ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 263-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сонли «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2443, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 9-сон, 28-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. К. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
160/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи ва учинчи жумлалари чиқариб ташлансин.
2. 2-банднинг «б» кичик бандидаги ва 3-банднинг «е» кичик бандидаги «илмий ходимлар ихтисосликлари номенклатурасини» деган сўзлар «олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-бандда:
«в» кичик банди «илмий даража талабгорларини» деган сўзлардан олдин «зарур бўлганда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«г» кичик банди «ўз мажлисларида» деган сўзлардан кейин «вазирлик ва идораларнинг вакилларини таклиф қилган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«ж» кичик банди «фан соҳалари бўйича» деган сўзлардан кейин «ОАК ходимлари билан биргаликда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эксперт кенгашлари раислари ва аъзолари олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўрсатган номзодларни инобатга олган ҳолда ОАК раҳбарияти тавсиясига асосан ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади».
5. 8-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эксперт кенгашида кўриб чиқилган аттестация ишлари ва улар юзасидан эксперт кенгашининг қарорлари ОАК Раёсати мажлисида Бош илмий котиб ва эксперт кенгаши раиси (раис ўринбосари) томонидан тақдим этилади».
6. 15-банд «Ўзбекистон» деган сўздан кейин «Республикаси» деган сўз билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)