ИЛОВА
|
Тайёрланаётган ҳужжатлар ва прогноз блоклар номи |
Бажарувчилар | Тақдим этиш муддати | Кимга тақдим этилади | Амалга ошириш шакли |
|
1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида прогнознинг ресурс вариантини тайёрлаш |
Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
15 августгача |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига |
1997 йилда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастурини тайёрлаш билан боғлиқ кейинги ишларда фойдаланилади |
|
2. 1997 йилга макроиқтисодий прогнознинг сценарий вариантларини ишлаб чиқиш |
Идоралараро ишчи гуруҳи |
1996 йил 1 сентябргача |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши |
|
3. 1997 йилга Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастурининг узил-кесил вариантларини ишлаб чиқишда улардан фойдаланиш учун иқтисодиёт фаолият кўрсатишининг доиравий шарт-шароитларини тайёрлаш (1997 йилга макропрогнознинг Ҳукумат томонидан маъқулланган варианти асосида) |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Идоралараро ишчи гуруҳи |
1996 йил 10 сентябргача |
Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмаларга |
1997 йилга ривожланиш дастурини пухта ишлашда вазирликлар, идоралар, концернлар уюшмалар томонидан ҳисобга олинади |
|
4. 1997 йилга республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари макроиқтисодий блокларини ишлаб чиқиш |
| | | |
|
4.1. Маъруза ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Меҳнат вазирлиги, Идоралараро ишчи гуруҳи |
1996 йил, октябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун Давлат бюджети лойиҳаси билан бир вақтда киритилади |
|
4.2. Бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза ва 1997 йилга давлат бюджети лойиҳаси |
Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси вазирликлар, идоралар |
1996 йил, окятбрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
4.3. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза |
Марказий банк |
1996 йил, октябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши |
|
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг комплекс дастурларини тайёрлаш |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1996 йил 1 сентябрь |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига |
Бюджет буюртмалари ва инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, уларни Молия вазирлиги билан келишиш ва 1997 йилга ижтимоий иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастури лойиҳасида ҳисобга олиш |
|
6. Хом ашё материаллар, тайёр маҳсулот ва озиқ-овқат товарлари пахта толаси, линт, табиий газ, нефть, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, рангли ва қораметаллар, кабель-ўтказгич маҳсулотлари, минерал ўғитлар, буғдой, қанд-шакар, озиқ-овқатда ишлатиладиган спирт, ўсимлик мойи ва бошқаларнинг энг муҳим турлари бўйича моддий баланслар |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўзулгуржибиржа савдо», ТИАВ, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар |
1996 йил сентябрь —декабрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
7. Давлат захирасини шакллантиришга оид таклиф |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўздавзахира», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1996 йил сентябрь —декабрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Баланс билан бир вақтда киритилади |
|
8. Махсус истеъмолчилар учун давлат хариди |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, вазирликлар, идоралар |
1996 йил октябрь — ноябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Баланс билан бир вақтда киритилади |
|
9. Экин майдонлари ва сув ресурслари баланслари |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
1996 йил сентябрь — октябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
10. Халқ хўжалиги тармоқларининг сафарбарлик тайёргарлигига оид тадбирлар |
Ўзистиқболстат давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар |
1996 йил, ноябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
11. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози |
Ўзистиқболстат давлат қўмитаси, ТИАВ, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар |
1996 йил октябрь — ноябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
12. Корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлаштириш дастури |
Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар |
1996 йил октябрь — ноябрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
13. Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари, шу жумладан хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича инвестиция дастури |
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги МБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, тижорат банклари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ва Тошкент шаҳар вилоятлар ҳокимликлари |
1996 йил, декабрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
|
14. Аҳолини муайян ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш |
Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси |
1996 йил, декабрь |
Вазирлар Маҳкамасига |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |