15.03.2007 йилдаги 51-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.03.2007 йилдаги 51-сон
Дата вступления в силу
15.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбир

Муддати

Масъуллар

1.

«Тошкент — ислом маданияти пойтахти» рисоласини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва чоп этиш

2007 йил март

Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида тақдимот ва кўргазмалар, давра суҳбатлари, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, ўзбек халқининг маънавий-маданий мероси ва унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси бўйича тадбирлар ўтказиш

Йил давомда

Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дўстлик жамиятлари кенгаши, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» уюшмаси

3.

Тошкент шаҳридаги машҳур ислом мутафаккирлари — Шайх Зайниддин, Шайх Хованд Тоҳур, Қаффол Шоший, Хожа Аламбардор, Юнусхон, Бароқхон, Зангиота меъморий обидалари асосида зиёратчилар учун сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш

2007 йил март

«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

4.

Тошкент тарихига оид тематик, нодир китоблар ва қўлёзма манбалар кўргазмаларини ташкил этиш

2007 йил март — декабрь

Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар давлати тарихи музейи, Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти, деб эътироф этилишига бағишланган туркум мақолалар тайёрлаб, рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиш ва интернетда эълон қилиш

2007 йил мунтазам

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги

6.

Ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг дин ва маънавият масалаларига бағишланган мақола ва маърузалар тўпламини нашрга тайёрлаш

2007 йилнинг III чораги

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмоналари идораси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.

«Тошкент - ислом маданияти пойтахти» номли ҳужжатли фильмни яратиш ва унинг тақдимотини ўтказиш

2007 йилнинг I чораги

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, «Жаҳон» ахборот агентлиги

8.

Диний ва дунёвий илмлар ривожига ҳисса қўшган машҳур ислом алломаларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган китоблар, рисолалар ва илмий-оммабоп мақолаларни чоп этиш

2007 йилнинг I—III чораклари

Ўзекистон Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

9.

«Тошкент —ислом маданиятининг дурдонаси» фотоальбомини нашр этиш ва тақдимотини ўтказиш (ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида)

2007 йилнинг III чораги

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фанлар академияси Тарих институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

10.

Тошкент ислом университетида «Меросимиз—фахримиз» мавзуида тадқиқотчи ва талабалар анжуманини ўтказиш

2007 йил апрель

Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

11.

«Буюк аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» рукни остида кўрсатувлар тайёрлаш

Йил давомида

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети

12.

«Ҳазрати Усмон мусҳафи», «Имом Бухорий», «Ҳазрати Имом мажмуаси: кеча ва бугун» ҳужжатли фильмларини яратиш

2007 йил май

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

13.

«Шаҳрим — фахрим», «Ўзбекистон — бағрикенг диёр», «Меҳр—мурувват — олий фазилат», «Ўзбекистон жавоҳирлари» мавзуларида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш

мунтазам

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

14.

«Ислом маданияти равнақ топган юрт» мавзусида таниқли мусаввирлар ва халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш

2007 йил июнь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, «Олтин мерос» жамғармаси

15.

«Марказий Осиёда исломий қадриятлар: бағрикенглик ва инсонпарварлик» мавзуига оид халқаро анжуман ўтказиш

2007 йил июнь

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Франция институти ва ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти (Самарқанд), Тошкент ислом университети

16.

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш

2007 йил сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академиясининг Тарих ва Шарқшунослик институтлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Республика Имом Бухорий илмий-маърифий маркази

17.

Тошкент ислом университети манбалар хазинасида сақланаётган қўлёзмалар каталогининг электрон вариантини тайёрлаб, веб-сайтда жойлаштириш

2007 йил сентябрь

Тошкент ислом университети

18.

Тошкент давлат консерваториясида Тошкент «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган махсус концерт дастурини ташкил этиш

2007 йил сентябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси

19.

«Шош водийси алломаларининг илмий-маърифий мероси» тўпламини нашр этиш

2007 йил сентябрь

Тошкент ислом университети

20.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан аждодларимизнинг маданий ва маънавий бойликларини қайта тиклаш, таъмирлаш ва асраб авайлаш бўйича қилинаётган ишларни маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш

Йил давомида

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети

21.

Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг дин ва виждон эркинлиги, жамиятдаги тинчлик ва диний бағрикенглик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик мавзуларига бағишланган илмий-оммабоп мақолаларни республика ва хорижий ОАВда чоп этиш

Йил давомида

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

22.

Талаба ва ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги меъморий ва тарихий ёдгорликлар билан таништириш мақсадида экскурсиялар уюштириш

Йил давомида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

23.

АЙСЕСКО сайтида Тошкент шаҳрининг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим тарихий, илмий ва адабий маълумотларни жойлаштириш

2007 йилнинг III чораги

Ташқи ишлар вазирлиги, АЙСЕСКО котибияти

24.

Ўрта асрларда яратилган «Тарихи жадиди Тошқанд» («Тошкентнинг янги тарихи») қўлёзмаси асосидаги рисолани нашрга тайёрлаш

2007 йилнинг IV чораги

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

25.

Тошкент ислом университети сайтида «Тошкент — ислом маданияти пойтахти» номли рукн очиб, у ерда мазкур мавзуга оид материалларни жамлаш

Йил давомида

Тошкент ислом университети

26.

Ўзбекистон тарихи давлат музейида «Тошкент: кеча ва бугун» номли кўргазма ташкил этиш

2007 йилнинг III-IV чораклари

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита

Олдинги таҳрирга қаранг.