Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013 02.02.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2023-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 02.02.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2023-1
Дата вступления в силу
12.02.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2023-1]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 2 октябрдаги 328-В, 20-сонли «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2528, 21.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/6-сонли ва 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2023, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 472-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 29 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39/3-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДУСАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 29 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидаларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) ваколатли вакиллари, тижорат банкининг ички аудит хизмати ходимлари, ташқи аудиторлар ҳамда Департамент ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида ички назорат тизимини ташкиллаштиришда ва унинг фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилишини мониторинг қилиш;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ички назорат хизмати раҳбари олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик раҳбарлик тажрибасига ёхуд Ички назорат хизматида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 22-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар ҳисобварақ очилган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 27-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг ҳақиқий эгаси — жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўриши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 32-банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи―саккизинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг манзили ва ҳисоб рақами) тақдим этилмаган ёхуд қисман тақдим этилган халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари ва батафсил таҳлил қилишлари лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов ўтказмаларини амалга оширишда воситачи сифатида иштирок этсалар электрон ўтказмалар билан бирга жўнатиладиган, жўнатувчи тўғрисидаги барча маълумотларни тўлиқ узатилишини ва сақланишини таъминлашлари шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки қисман бажарадиган давлатларда жойлашган ўзларининг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратишлари лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош банкка ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида тижорат банклари бу ҳақда Марказий банкка ва Департаментга хабар беришлари шарт;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«35. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда тижорат банки олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва тижорат банкларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 37-банд қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 39-банд қуйидаги таҳрирдаги 16-кичик банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«16) норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 40-бандда 4-кичик бандида «ҳисобварақдан» деган сўзидан кейин «ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 44-бандда биринчи хатбошисидаги «мумкин бўлиб, уларга нисбатан тижорат банки» деган сўзлар «ва уларга нисбатан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 45-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошисидаги «мумкин бўлиб, уларга нисбатан тижорат банки» деган сўзлар «ва уларга нисбатан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги таҳрирдаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлари (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг манзили ва ҳисоб рақами) тўлиқ тақдим этилмаган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г» кичик банди «д» кичик банд деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«47. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга ошириладиган операция юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган тақдирда, бундай мижоз операцияни амалга ошириши ҳақида (ҳисобварақ очиш, ҳисобварақдан маблағ кўчириш ва шу кабиларда) тижорат банкининг тегишли бўлинмаси Ички назорат хизматига хабар бериши керак. Ички назорат хизмати ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиши шарт».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 42-модда)