1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни тураржойлар билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, бўш турган тураржой бўлмаганда, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ижтимоий норма доирасида уй-жой майдони бўлган тураржойни сотиб олиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ёки тегишли ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мақсадли трансферт, шу жумладан бюджет маблағлари берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойлар сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан бюджет маблағлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқа ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартираларнинг улар негизида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун оилавий ётоқхоналар ва квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий тузиладиган бепул фойдаланиш, ҳадя қилиш шартномалари ёки бошқа шартномалар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уй-жойларни, кейинчалик уларни етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун фойдаланишга бериши ёки ушбу органлар мулкига ўтказиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу қарорга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун мўлжалланган тураржойларнинг қатъий ҳисоби олиб борилишини ҳамда уларни тураржойлар билан таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши юзасидан назоратни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар беришда қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 2 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
164-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзларига бириктирилган тураржойга эга бўлмаган ва тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар (кейинги ўринларда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар деб аталади) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тураржой олиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда агар ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралар сўнгги олти ой мобайнида белгиланган тартибда эгалланмаган бўлса, ёхуд тегишли асосларсиз бошқа мақсадларда фойдаланилаётган бўлса вақтинча фойдаланилмаётган уйлар деб эътироф этилади, мазкур тураржойлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақлаб турилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқа ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартираларнинг улар негизида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун оилавий ётоқхоналар ва квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини белгиланган тартибда таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий тузиладиган бепул фойдаланиш, ҳадя қилиш шартномалари ёки бошқа шартномалар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уй-жойларни, кейинчалик уларни етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун фойдаланишга бериши ёки ушбу органлар мулкига ўтказиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу Низомга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансида бўлган ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун мўлжалланган тураржойлар мақсадли коммунал уй-жой фондига киритилади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоравий уй-жой фондидаги фойдаланилмаётган тураржойларни бериш ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бўш тураржой бўлмаганда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий нормадан кам бўлмаган уй-жой майдони бўлган тураржойни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ёки тегишли ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет маблағлари берадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Низомга мувофиқ бериладиган, шу жумладан бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган тураржойлар хусусийлаштирилмайди. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг тураржойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасаларга, оилавий болалар уйларига, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан унинг яшаш жойи бўйича тураржойини болада сақлаб туриш кафолати белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бириктирилган тураржойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларда, бошқа таълим муассасаларида, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида тураржойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасага юборишда, оилавий болалар уйига, фарзандликка олган оилага, васий ёки ҳомийга топширишда ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд тураржойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органлари ёки уларнинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида тураржойнинг сақлаб турилиши уни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг тегишли қарори ижро этилгандан сўнг расмийлаштирилиши кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида турар жойнинг сақлаб турилиши юзасидан назоратни амалга оширади ва турар жойларнинг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидаги ҳолатлардан бирида, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг улар ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб бориши мумкин эмас деб ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) бундай тураржойда ҳар қандай асосларга кўра қуйидаги шахслар яшаётганлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
васий ёки ҳомийлар вазифасини бажаришдан белгиланган тартибда четлаштирилганлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
собиқ фарзандликка олувчилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сил, сурункали касалликларнинг оғир шакллари билан оғриганлар, агар бундай шахслар билан тиббий, санитария ёки бошқа кўрсатмаларга кўра бирга яшаш мумкин бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) бола ҳисобида сақлаб турилган тураржой бўлган уйнинг бузиб ташланганлиги ёки тураржойнинг қулайлик, санитария, техника талабларига ва бошқа нормаларга жавоб бермаслиги, шунингдек тураржойнинг ёки унинг бир қисмининг вайрон бўлганлиги (вайрон бўлиш хавфи, авария ҳолатида бўлиши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) бола ҳисобида сақлаб турилган тураржойдан у етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасада, оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлган даврида сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш натижасида маҳрум бўлганлиги, агар тураржойни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг ижро этилган қарори бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мустақил ҳаётга киришида уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларнинг мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасадан боланинг чиқишидан бир йил олдин ёки оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлишининг тугашига қолган шу муддатда уларнинг қонуний вакили мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда боланинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига уни ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакилининг бундай боланинг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги илтимосномани бир ой давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқлиги ҳақидаги хулоса васийлик ва ҳомийлик органи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатлардан лоақал