Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 26.02.2010 йилдаги ПФ-4191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 26.02.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши ишларни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, табиий монополиялар корхоналари фаолиятини назорат қилишни кучайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ишларини фаоллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш, монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисидаги ва табиий монополиялар ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада рақобат муҳитини ривожлантириш, товарлар (хизматлар, ишлар) бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноинсоф рақобатга чек қўйиш, маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик учун ҳуқуқий майдонни янада такомиллаштириш, жамоат тузилмалари билан чамбарчас мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва рақобатбардошлигини чуқур таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларни таркибий ўзгартириш ва уларнинг банкротлиги соҳасидаги функцияларни амалга ошириш, таркибий ўзгартириш, санация ва банкротлик масалаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларини ифодалаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар ҳақидаги, банкротлик тўғрисидаги, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш ҳамда берилган ёзма кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даъво ва ариза билан судга мурожаат қилиш, шунингдек, монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши ва бузилиши билан боғлиқ ишларни судда кўриб чиқишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда жарималар солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқлари камситилганлиги тўғрисидаги ариза ва шикоятлари юзасидан корхоналар ва ташкилотларни (уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан ташқари) Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши билан келишган ҳолда текшириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъектларининг Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестициялар ва кредит ресурсларини кенг жалб этишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, кичик корхоналар томонидан ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларнинг янги турлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришда ҳамда уларни жаҳон ва минтақа бозорларига киритишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшма таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тақдим этиладиган даъволар юзасидан судларда кўриладиган ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2005 йил 30 апрелдаги ПФ-3602-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 26 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-4191-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 66-модда; 2012 й., 21-сон, 226-модда, 46-47-сон, 521-модда)