LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахтачиликни янада ривожлантириш, ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳамда сув таъминоти етарли бўлмаган минтақаларда пахта хом ашёсидан юқори ҳосил олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг 1997—2000 йилларда ғўзани 1-иловага мувофиқ майдонларда плёнка остида ўстириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1996 йилнинг декабрь ойида хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг ғўзани плёнка остида ўстиришнинг агротехника қоидалари ва технологияси бўйича ўқишини ўтказсин.
2. «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамияти Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига биноан Андижон механика заводида махсус плёнка остида чигит экиш сеялкаларининг қуйидаги миқдорларда тайёрлаб берилишини таъминласин:
LexUZ шарҳи
2-банднинг Андижон механика заводида кейинги йилларда 4 минг донадан чигит экиш сеялкалари ишлаб чиқаришга оид қисми 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги қарорига мувофиқ 1999 йилдан бошлаб ўз кучини йўқотган.
«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси сеялкаларни кўрсатиб ўтилган муддатларда тайёрлаш учун «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акционерлик жамиятини металл ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлашга оид барча масалаларни шартнома асосида ҳал қилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
1998 йил 15 февралгача 1998 йил ҳосили учун фойдаланиш учун 15 минг тонна полиэтилен плёнка харид қилиниши ва етказиб берилиши;
1997 йил 15 февралгача 15 минг тонна плёнка ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, технология, шунингдек йил давомида ҳар ойда уни ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб бериш юзасидан хорижий фирмалар билан контрактлар тузилишини таъминласин. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси полиэтилен плёнка ишлаб чиқаришни Жиззах пластмасса заводи майдонларида жойлаштирсин, ишлаб чиқариш ишга туширилишини ва унинг 1997 йил 15 мартгача лойиҳадаги қувватга етишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси чигит экиш учун эриб кетувчи плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқсин ва тегишли таклифлар киритсин.
7. Плёнка остидаги ғўзадан ҳосил олишга оид барча ташкилий ва агротехника тадбирларининг ўз вақтида ўтказилиши учун шахсий масъулият вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалигига мутасадди бўлган ўринбосарларига, туманлар ва хўжаликларнинг раҳбарларига юклансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.