бири мавжуд бўлганда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Васийлик ва ҳомийлик органининг етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасига асосан туман (шаҳар) ҳокими бир ой муддат мобайнида уни жойлаштириш шаклини белгилаш ҳақида ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ қабул қилинган қарорга (етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг тураржойга бўлган ҳуқуқларига доир) тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори болани илгари банд қилган тураржойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган илгари маълум бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган янги аниқланган ҳолатлар мавжуд бўлса кечроқ муддатда (етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасидаги болани етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасадан чиқишига қадар, оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлишнинг тугашига қадар) ҳам қабул қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тураржойларга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасаларда, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий ёки ҳомийлар қарамоғида тарбияланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари болаларнинг уларда бўлиш муддати тугашидан олти ой олдин болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ариза берадилар ва уларнинг тураржой олиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли маълумотларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Боланинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи кўрсатилган маълумотнинг келиб тушишини назорат қилади ва зарур ҳолларда, тегишли ҳужжатларни ўзи сўраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга асосан болаларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи уч иш куни мобайнида уларни туман (шаҳар) ҳокимлигига (агар боланинг яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ўзгарган бўлса ўша жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигига ҳужжатлар тўпламини ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида асосли тақдимномани юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/739/1522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Васийлик ва ҳомийлик органининг тақдимномасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уларга ижара шартномаси асосида тураржой бериш ҳақидаги аризаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспортининг нусхаси, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
(17-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ҳужжатларни тақдим қилиш вақтида яшаш жойи ҳақидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда (боланинг ота-онаси ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онаси мавжуд бўлса уларда) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги маълумотномаси;
(17-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) васий (ҳомий) қарамоғида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мақомини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхаси (ота-онанинг бири ёки ягона ота ёки онанинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома, суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарори ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) туман (шаҳар) ҳокимининг болани тарбиялаш ва таъминлаш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасага, оилавий болалар уйига, васий ёки ҳомий қарамоғига топшириш ҳақидаги қарори нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) васийлик ва ҳомийлик органи билан тутинган ота-оналар ўртасида тузилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) васийлик ва ҳомийлик органларининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида уларга биркитилган тураржой мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тақдимнома туман (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) масъул котиби томонидан юритиладиган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги тақдимномаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур дафтарнинг саҳифалари рақамланади, ип билан тикилади, комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тартиб рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тақдимноманинг келиб тушган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тақдимнома ким томонидан ва қачон юборилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) Ф.И.Ш.;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ҳужжат мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) Комиссия хулосасининг қисқача мазмуни.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилган тақдимнома рўйхатга олингандан сўнг комиссия томонидан олдиндан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркиби — раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6 — 8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ҳокими — Комиссия раиси, ҳокимнинг ижтимоий-иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари — Комиссия раисининг ўринбосари, ҳокимликнинг масъул ходими — Комиссия котиби этиб тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркибига туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи, молия, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уюшмалари (мавжуд бўлган ҳудудларда) вакиллари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой шароитларини ва тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда текшириш далолатномасини тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, Комиссия васийлик ва ҳомийлик органи ёки бошқа тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни талаб қилиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текшириш далолатномасига ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади, у туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Туман (шаҳар) ҳокимлиги тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани васийлик ва ҳомийлик органига беради ёки жўнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда асосланган қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор, бундай қарор қабул қилишга асос бўлган тегишли ҳужжатлар билан бирга уч иш кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тураржой бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қуйидаги ҳолатларда тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тураржой олиш ҳуқуқини берадиган асослар йўқотилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар яшаш учун бошқа аҳоли пунктига кетишганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомга мувофиқ уларга тураржой берилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар томонидан тураржой сотиб олиш учун белгиланган тартибда мақсадли трансфертлар, шу жумладан бюджет маблағлари олинганда;
