30.03.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
20.06.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ЎМОН СУЛТОНЛИГИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати, икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I-боб. Битимни қўллаш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентлари бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Даромад ва капитал солиқларига жами даромаддан, жами капиталдан ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромаддан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошларнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар ҳамда капитал қиймати ўсишидан олинадиган солиқлар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битим қўлланиладиган амалдаги солиқлар, шу жумладан қуйидагилардир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) юридик шахсларнинг фойда (даромад) солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) мол-мулк солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(бундан кейин «Ўзбекистон солиғи» деб аталади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Ўмон Султонлигига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) 47/1981-сонли Султон Фармони бўйича компаниялар даромадидан ундириладиган солиқ; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) 77/1989-сонли Султон Фармони бўйича ундириладиган муассасалар фойдасидан солиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(бундан кейин «Ўмон солиғи» деб аталади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Битим унинг имзоланган санасидан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай айнан бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида, ушбу ўзгаришлардан сўнг тегишли муддат даври ичида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II-боб. Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Умумий таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимнинг мақсадларида, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошира оладиган унинг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) «Ўмон» атамаси Ўмон Султонлиги ҳудудини ва унга тегишли оролларни, шу жумладан ҳудудий сувлари ва халқаро ҳуқуқ ва Ўмон Султонлиги қонунчилигига мувофиқ унинг доирасида Ўмон Султонлиги денгиз туби, ер ости, чегарадош сувлар табиий захираларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бобида суверен ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий сувларидан ташқарига чиқадиган ҳар қандай ҳудудни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон Республикасини ёки Ўмон Султонлигини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашувини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) «компания» атамаси, солиқ солиш мақсадида юридик шахсни ёки юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(f) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» атамалари тегишинча бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль воситаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(h) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Аҳдлашувчи Давлат миллатига мансуб бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг тегишли мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўзбекистонга нисбатан — Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Ўмонга нисбатан — Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Маслаҳатчисини ёки унинг ваколатли вакилини.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Битим исталган вақтда Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади, атаманинг ҳар қандай маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун назарда тутилган маънодан устувор бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Резидент
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти» атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, корпоратив сифатида ташкил этилган жойи, рўйхатдан ўтган жойи ёки исталган бошқа мезон асосида солиқ солинадиган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек Давлатнинг ўзини ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органини ҳам ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади, агар у иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлари маркази) энг яқин бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинггина резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) агар (а) — (с) кичик бандлари бўйича резидентнинг мақомини аниқлашнинг иложи бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у унинг амалдаги бошқарув органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Доимий муассаса
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) бошқарув жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) бўлинма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) офис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) фабрика;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) устахона; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жойни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғиш объекти ёки улар билан боғлиқ бўлган назорат фаолияти, бироқ бундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг муддати 9 ойдан ортиқ давом этса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан хизматлар кўрсатиш, шу жумладан консалтинг ёки бошқарув хизматлари корхона шу мақсад учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали амалга оширилса, бироқ шу мазмундаги фаолият бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида ҳар қандай ўн икки ойлик давр мобайнида 183 кундан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) иншоотлардан фақат шу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмларни сақлаш, етказиб бериш ёки намойиш қилиш мақсадида фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) шу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасининг сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасининг уларни фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлаш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) доимий фаолият жойининг товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёхуд ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) доимий фаолият жойи фақат шу корхона манфаатлари учунгина бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(f) доимий фаолият жойи фақат (а) — (е) кичик бандларида назарда тутилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикуви учунгина, башарти бундай доимий фаолият жойининг жами фаолияти ана шу фаолият турларини бирлаштириш натижасида вужудга келса, тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлса, сақлаб турилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу модда 1 ва 2-бандларининг қоидаларига қарамай, агар 6-банд татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан фаолият кўрсатаётган бўлса ва агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ушбу Давлатда бундай корхона номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлса ва ушбу ҳуқуқлардан одатда фойдаланса (бундай шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса) ва бундай фаолият турлари агар доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса ҳам бу доимий фаолият жойи ушбу банднинг қоидаларига асосан уни доимий муассасанинг доимий фаолият жойига айлантирмаса, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) бундай ваколатга эга бўлмаса, аммо биринчи айтиб ўтилган Давлатда товар ва буюмлар захирасини одатда сақловчи ва бундан корхона номидан товар ва буюмларни сотувчи бу корхона биринчи айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар корхона Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқалигина тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, башарти бундай шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритсалар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди. Бироқ, агар ушбу агентнинг бундай фаолияти тўлалигича ёки деярли тўлалигича шу корхонага бағишланган бўлса, у мазкур банднинг маъноси доирасида мустақил мақомли агент сифатида қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки унинг томонидан назорат қилинса ёхуд ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III-боб. Даромадни солиққа тортиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромади (шу жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мол-мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунчага эга бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама белгилаган кўчмас мулкка тегишли бўлган мол-мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланадиган чорва моллари ва жиҳозлар, ер устидаги мулк тўғрисидаги умумий қонунчилик қоидалари қўлланиладиган ҳуқуқлар, кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқлари ва ресурслар қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, булоқлар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади, денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 1 ва 3-бандлар қоидалари корхонанинг кўчмас мулкидан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, агар корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини, юқорида айтилганидек, амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) шу доимий муассаса фаолиятига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бу доимий муассаса орқали сотилаётганлар билан бир хилдаги ёки ўхшаш турдаги товарлар ёки буюмларни сотишга; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган бу доимий муассаса орқали амалга оширилаётган билан бир хилдаги ёки ўхшаш турдаги бошқа тадбиркорлик фаолиятига тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ҳисоблаб ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда, ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган, шу жумладан доимий муассаса жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда ва ундан ташқаридаги фаолият мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ агар доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун гонорарлар, роялти тўловлари ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар орқали ёки аниқ хизматлар кўрсатганлик учун комиссион тўлов йўли билан ёки менежмент учун ёхуд банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан тўланадиган (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа бўлган) суммаларга нисбатан ҳеч қандай чегиришларга йўл қўйилмайди. Шу тарзда, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг офисларидан бошқа ҳар қайсисига гонорарлар, роялти тўловлари ёки патентлардан ёхуд бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун шунга ўхшаш бошқа тўловлар тўлаш йўли билан ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежмент учун комиссион тўловлар йўли билан ёки банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) сарфланган суммалар доимий муассаса фойдасини аниқлашда эътиборга олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Корхона умумий фойда суммасини унинг ҳар хил бўлинмаларига мутаносиб равишда тақсимлаш асосида доимий муассасага тегишли бўлган фойдани Аҳдлашувчи Давлатда аниқлаш одатий амалиёт эканлигига қарамасдан, 2-банддаги ҳеч нарса бу Давлатга амалиёт томонидан татбиқ этилувчи бундай тақсимлаш орқали фойдани аниқлашни тақиқламайди, бироқ тақсимлашнинг танланган усули мазкур моддадаги тамойилларга мос бўлган натижани бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Фақат ушбу корхона учун доимий муассаса томонидан товарлар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисоблаб ёзилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар уни ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, йилма-йил бир хил усулда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда ана шу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Халқаро транспорт
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан оладиган фойдаси фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг мақсадлари учун халқаро ташишда денгиз ёки ҳаво кемаларини ишлатишдан олинадиган фойдага қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) халқаро ташишларда тўлиқ жиҳозланган, бутланган ва етказиб берилган ҳамда эксплуатацияда фойдаланадиган денгиз ёки ҳаво кемаларининг чартери, лизинги ёки ижараси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) экипажсиз фрахт қилиш асосида денгиз ёки ҳаво кемаларининг чартери, лизинги ёки ижараси, бундай чартер, лизинг ёки ижара денгиз ёки ҳаво кемаларини халқаро ташишда ишлатишга нисбатан тасодифий бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) товарлар ва буюмларни ташиш учун ишлатиладиган контейнерлардан (бунга контейнерларни ташиш учун фойдаланиладиган трейлер ва бошқа ёрдамчи ускуналар ҳам киради) фойдаланиш, сақлаш ёки ижарага беришдан олинадиган фойдалар, агар бундай ижара ёки фойдаланиш, сақлаш ёки ижара, матн мазмунида бошқача ҳолат назарда тутилмаса, халқаро ташишда денгиз ёки ҳаво кемаларига нисбатан тасодифий бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1 ва 2-бандлари қоидалари транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича пульда, қўшма фаолият ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Денгиз ёки ҳаво кемаларидан фойдаланиш» атамаси мулкдорлар, ижарачиларнинг йўловчилар, почта, инвентарь ёки товарларни денгиз ёки ҳаво йўли билан ташиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти ёки денгиз ёки ҳаво кемалари чартери, шу жумладан бошқа корхона номидан бундай ташиш учун чипталар сотиш ва бундай фаолият билан бевосита боғлиқ бошқа фаолият тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Бирлашган корхоналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг мол-мулкида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришида, назорат қилишида ёки мол-мулкида бевосита ёки билвосита қатнашсалар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ва ҳар қандай ҳолатда корхоналар ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладиганидан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо бундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ана шу корхонанинг фойдасига ҳисобланиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва тегишли равишда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиш керак ва Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Дивидендлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аммо бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда шу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ агар дивидендларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори дивидендлар ялпи миқдорининг 7 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга дахл этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2-банд қоидаларига қарамасдан бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматига тўланадиган дивидендлар биринчи айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилишдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 3-банд мақсадларида «Ҳукумат» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўмон Султонлигига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўмон Марказий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Бош Давлат резерв фонди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) Ўмон инвестиция фонди; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари ўртасида вақти-вақти билан келишиладиган, Ўмон Султонлиги Ҳукуматига тўлалигича ёки асосан тегишли бўлган ҳар қандай бошқа юридик шахс ёки муассаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Ўзбекистонга нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари ўртасида келишилиши мумкин бўлган, ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш давлат муассасаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, акциялардан олинадиган ёки қарз талаблари бўлмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад каби солиқларни тартибга солишга тааллуқли бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлгани ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатида ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, шароитга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, бундай дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам, компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Агар бундай яратиш ёки тақсимлаш орқали .мазкур модда имтиёзларидан фойдаланиш унга нисбатан дивиденд тўланадиган акцияларни ёки бошқа ҳуқуқларни яратиш ёки тақсимлаш билан боғлиқ ҳар қандай шахс учун, асосий мақсад ёки асосий мақсадлардан бири бўлса, мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Фоизлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ, бундай фоизлар, дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ана шу Давлатнинг қонунчилигига асосан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, унда солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 7 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2-банд қоидаларига қарамасдан бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматига тўланадиган фоизлар биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиққа тортилишдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 3-банд мақсадларида «Ҳукумат» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўмон Султонлигига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўмон Марказий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Бош Давлат резерв фонди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) Ўмон инвестиция фонди; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари ўртасида вақти-вақти билан келишиладиган, Ўмон Султонлиги Ҳукуматига тўлалигича ёки асосан тегишли бўлган ҳар қандай бошқа юридик шахс ёки муассаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Ўзбекистонга нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари ўртасида келишилиши мумкин бўлган, ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш давлат муассасаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда қарздорнинг фойдада иштирок этиш ҳуқуқлари мавжудлиги ва ипотека таъминотидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадларни, хусусан ҳукумат қимматли қоғозларидан олинадиган даромадлар, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан даромадлар, шу жумладан, мукофотлар ва ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган ютуқлар тушунилади. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар (неустойкалар) ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳам ҳақиқатан боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандлар қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Фоизларни тўловчи Давлатнинг ўзи, маҳаллий ҳокимият органлари ёки шу Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз мажбуриятидан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва бу доимий муассаса ёки доимий база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Агар тўловчи билан фоизларнинг ҳақиқий эгаси бўлган шахс ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабига тааллуқли фоизлар суммаси тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган суммага нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Агар бундай яратиш ва тақсимлаш орқали мазкур модда имтиёзларидан фойдаланиш унга нисбатан фоизлар тўланадиган қарз мажбуриятларини яратиш ёки тақсимлаш билан боғлиқ, ҳар қандай шахс учун, асосий мақсад ёки асосий мақсадлардан бири бўлса, мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Роялти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ, бу роялтилар қаерда юзага келган бўлса, ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳам унинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, бироқ агарда роялтининг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, ушбу ҳолатда ундириладиган солиқ роялти ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланганда ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларни, шу жумладан компьютер дастури, кинофильмлар, радио ва телевидение учун ёзувлар ёки дисклар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, схема, махфий формула ёхуд жараёнлар