Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 16.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2040
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ФУҚАРОЛАРНИ ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 ноябрда 2040-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги 36, 30, 16-қ/қ-сонли «Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2040-1, 13.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг 2007 йил 2 майдаги 8-07-сонли «Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2007 — 2010 йилларга мўлжалланган комплекс чоралар Дастури тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2009 йил 4 октябрь,

7-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 4 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 4 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-сон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 4 октябрдаги 7, 10, 32-сонли қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) қарорига мувофиқ фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга жалб этиш асослари ва тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари ходимларига татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом қоидалари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги қуйидаги фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахсларга татбиқ этилади (бундан кейинги ўринларда юридик шахслар деб юритилади):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш, сотиш (бериш), ташиш, ишлаб чиқариш, йўқ қилиш, тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, тиббиёт ва ветеринарияда, илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фуқаролар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга фақатгина якка ҳамда умумий тартибдаги рухсатномалар (бундан кейинги ўринларда рухсатномалар деб юритилади) асосида қўйилади, бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш масъулияти юклатилиши кўзда тутилаётган фуқароларга ички ишлар идоралари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ якка тартибдаги рухсатномалар берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажариш мажбуриятлари умумий тартибдаги рухсатномалар асосида амалга оширилади. Прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга умумий тартибдаги рухсатномаларнинг расмийлаштирилиши талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Рухсатномалар фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларга жалб этиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати юридик шахснинг аризасига биноан белгиланади, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Рухсатноманинг йўқотилиши бундай рухсатномани берган ички ишлар идораси томонидан уни қайтадан тиклашига (келишишига) қадар ходимларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишлардан вақтинча четлаштиришга сабаб бўлади. Рухсатномаларни бегона шахсларга бериш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларга жалб этилаётган фуқароларнинг сони имкон қадар чекланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Юридик шахсларнинг раҳбарияти рухсатномаларни расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда тўхтатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни ўз вақтида ички ишлар идораларига тақдим этиш учун шахсий жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Рухсатномалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган жой бўйича ички ишлар идоралари томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Якка тартибдаги рухсатномани расмийлаштириш учун юридик шахс томонидан ҳудудий ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза берилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 3 х 4 см ҳажмдаги 2 фотосурат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) паспорт нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) доимий яшаш жойидан маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) яшаш жойидаги наркологик ва руҳий касалликлар диспансерларининг маълумотномалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмаси мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олганидан кейин уч иш куни мобайнида қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ишлар идорасининг ҳудудий ахборот марказига — фуқаронинг қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаганлиги ёки судланганлиги олиб ташланмаганлиги юзасидан (фуқаро республиканинг бошқа вилоятидан келган тақдирда сўровнома ўша вилоятнинг ахборот марказига ҳам юборилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсатнома расмийлаштирилаётган фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар идорасининг жиноят-қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлинмасига — қораловчи (салбий) материалларнинг мавжудлиги юзасидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсатнома расмийлаштирилаётган фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар идорасининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмасига — ички ишлар идорасининг профилактик ҳисоблари бўйича текшириш ва қораловчи (салбий) материалларнинг мавжудлиги юзасидан сўровномалар юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ички ишлар идораларининг бўлинмалари ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат ичида ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига тегишли маълумотларни юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сўровномаларга оид маълумотлар олингандан кейин ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмаси беш кундан кўп бўлмаган муддатда ариза берган юридик шахсга расмийлаштирилган рухсатномани беради ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фуқаронинг номига расмийлаштирилган якка тартибдаги рухсатнома олинганидан кейингина уни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда якка тартибдаги рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Умумий тартибдаги рухсатномалар ходимларга юридик шахснинг буйруғи асосида берилади. Бунда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ишларга умумий тартибдаги рухсатномалар берилган фуқароларнинг рўйхати дастлаб мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ички ишлар идораси бошлиғи ҳамда наркологик ва руҳий касалликлар диспансерларининг бош шифокорлари билан келишилган бўлиши лозим. Келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг муддати рўйхат олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Рухсатномалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият амалга оширилаётган жойда сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилган (келишилган) рухсатномаларнинг нусхалари ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасида назорат учун сақланади ҳамда тегишли юридик шахс бўйича юритиладиган йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ходим гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ бўлган ишдан бўшатилган тақдирда, юридик шахс томонидан мазкур ходимни ишдан бўшатиш ҳақида чиқарилган буйруқ нусхаси уч кунлик муддат ичида рухсатномани берган (келишган) ички ишлар идорасининг назорат-лицензиялаш бўлинмасига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Рухсатномалар беришни (келишишни) рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ички ишлар идоралари томонидан рухсатномалар қуйидаги шахсларга берилмайди (келишилмайди):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлмаган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган ҳамда диспансер ҳисобида турувчи шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукми бўйича жазони ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) ички ишлар идораларида унга нисбатан қораловчи (салбий) материаллар мавжуд бўлган шахсларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳам рухсатнома берилмайди (келишилмайди).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Якка тартибдаги рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугашига камида бир ой қолганда юридик шахслар рухсатномаларни берган ички ишлар идорасига рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан мазкур Низомнинг 9-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амал қилиш муддати тугаган умумий тартибдаги рухсатномалар мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ички ишлар идоралари томонидан рухсатномаларнинг амал қилиниши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ходим томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни давом эттириш рад қилинса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) юридик шахс тугатилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) рухсатноманинг амал қилиш вақтида унинг берилиши (келишилиши)ни рад қилишга сабаб бўладиган ҳолатлар аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кунидан бошлаб кейинги бир иш кунидан кечиктирмай юридик шахсга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорда мазкур Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган асослар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Рухсатномага эга бўлган ходимларга нисбатан уларнинг кейинчалик гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ бўлган ишларда хизмат қилишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар юридик шахсларда мавжуд бўлган тақдирда, бундай шахсларни хизмат вазифаларидан озод этиш чоралари кўрилади ҳамда бу ҳақида рухсатномани берган (келишган) ички ишлар идорасига хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Юридик шахсларнинг ходимлари рухсатнома талаб этиладиган ишларни бажариш учун хизмат сафарларига чиққан тақдирда, уларнинг хизмат сафари гувоҳномаларида рухсатнома мавжудлиги ҳақида тегишли белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ҳолатларида якка тартибдаги рухсатнома уларни ташиш учун масъул бўлган шахсда бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Юридик шахслар томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат белгиланган тартибда ички ишлар ва соғлиқни сақлаш идоралари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ қуйидаги ишларга жалб этилишига якка тартибдаги рухсатнома беришингизни сўрайман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандида кўрсатилган аниқ иш тури (турлари) кўрсатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 507-модда)