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларда ҳисобга қўйишга асос бўлган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан бундай қарорлар қабул қилишга асос бўлган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан ўттиз иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорда ушбу бандда назарда тутилган ҳолатларга албатта ҳавола қилинган асослар қайд қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмасдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга берилади ёки жўнатилади ҳамда қарор юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида навбатдан ташқари берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тураржой бериш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирилмасдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга берилади ёки жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тураржойлар бериш тўғрисидаги қарорга мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасада, оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлиши тугаётган йилнинг 1 июнига қадар бўлган муддатда тураржойлар билан таъминланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ ижара шартномаси асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилаётган тураржой бўш, алоҳида, қулай ва шинам бўлиши, белгиланган санитария меъёрларига ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига жавоб бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Тураржой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга белгиланган намунадаги ордер беради, у берилган тураржойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ордер тураржой бериш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган махсус ваколатли мансабдор шахс томонидан берилади. Ордер фақат амалда бўш турган тураржой учун берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойга ордер бериш, агар улар тўғрисидаги маълумотлар тураржой бериш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойларни ҳисобга олиш ва тураржой учун берилаётган ордерларни рўйхатдан ўтказиш тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
311. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кейинги йилнинг 17 январигача ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кейинги йилнинг 22 январигача тақдим этилиши лозим.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойга берилган ордер суд тартибида ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Тураржойни ижарага бериш шартномаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёхуд унинг томонидан вакил қилинган бошқарувчи ташкилот ҳамда тураржой берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ўзаро муносабатлар уй-жой қонунчилиги ҳамда мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича Тураржойни ижарага бериш намунавий шартномаси асосида тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Тураржойни ижарага бериш шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ёхуд унинг томонидан вакил қилинган бошқарувчи ташкилот ва номига ордер берилган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида ёзма шаклда 5 йил муддатга тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган ордерга асосан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жой жойлашган манзилга, ижара шартномасида белгиланган муддатга туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан прописка қилинадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/739/1522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни ижарага бериш шартномасининг муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган муддатда тугайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турар жойни ижарага бериш шартномаси Комиссия хулосасига асосан янги муддатга тузилиши мумкин.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар фуқаро (шахс) ижарага берилган турар жойда шартнома тузилган муддатда доимий равишда истиқомат қилмаса, турар жойдан мақсадли фойдаланмаса, ҳуқуқбузарликлар содир этса, шунингдек коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда турар жойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилишига йўл қўйилмайди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турар жойни ижарага бериш шартномасини янги муддатга тузиш зарур бўлган тақдирда етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Комиссияга ариза берадилар, Комиссия аризани кўриб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) ҳокимига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилиши мумкин бўлган муддат тўғрисида таклиф киритади.
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни ижарага бериш шартномаси белгиланган тартибда қайта тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Тураржойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Томонларнинг тураржойни ижарага бериш шартномаси бўйича шартларни бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун жавобгарлиги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда томонларнинг битими билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур Низомга мувофиқ ижарага берилган тураржой учун тўлов ундирилмайди. Бунда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар белгиланган тартибда қуйидагилар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича умумий харажатлар учун — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига ёки бошқа бошқарувчи ташкилотга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коммунал хизматлар учун — коммунал хизматлар кўрсатувчиларга тўловни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агарда турар жойнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижарага берилгунга қадар бўлган давр учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки бошқа бошқарувчи ташкилотдан ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчилардан қарздорлиги мавжуд бўлса, барча турдаги қарздорлик тўловлари ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Мазкур Низомга мувофиқ берилган тураржой бўшаган тақдирда ушбу тураржой бошқа етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур Низомга мувофиқ тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойлар бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тураржойни ижарага олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________________________________________________________асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб юритиладиган ва кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб юритиладиган фуқаро ______________________________________________________________нинг
(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи)
200__й. «___»__________ даги ____________-сон қарорига мувофиқ берилган ________________серияли _________________рақамли ордер асосида мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1. Ижарага берувчи Ижарага олувчига _________________________________ манзилдаги умумий майдони __________кв. м, _______ хонадан иборат тураржойни мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган Квартирани ижарага бериш далолатномаси (мазкур шартномага илова) бўйича ижарага беради.
II. ОИЛА АЪЗОЛАРИ
2. Мазкур Шартномага мувофиқ берилган тураржойда ижарага олувчи билан бирга қуйидагилар яшайдилар:
3. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур: тураржойни Ижарага олувчига техник жиҳатдан соз, яшаш учун яроқли ҳолатда тақдим этиш; тураржойни ва ётоқхонани, шунингдек уй-жойнинг техник қурилмаларини тураржойлардан фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ сақлаш;
коммунал ва бошқа хизматлар узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш; тураржой ва уйнинг техник қурилмаларида, муҳандислик асбоб-ускуналарида пайдо бўладиган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;
турар жойлар ва умумий фойдаланиладиган жойларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мукаммал таъмирлаш.
4. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
берилган тураржойдан унинг белгиланган мақсадида ва шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиш; тураржой, ёрдамчи хоналар ва асбоб-ускуналардан, уй атрофидаги ҳудуддан, шунингдек умумий фойдаланиладиган жойлардан бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқларига, бошқа ҳуқуқларига зарар етказмасдан вазифасига кўра фойдаланиш, ташқи ободонлаштириш объектларини эҳтиётлаш;
тураржойлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш; тураржойларни яхши сақлаш ва уларнинг зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;
тураржойнинг аниқланган носоз элементлари тўғрисида Ижарага берувчига ўз вақтида маълум қилиш; авария вазиятлари пайдо бўлганда ўзи эгаллаб турган тураржойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари вакилларининг киришини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган санитария-гигиена, экологик, архитектура-шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ва фойдаланиш талабларини бажариш;
коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловни яшаш ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўлаш.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
5. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олувчидан тураржойдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
Ижарага олувчидан коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловлар мазкур шартноманинг 4-банди тўққизинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда тўланишини талаб қилиш; тураржой ва ёрдамчи хоналарнинг конструкциялари ва техник қурилмалари ҳолатини кўздан кечириб бориш;
Ижарага олувчи ва у билан бирга яшайдиган шахслар тураржойни бузса ёки ундан бошқа мақсадларда фойдаланса ёхуд яшаш қоидаларини мунтазам равишда бузган ҳолда бошқа шахсларнинг ўзлари билан битта квартирада ёки битта уйда бирга яшашини мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтирса ва бунда огоҳлантириш ва жамоатчилик таъсири кўрсатиш чоралари натижасиз тугаса, уларни бошқа уй-жой бермасдан суд тартибида кўчириб юбориш.
6. Ижара олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
вақтинча бўлмаган вақтида қонунда назарда тутилган тартибда тураржойга бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолиш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида муҳофаза гувоҳномаси (брон) олган ҳолда тураржойни брон қилиш;
зарурият бўлганда, Ижарага берувчидан квартиранинг, уйнинг конструкциялари ва техник қурилмаларини режадан ташқари текширилишини, аниқланган қоида бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш; Ижарага берувчининг мажбуриятларига кирадиган квартира элементларини таъмирлаш кечиктирилмаслиги зарур бўлганда, бу ҳақда Ижарага берувчини ёзма равишда хабардор қилгандан кейин уни амалга ошириш ва ушбу ишлар қийматини Ижарага берувчидан ундириб олиш;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар Ижарага берувчи томонидан бажарилмаган тақдирда умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тўловларнинг қайта ҳисоб-китоб қилинишини талаб қилиш.
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
7. Ижарага берувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижарага олувчига тўлайди.
8. Ижарага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зиённи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижарага берувчига тўлайди.
VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
9. Мазкур шартнома бўйича ижарага берилган тураржой хусусийлаштирилмайди.
10. Мазкур шартнома муддати тамом бўлгандан кейин Ижарага берувчи янги муддатга тураржой ижараси шартномаси тузиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
11. Ижарага олувчи Ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб мазкур шартномани исталган вақтда бекор қилишга ҳақлидир.
VII. ШАРТНОМА МУДДАТИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
12. Мазкур шартнома беш йил муддатга тузилган ва 200_йил «__»_______гача амал қилади.
13. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилиниши мумкин ва Ижарага олувчи тураржойдан чиқиб кетган кун шартнома бекор қилинган кун ҳисобланади.
14. Мазкур шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда томонлардан исталганининг талаби билан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
15. Мазкур шартномани бажариш пайтида томонлар ўртасида пайдо бўлган низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
16. Мазкур шартномада назарда тутилмаган ҳолларда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
17. Мазкур шартнома икки нусхада тузилди ҳамда Ижарага берувчида ва Ижарага олувчида сақланади.
IX. ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ
Ижарага берувчи_______________
Ижарага олувчи________________
______________________________
______________________________
(номи ва юридик манзили)
(Ф.И.О. ва манзили)
______________________________
______________________________
______________________________
______________________________
______________________________
______________________________
(банкдаги ҳисоб рақами, банк муассасасининг номи)
______________________________
______________________________
______________________________
______________________________
______________________________
______________________________
(мансабдор (ваколатли) шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)
(имзо)
М.Ў.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоналарнинг техник ҳолати __________________________________________
(хоналарнинг техник ҳолати акс эттирилади)
Ижарага берувчининг вакили
Ижарага олувчи
_____________________________
____________________________
(Ф.И.О., муҳр билан тасдиқланган имзо)
(Ф.И.О., имзо)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги тураржойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жон бошига ўртача ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлган тақдирда ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан тураржой бериладиган фуқаролар тоифалари рўйхатининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.