LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Осиё ривожланиш банки билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё ривожланиш банки билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 30 апрелдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Осиё ривожланиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда «Лойиҳа» деб аталади) амалга ошириш учун 40 млн АҚШ долларига яқин миқдорда кредит берилиши тўғрисида келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Осиё ривожланиш банки (ОРБ) иштирокида кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун иловага* мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
LexUZ шарҳи
2-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 августдаги 356-сон қарори билан ташкил этилган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича агентлик кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга ошириш ишчи органи ҳисобланади.
Агентликка Лойиҳа компонентларини бошқариш ва жорий этиш режаларини ишлаб чиқиш, Лойиҳа қатнашчиларига маслаҳат ёрдамини таъминлаш, зарур бўлган молиявий ва бошқа ҳужжатларни юритиш масъулияти юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2019 й., 09/19/241/2806-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2019 й., 09/19/241/2806-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи