19.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1627-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 19.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1627-1
Дата вступления в силу
29.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сонли «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 154-модда) ва 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) ва 2009 йил 31 мартдаги 90-сонли «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 159-модда) қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия ва Марказий банкининг 2006 йил 19 сентябрда 82, 281-В-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1627, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 404-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.