. | — | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Қўзиев Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси раиси |
Ҳусанбоев Б. | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |