Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН РЕПО БИТИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1396-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 15 июлдаги 2004-16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1396, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 361-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан репо битишувларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 25 июнь,
2010-12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 228-модда)