LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1995 йил мақсадли дастурида назарда тутилган объектлар қурилишини давом эттириш ва уларнинг ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил иккинчи ярим йиллигида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига капитал қўйилмаларнинг қўшимча лимитларини ажратиш тўғрисидаги таклифларига иловага* мувофиқ розилик берилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи корхоналар:
ажратилаётган маблағларни биринчи навбатда қурилиши битай деб қолган объектларни қуриб битиришга йўллаб, улардан қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсинлар;
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси иштирокида жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича пудратчи ташкилотлар ва буюртмачи корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳолатини, қурилиш ишлари қийматининг асосли шакллантирилганлигини ҳам текширсин. Нархларнинг индекслари сунъий равишда оширилган ҳоллар аниқланганда материаллар айбдорларни жавобгарликка тортиш учун маъмурий органларга оширилсин.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маблағ билан таъминловчи банклар билан биргаликда қурилишда пудрат ишлари бозорини мумкин қадар кенгайтириш ва такомиллаштириш, контракт тизими ролини кучайтириш, шартнома мажбуриятларини бажаришда инвестиция жараёни иштирокчилари масъулиятини оширишнинг амалий чора-тадбирларини кўрсинлар.