ёки ҳар қандай саноат, тижорат ёки илмий ускунадан фойдаланганлик учун ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ҳақ тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мол-мулк (а) шундай доимий муассаса ёки доимий база билан; (b) 7-модданинг 1-бандидаги (с) — бандида кўрсатилган тадбиркорлик фаолияти билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1-ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, унда бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга тааллуқли ҳуқуққа ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг суммаси тўловчи ва амалда шу даромадларни олиш ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган суммага нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар бундай яратиш ва тақсимлаш орқали мазкур модда имтиёзларидан фойдаланиш унга нисбатан роялти тўланадиган ҳуқуқларни яратиш ёки тақсимлаш билан боғлиқ ҳар қандай шахс учун, асосий мақсад ёки асосий мақсадлардан бири бўлса, мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Капитал қийматининг ўсиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлари ўша бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан олган даромадлари, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бошқа шахсга беришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини, автомобиль ёки темир йўл воситаларини ёки шундай денгиз ёки ҳаво кемаларидан, автомобиль ёки темир йўл воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 1, 2 ва 3-бандларда санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мол-мулкни ўзга шахсга беришдан олинадиган даромадлар мол-мулкни бошқа шахсга бераётган шахс резидент бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Мустақил шахсий хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти — жисмоний шахснинг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан оладиган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Истисно тариқасида, қуйидаги ҳолларда бундай даромадлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш учун бошқа Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса, бундай ҳолда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошувчи давр ёки даврлар мобайнида давом этса, бундай ҳолларда даромаднинг фақат бошқа Давлатдаги фаолиятдан олинган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан, мустақил илмий, адабий, бадиий, таълимий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Бандликдан даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 16, 18 ва 19-моддаларнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма ишга нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлса, 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма ишига нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган календарь йилида бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кўриб чиқилаётган ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) тақдирлаш ҳақи бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) тақдирлаш ҳақи бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг иш берувчиси денгиз ёки ҳаво кемалари бортида амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш ҳақлари ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Директорларнинг гонорарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директорларнинг гонорарлари ва бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания Директорлар Кенгашининг ёки унинг шунга ўхшаш бошқа органлари аъзоси сифатида оладиган шунга ўхшаш бошқа тўловлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Санъат ходимлари ва спортчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилган ҳолатда, бу даромад 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар биринчи эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатга бўлган ташриф тўлалигича бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат фондлари, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинадиган даромадга тааллуқли бўлмайди. Шундай ҳолларда даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Нафақалар ва ижтимоий ҳимоя бўйича тўловлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб аввалги ёлланма иш учун Аҳдлашувчи Давлат резидентига компенсация сифатида тўланадиган нафақа ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ижтимоий ҳимоя тизими бир қисми ҳисобланган ижтимоий чизма бўйича тўланадиган нафақалар ва бошқа тўловлар 1-банд қоидаларига қарамасдан фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Ҳукумат хизмати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. (а) Аҳдлашувчи Давлат ёки юридик шахс ёки маъмурий-ҳудудий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органи томонидан ана шу Давлатга ёки шахсга кўрсатган хизматлари учун жисмоний шахсга тўланадиган, нафақадан ташқари, иш ҳақи, мукофот ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Бироқ агар хизмат ана шу Давлатда амалга оширилса, ва жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти бўлса, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) шу хизматни амалга ошириш мақсадидагина ана шу Давлатнинг резиденти бўлиб қолмаса, бундай иш ҳақи, мукофот ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. (а) Давлат ёки у томонидан ташкил этилган жамғармалардан ёки маъмурий-ҳудудий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органи томонидан тўланадиган ҳар қандай пенсия, шу Давлатга ёки маъмурий-ҳудудий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматлар шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Бироқ агар жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, шундай пенсия фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган иш ҳақи, мукофот ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Профессорлар ва илмий ходимлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган шахс бевосита бошқа Давлатга ташрифидан олдин ва ҳар қандай маъқулланган университет, коллеж, мактаб ёки бошқа шу каби таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасаси таклифномаси бўйича шу бошқа Давлатга келган санадан бошлаб икки йилдан ошмайдиган муддат мобайнида фақат ушбу таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасасида ўқиш ва/ёки илмий изланиш мақсадида ташриф буюрганда, ушбу бошқа Давлатда бундай ўқиш ва илмий тадқиқотдан ҳар қандай тақдирлашлар солиқдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-банддаги «маъқулланган» атамаси Аҳдлашувчи Давлат томонидан унда жойлашган университет, коллеж, мактаб ёки бошқа шу каби таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасаси маъқулланишини билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар илмий тадқиқот аввало алоҳида шахс ёки