Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 19 февраль,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
(биринчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) пенсиялар, компенсация тўловларини ва бошқа тўловларни тайинлашни, молиялаштиришни, ҳисобга олишни ва уларнинг тўланиши бўйича ўрганишни олиб боришни, ушбу мақсадларга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлашни амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қарашли ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосарига, Жамғарманинг Кузатув кенгаши раисига ҳисоб беради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Жамғарма ўз ишларини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма тизимига:
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари киради.
Жамғарма ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг таъминоти қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
Жамғарма ижро этувчи аппарати — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
(иккинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тизимли асосда пенсиялар тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва ўрганишни олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун деб аталади) 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш учун маблағларни юридик шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Жамғарманинг даромадлари бўйича:
Жамғарма ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) ҳисобрақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминлайди. Бунда, компенсация ва бошқа тўловларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради;
ҳар йили манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жамғарма даромадлари тушумлар прогнозини ишлаб чиқади;
давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўртача ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди;
боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек, меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга сарфланган маблағларни Қонунга мувофиқ айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;
Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни юридик шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;
ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар тушиши ҳисобини олиб боради;
б) пенсияларни тайинлаш ҳамда қайта ҳисоблаб чиқиш бўйича:
пенсияларни тайинлаш ва қайта ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган аризалар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштиради;
пенсияларни тайинлаш учун юридик шахслар ва фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлайди, кўриб чиқади ва текширади;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимларида пенсиялар тайинлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этади;
пенсионерларнинг пенсия ишларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради, пенсионерларга пенсия гувоҳномаларини беради;
пенсиялар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тақдим этилган пенсиялар олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ишончлилигини текширади;
в) пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловларга харажатларни амалга ошириш бўйича:
пенсияларни ҳисоблаб чиқиш бўйича операцияларни амалга оширади, пенсияни етказиб бериш юклатилган тижорат банклари филиаллари орқали пенсиялар тўлаш юзасидан топшириқларни расмийлаштиради ва беради;
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот, банклар томонидан пенсияларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилиши ҳамда тўланиши юзасидан доимий ўрганишни ва назоратни амалга оширади;
ташкилотларнинг ишлайдиган 16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўлов, Чернобиль ҳалокати оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўловларини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларга харажатларини молиялаштиради;
г) фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича:
оммавий ахборот воситалари ёрдамида республика аҳолисини фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича хабардор қилади;
белгиланган тартибда тайинланган шахсий пенсиялар тўланишини ташкил этади;
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, имтиёзли пенсияларни такомиллаштириш ва тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банкларида пенсия ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши бўйича ўрганишни олиб боради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича замонавий назарий ишланмаларни ва хорижий тажрибани ўрганади;
Жамғарманинг маблағларини олувчилар, пенсиялар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги ахборотни ишлаб чиқишда қатнашади ва автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашни жорий этади;
пенсия таъминоти масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради;
пенсия таъминоти масалалари ва Жамғарманинг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;
д) Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
9. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатлари доирасида Жамғарманинг вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш, шунингдек пенсия таъминотига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича таклифлар киритиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Жамғарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби
(учинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
а) ижтимоий солиқ:
белгиланган миқдорлардаги ижтимоий солиқ тушумлари;
жисмоний шахслар айрим тоифаларининг ижтимоий солиқ тушумлари;
б) бошқа тўловлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан Қонунга мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;
(10-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
(10-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари;
(10-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 80 фоизи;
ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари);
юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарма даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича Жамғарманинг Ғазначиликдаги тегишли ҳисоб рақамлари бўйича амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ва ҳудудий солиқ органлари:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
манбалар турлари бўйича Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши назорат қилинишини;
манбалар турлари ва тўловчилар бўйича Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар ҳисоби юритилишини;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар тўғри ҳисобланишини, шунингдек Жамғарма билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати текширилишини;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари бузилганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан молиявий ва маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишини;
ҳар чоракда Жамғармага юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган ижтимоий солиқ миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Солиқ қўмитаси Жамғарма билан ахборот алмашинувини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳамкорликни амалга оширади ва Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига:
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимидаги ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар турлари бўйича (боқиманда) қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 25 кун мобайнида ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботни вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар бўйича тақдим этади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни молиялаштириш тартиби
(тўртинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғарма маблағлари:
фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия олувчиларга ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўлов;
фуқароларга пенсия ва бошқа тўловларни нақд пул шаклда етказиб бергани учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга хизмат ҳақи;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа харажатлар учун сарфланади.
Бошқа харажатлар бўйича Жамғарма сметаси Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Фуқароларга пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни молиялаштириш учун Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларида ҳисоб рақамлари очилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари тўлов тўланадиган ҳар бир ойнинг 15-кунигача фуқароларга пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини ахборот тизим орқали тасдиқлайди ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига буюртманома тақдим этади.
