LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Наманган ва Фарғона вилоятларининг саноат салоҳиятини янада ошириш, автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, замонавий технологияларни ўзлаштириш, аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Фара ва фонарлар ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида «Ўзавтосаноат» АК томонидан «Часис Ко. Лтд» компанияси (Корея Республикаси) билан биргаликда Наманган вилоятида устав капитали эквивалентда 5950 минг АҚШ доллари бўлган масъулияти чекланган жамият шаклида хорижий инвестициялар иштирокидаги «ЎзЧасис» корхонаси ташкил этилганлиги;
«Часис Ко. Лтд» компаниясининг «ЎзЧасис» МЧЖдаги улуши 30 фоизни, «Ўзавтосаноат» АК улуши эса 70 фоизни ташкил қилиши;
«ЎзЧасис» МЧЖ билан «Эй-Эм-Эс Ко. Лтд» («Часис Ко. Лтд» компаниясининг шўъба корхонаси) компанияси ўртасида лойиҳа бўйича технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар етказиб бериш юзасидан, 15 187 минг АҚШ доллари суммаси юзасидан молиялаштирилиши «Асака» ДАТБ кредит линияси ҳисобига амалга ошириладиган контракт тузилганлиги;
«ЎзЧасис» МЧЖ томонидан ўтказилган танлов савдолари якунларига кўра «10-Уйчи хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна» МЧЖ бош пудрат ташкилоти этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Фара ва фонарлар ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона ташкил этиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослаши 1-иловага* мувофиқ асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. «Ўзавтосаноат» АК «Фара ва фонарлар ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона ташкил этиш» лойиҳасининг Наманган вилоятида, ишлаб чиқаришни 2009 йилнинг IV чорагида бошлаган ҳолда, ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.
4. «Ўзавтосаноат» АК ва «Ўзагромашсервис» уюшмасининг «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун прессли штамповка қилиш методи билан компонентлар, ички пардозлашнинг пластмасса қисмлари ва капсулланган ойна ишлаб чиқаришни 2-иловага* мувофиқ йиғма кўрсаткичлар билан Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Ўзбекистон ва Фарғона туманлари машина-трактор парклари негизида ташкил этиш бўйича учта лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган лойиҳалар дастлабки техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқмасдан, келишмасдан ва тасдиқламасдан техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилади;
лойиҳаларнинг чекланган якуний қиймати, молиялаштириш манбалари ва механизмлари техник-иқтисодий асослашлар тасдиқлангандан кейин аниқланади.
«Ўзавтосаноат» АК манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда, хорижий шерикларнинг лойиҳалаш институтлари ва муҳандислик марказларини жалб этган ҳолда, ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган лойиҳалар бўйича таъсис ва лойиҳаолди ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилишини, келишилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва лойиҳалар бўйича ишларнинг бажарилиш сифати юзасидан архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.