шахсларнинг шахсий фойдаси учун амалга оширилса, бундай илмий тадқиқотдан келадиган даромадларга нисбатан мазкур модда қоидалари қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Талабалар ва стажёрлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба, амалиётчи ёки стажёрнинг яшаш, ўқиш ёки маълумот олиш учун мўлжалланиб оладиган тўловлари ана шу Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлса, солиққа тортилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-банд билан қамраб олинмаган ёлланма меҳнатдан грантлар, стипендиялар ва мукофотларга нисбатан 1-бандда кўрсатилган талаба, амалиётчи ёки стажёр (тажриба орттирувчи) у ташриф буюрган давлат резидентларига тегишли бўлган солиқларга нисбатан бундай озод этишлар, чегирмалар ва айириб ташлашлар бўйича қўшимча ҳуқуққа эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Бошқа даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битимнинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари, даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки ўша бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий база орқали амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, 1-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1 ва 2-бандлар қоидаларига қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг мазкур Битимнинг айтиб ўтилган моддалари билан боғлиқ бўлмаган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган даромади турлари, шунингдек шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV-боб. Капитални солиққа тортиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Капитал
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада кўрсатилган кўчмас мулкдан иборат бўлган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкдан, ёхуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланадиган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкдан иборат бўлган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Битта Аҳдлашувчи Давлат корхонасига тегишли бўлган халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситаси ҳамда шундай денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулк тарзидаги капитал фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти капиталининг бошқа барча элементлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V-боб. Икки ёқлама солиқ солишни бартараф этиш усуллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Икки ёқлама солиқ солишни бартараф этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Давлатнинг резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки капиталга эга бўлса, унда биринчи эслатиб ўтилган Давлат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ушбу резидентнинг даромадидан олинадиган солиқдан бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг қийматни чегириб ташлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) шу бошқа Давлатда тўланган, ушбу резидентнинг капитал солиғига тенг суммани чегириб ташлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай чегирма ҳар қандай ҳолларда ҳам вазиятга кўра бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки капитал тааллуқли чегирма тақдим қилингунга қадар ҳисоблаб чиқиладиган даромад ёки капиталдан олинадиган солиқ қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Битимнинг бошқа бирон-бир қоидасига мувофиқ Давлат резиденти оладиган даромад ёки мол-мулк у эга бўлган мол-мулк шу Давлатда солиққа тортишдан истисно этилса, бу Давлат шунга қарамай бу резидентнинг даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмини солиққа тортиш қийматини ҳисоблаб чиқишда истисно этилган даромад ёки мол-мулкни ҳисобга олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI-боб. Махсус қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Камситмаслик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда шу жумладан, резиденцияга нисбатан ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиққа тортишдан кўра оғирроқ унга алоқадор ҳолларга дучор қилинмайдилар. Бундай қоида, шунингдек 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала Томон Давлатлари резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарни солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентини солиққа тортиш бўйича ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий шароити асосида берадиган қандайдир шахсий имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган фуқаролиги йўқ шахслар ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлатда айни бир хил шароитларда шу жумладан, резиденцияга нисбатан ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга тортилмайди, солиққа тортишдан кўра бошқа ёки мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолларга дучор қилинмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 8-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳолларни истисно қилиб, Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлари, роялти ва бошқа товонлари, биринчи эслатилган Давлат резидентига тўлангани каби, худди шундай шартларга мувофиқ чегириб ташланади. Худди шунингдек, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари ушбу корхонанинг солиққа тортиладиган капиталини аниқлаш мақсадида — биринчи эслатиб ўтилган Давлат резидентининг қарзларини ҳисобга олгандек шароитда ҳисоб-китоб қилиб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Капитали тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлган ёки бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган Аҳдлашувчи Давлат корхонаси биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга дучор қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу модда қоидалари мазкур Битим доирасидаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Ўзаро келишув тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатларидан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунларида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки агарда унинг ҳолати ушбу Битимнинг 23-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Битим қоидаларига номувофиқ келадиган солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ваколатли орган унинг эътирозини асосли деб топса, аммо ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортилишдан қочиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлари ички қонунларидаги ҳар қандай вақт чеклашларига қарамай амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки шубҳаларни ўзаро келишув асосида ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик мақсадида Битимда назарда тутилмаган ҳолатлар юзасидан ҳам бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Ахборот алмашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинадиган