Ҳужжат кучини йўқотган 26.02.2010 30.04.2005 йилдаги ПФ-3602-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.02.2010
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сонли «Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиётнинг хусусий секторини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, табиий монополия корхоналари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, банкрот ва монополист корхоналарни қайта ташкил этиш, рақобат муҳитини шакллантириш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг бозор тизимини яратиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишни, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий секторни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, жумладан хусусий тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва рақобатчилик қобилиятини чуқур таҳлил этиш, Монополиядан чиқариш соҳасида, жумладан йирик монополист корхоналарни кичиклаштириш ва таркибий жиҳатдан ўзгартириш, улар негизида ички ва ташқи бозорларда самарали рақобат қила оладиган хусусий мустақил ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича амалий тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва улардан рақобат муҳити шароитида фаолият кўрсата оладиган корхоналарни ажратиб олиш ва хусусийлаштиришни назарда тутадиган дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия корхоналари ўзларининг ички бозордаги монопол мавқеидан фойдаланиб, ишлаб чиқараётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар нархларини асоссиз равишда сунъий оширишларига йўл қўймаслик мақсадида улар устидан назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик монополияларнинг рақобатга зид ҳаракатларини, нопок рақобатчилар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ноҳалол рақобатни, товарлар ва хизматлар бозорлари монополия қилиб олинишини чеклаш ҳамда пайини қирқишни таъминлайдиган рақобат муҳити учун ҳуқуқий майдонни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий ночор корхоналар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш чоғида давлат манфаатларини ифода этиш, корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларнинг банкротлиги соҳасида давлат бошқаруви вазифаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш тизимини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамоат тузилмалари билан мустаҳкам мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
реклама соҳасида нопок рақобатга йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳудудий органлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий ночор корхоналар ишлари ҳудудий бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими негизида ташкил этиладиган Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари, иқтисодий ночор корхоналар ишлари ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари негизида ташкил этиладиган монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, ўз ваколати ва Қўмита тўғрисидаги тасдиқланган Низом доирасида, улар чиқарган қарорларни бекор қилиш ёки монополияга қарши ишларни тартибга солиш, банкротлик, рақобат ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги қонунчиликни бузадиган хатти-ҳаракатларни тўхтатиш ва унинг оқибатларини тугатиш тўғрисида тақдимномалар бериш, шунингдек берилган тақдимномалар ижросини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нопок рақобатчилар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахслари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслари томонидан монополияга қарши ишларни тартибга солиш, банкротлик, рақобат ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларга қарши судларда даъво қўзғатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополист корхоналарга, иқтисодий ночорлик аломатлари мавжуд бўлган ёки банкротга учраш ҳолатига келиб қолган корхоналарга уларни кичиклаштириш ва таркибий жиҳатдан ўзгартириш зарурлиги тўғрисида тақдимномалар бериш, шунингдек суднинг қарорига биноан шундай тақдимномаларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий бажарилишини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда жарималар солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчилик ҳуқуқлари камситилгани тўғрисида истеъмолчиларнинг ариза ва шикоятлари юзасидан, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан келишилган ҳолда, ана шу ҳуқуқларни бузган корхона ва ташкилотларни текшириш (уларнинг молия-хўжалик фаолияти бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин, унда мазкур қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият эркинлиги камситилиши ва чекланишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган ҳолда унинг ҳуқуқ ва ваколатлари аниқ белгилаб қўйилиши кўзда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ўзи тақдим этадиган даъволар юзасидан кўриб чиқиш учун хўжалик судларига киритиладиган ишлар бўйича бож тўлашдан озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-2676-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПФ-1658-сон Фармонининг 3—9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига, хусусан рақобат тўғрисидаги ҳамда товар бозорларидаги монополистик фаолиятни чеклаш, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 30 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-3602-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 127-модда)