ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ДЕПОЗИТОРЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ АХБОРОТЛАР БАЗАСИ ВА УНДА МИЖОЗЛАРГА ХОС РАҚАМ БЕРИШ ҲАМДА БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЎЙХАТИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7 ва 17-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 май,
18/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 11 майдаги 18/5-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Низомнинг 1-иловаси қуйидаги таҳрирдаги «21» ва «22» белгилар билан тўлдирилсин:
«21» белги — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасига мувофиқ солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи — юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда ёки солиқ тўловчи — юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ушбу юридик шахснинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.
«22» белги — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасига мувофиқ солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи – юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда ёки солиқ тўловчи — юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ушбу юридик шахснинг банклардаги операциялар тўхтатиб турилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.
2. Низомнинг 5-иловаси Изоҳ қисмида «9» рақамидан кейин «21» рақами билан тўлдирилсин.
3. Низомнинг 6-иловаси Изоҳ қисмида «19» рақамидан кейин «22» рақами билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 163-модда)