солиқларнинг ҳар қандай тури ва кўринишига тегишли ички қонунларини қўллаш учун ушбу қонунлардан ушбу Битимга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотларни алмашиб турадилар. Аҳдлашувчи Давлат томонидан шу тарзда олинган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ фойдаланиладиган маълумот даражасида махфий ҳисобланади ҳамда фақат аниқлаш, ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёки мазкур Битимга тегишли бўлган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларга (шу жумладан, судлар ва маъмурий органларга) очилади. Бундай шахслар ёки органлар ахборотдан фақат ана шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарор қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунлари ёки одатдаги маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чоралар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунларига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сирини ёхуд савдо жараёнини очиб берувчи ахборотни ошкор қилиш жамоат тартибига зид келиши мумкин бўлган ахборотни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27А-модда. Солиқларни йиғишда кўмаклашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ушбу Битимда қамраб олинадиган солиқларни фоизлар ва жарима жазолари билан биргаликда йиғишда бир-бирларига ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлатнинг бундай солиқларни йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномаси ушбу Давлат ваколатли органининг мазкур Давлатнинг кунун ҳужжатларига биноан кўрсатилган солиқлар узил-кесил белгиланганлиги хусусида гувоҳлигини ўз ичига қамраб олиши керак. Ушбу модданинг мақсадлари учун Аҳдлашувчи Давлат ички қонун ҳужжатларига биноан ушбу солиқни йиғиш ҳуқуқига эга бўлган ва солиқ тўловчи бундан кейин йиғишда чеклаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда солиқ узил-кесил белгиланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2-бандда тилга олинган сўровномалар ижрога рухсат берадиган, зарур ҳолларда исталган маъмурий ёки юридик қарорнинг расмий нусхаси илова қилинадиган ҳужжатнинг расмий нусхаси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлатнинг йиғиш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидан қабул қилинадиган сўровномаси ушбу бошқа Давлат томонидан, айнан бундай сўровнома унинг ўз солиғи билан боғлиқдек, ижро этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кўриб чиқиш учун очиқ бўлган солиқ талабларига кўра Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларига мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органидан ҳимоя чораларини кўришни сўраши мумкин. Аҳдлашувчи Давлатнинг қабул қилинган сўровномаси ушбу бошқа Давлат томонидан, айнан сўровнома унинг ўз солиғи билан боғлиқдек, ижро этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан ушбу моддага тааллуқли йиғилган суммалар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига юборилади. Солиқларни йиғишда кўмаклашиш пайтида қилинган одатдаги харажатлар сўровнома юборган Давлат зиммасига юкланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бошқача тартибни келишиб олган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу моддадаги ҳеч нарса Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирини:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) у ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунлари ва маъмурий амалиётини ўзгартириш учун маъмурий чоралар кўришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид бўлган чоралар кўришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) бошқа Аҳдлашувчи Давлат йиғим пайтида унинг қонунлари ёки маъмурий амалиёти бўйича қўлланадиган барча чоралардан фойдаланмаган тақдирда кўмак кўрсатишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ушбу Давлат учун маъмурий жазони қўллаш бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидан ундириладиган фойдага очиқдан-очиқ номутаносиб бўлган ҳолларда кўмак кўрсатишга мажбур этади деб талқин этилмайди.
(27А-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасидаги 2009 йил 5 октябрдаги қўшимча баённомага асосан киритилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Дипломатик агентлар ва консулхона хизматчилари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик агентлар ёки консулхона хизматчиларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ тақдим этилган солиққа доир имтиёзларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ўзаро келишувига биноан мазкур Битимга қўшимчалар баённома йўли билан киритилиши мумкин, баённома мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва у кучга кириши учун Аҳдлашувчи Давлатларнинг қонунчилигида белгиланган барча тартибларни бажариш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Баённома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илова қилинувчи Баённома мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларининг ҳар бири ушбу Битимнинг кучга кириши учун миллий қонунчиликка мувофиқ талаб этиладиган тартиблар бажарилганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали бир-бирларини хабардор қиладилар. Ушбу Битим ана шундай хабарномалардан охиргиси олинган кундан бошлаб кучга киради ва шундан кейин қуйидагиларга нисбатан амал қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) мазкур Битим кучга кирадиган йилдан кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин тўланадиган даромад манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) ушбу Битим кучга кирадиган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейинги ҳар бир солиққа тортиш йилида даромад ва капиталдан олинадиган бошқа даромад солиқлари ва капитал солиқларига нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Амал қилишини тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Давлат унинг амал қилишини тугатишига қадар ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Битимнинг амал қилишини Битим кучга кирган санадан кейин беш йил ўтгач, исталган тақвимий йилнинг тугашидан камида олти ой аввал дипломатик каналлар орқали амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома бериш орқали тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу тақвимий йилнинг бундай санасидан кейин олинган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейин бошланадиган ҳар бир тақвимий йилда солиққа тортиладиган даромад ва капиталдан олинадиган бошқа даромад солиқлари ва мол-мулк солиқларига нисбатан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбуни тасдиқлаб, бунга тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида 2009 йил 30 мартда, Ҳижрий 1430 3 рабиъа сани кунида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 2-3-сон)