Бунда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этилган қайдномалар асосида белгилайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Жамғарма харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
жорий тўлов ойининг 15-кунигача — ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 50 фоиз миқдоридаги суммани;
жорий тўлов ойининг 27-кунигача — амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани молиялаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловлар учун маблағларни пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва банкларнинг ҳисоб рақамларига ўтказади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) қўшимча дам олиш кунлари учун ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлашга маблағларни молиялаштиради.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
19. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини шакллантириш
(бешинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
21. Келгуси йилга манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари Жамғарманинг ижро этувчи аппарати томонидан ишлаб чиқилади ва Жамғарманинг Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
22. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети белгиланган тартибда қабул қилингандан ва келгуси йилга унинг асосий параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи аппарати беш кун муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитасига — минтақалар бўйича келгуси йилга Жамғарма даромадларининг тасдиқланган асосий параметрларини;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларига — турлар ва минтақалар бўйича келгуси йилга Жамғарма харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини (йўналишларини) етказади.
23. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслардан ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар тушишининг ва йиғилишининг тўлиқлиги юзасидан — солиқ хизмати органлари томонидан;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш, ўз вақтида тайинлаш, тўлаш ва манзилли равишда сарфлаш, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш юзасидан — Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан таъминланади.
24. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига:
ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача — ҳудудлар бўйича тўланган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар тўғрисидаги тезкор ахборотни;
тасдиқланган шакл бўйича юридик шахсларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида — маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Жамғармани бошқариш
(олтинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари томонидан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар йили камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Мажлисни Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаганда эса — раиснинг ўринбосари ўтказади. Кузатув кенгаши мажлиси, агар унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса ҳуқуқий ваколатли бўлади (кворумга эга бўлади).
Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Жамғарманинг Кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларини, шунингдек Жамғарма харажатларининг ҳар йилги сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Жамғарма ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаларининг амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар масъул ходимларининг Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитасининг Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотини эшитиш;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг ижро этувчи директорини, унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Пенсиялар тайинлаш бўйича туман (шаҳар) бўлими комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;
(26-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини, айниқса Жамғарма даромадларини шакллантириш, уни ўз вақтида молиялаштириш ва ундан мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
топшириқлар ва тўлов қайдномалари бўйича тўланадиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар жўнатилиши ва етказиб берилиши бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш;
(26-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Жамғарма фаолияти ҳамда фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлари амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
(еттинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруқлари билан тасдиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига Жамғарма Кузатув кенгашининг тақдимномаси бўйича, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ижро этувчи директор бошчилик қилади. Ижро этувчи директор Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
Жамғарма ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Жамғарма Кузатувчи кенгашининг тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига номзодлар қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
Жамғарма ижро этувчи аппаратига номзодлар (ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган қоидалар бундан мустасно) қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Жамғарма ижро этувчи директорнинг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи лавозимига номзодлар қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Жамғарма ижро этувчи директорининг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиғи буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Жамғарманинг ижро этувчи директори тақдимномасига, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғи асосида лавозимдан озод этилади.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимлари (ушбу Низомнинг 28-бандда белгиланган қоидалар бундан мустасно) қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимидан озод этилади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар асосида Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимидан озод этилади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари қонунчиликда белгиланган асосда Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимидан озод этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
32. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг раисига бўйсуниши ва ҳисоб бериши асосида ишлайди.
33. Жамғарманинг ижро этувчи директори:
Жамғарма фаолиятига раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ижро этувчи директорнинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Жамғарма ўртасида лавозим вазифаларини тақсимлайди;
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Жамғарма томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимларнинг сони доирасида ижро этувчи аппаратнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритади ва уни тасдиқлайди, Жамғарманинг таркибий бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларини, Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармаларининг бошлиқлари ўринбосарларини, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларини ротациясини амалга оширади;
(33-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари тузилишини ва белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи директор бўлмаган вақтда унинг вазифалари тақсимотига асосан директорнинг ўринбосарлари томонидан бажарилади;
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ва ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Жамғарма Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантиради:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан Қонунга мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 15 фоизи;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларнинг Жамғармага ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар, пенялар суммасининг 5 фоизи;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 20 фоизи;
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси, шунингдек Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва сарфланиши ҳисоби юритилиши учун жавобгарлик
(саккизинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш учун назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши, Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилиши учун жавобгардир.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлайдиган ташкилотлар Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва мақсадли тўланиши учун жавобгардир.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда даврий бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Жамғармага муддатида тўланмаган ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Жамғарма маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва сарфланишини назорат қилиш
(туққизинчи бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлашда Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари, шунингдек ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Ички аудит бўлими ҳамда ҳудудий бошқармалари Ички назорат, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Пенсиялар компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг, шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилиши юзасидан ўрганиш олиб бориш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 62-модда, 44-45-сон, 387-модда; 2011 й., 25-сон, 259-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2014 й., 50-сон, 590-модда; 2015 й., 1-сон, 4-модда, 13-сон, 155-модда; 2016 й., 24-сон, 281-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; 26-сон, 591-модда, 37-сон, 990-модда, 37-сон, 997-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон, 09.07.2019 й., 07/19/566/3396-сон, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)