25.06.2009 йилдаги 178-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.06.2009 йилдаги 178-сон
Дата вступления в силу
25.06.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот тақсимотига оид битимларни ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини ўрганиш бўйича Комиссия ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 мартдаги Ф-2945-сон Фармойишини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар (кейинги ўринларда «битим» деб аталади) доирасида кадрлар сиёсатини амалга оширишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битим бўйича ишларни бажаришда инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунларига ва «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлмаган қисми юзасидан операторнинг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини танлаш, ёллаш, ишдан бўшатиш, рағбатлантириш бўйича инвестор ўзининг корпоратив сиёсатини қўллаш ҳуқуқига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига ва битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг битим бўйича ишларни бажаришга жалб этилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
операторда ёки битим бўйича ишларни бажариш учун инвестор томонидан ташкил этиладиган бошқа ташкилотда ишлаш учун инвестор томонидан хизмат сафарига юбориладиган мутахассислар, агар уларга моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ раҳбарлик, ташкилий, фармойиш берувчи, назорат-текшириш функциялари юкланган бўлса, мансабдор шахслар ҳисобланадилар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган моддий ва бошқача жавобгар бўладилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат сафарига юборилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган таққосланадиган лавозимлар учун бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи даражасига мувофиқ хизмат сафарига юборувчи инвестор томонидан амалга оширилади. Бўш лавозимлар мавжудлиги ҳисобига пайдо бўладиган тежаш операторнинг бошқа хизмат сафарига юборилган ходимларига тақсимланмайди ёки навбатдаги календарь даврларга ўтказилмайди. Инвестор томонидан хизмат сафарига юборилган айрим ходимларга бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган таққосланадиган лавозимлар бўйича бир йил учун ўртача ойлик иш ҳақи даражаларига нисбатан кўпайишга олиб келган иш ҳақи белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинса, ушбу кўпайтириш миқдори қопланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оператор томонидан ёки битим бўйича ишларни бажариш учун инвестор томонидан ташкил этиладиган бошқа ташкилот томонидан жалб этиладиган ходимларни моддий ва номоддий рағбатлантиришнинг барча тўловлари бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланадиган бюджетнинг тегишли моддалари доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХК маҳсулот тақсимотига оид битимларни ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги тузилган битимларни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар сифатида инвесторлар билан музокаралар олиб бориш асосида тегишли битимларга ва бошқарувчи қўмита томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 25 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
178-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом нефть-газ операцияларини олиб бориш жараёнида, шу жумладан нефть ва газ саноати соҳасида маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги битимлар (кейинги ўринларда «битимлар» деб аталади) доирасида геология-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишдаги асосий талабларни белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи — :
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни режалаштирган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш талабини берган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник шартларни тайёрлаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддатларини белгилаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари ўтказиш бўйича ташкилий-техник ишларни бажарган оператор ёки инвестор томонидан вакил қилинган бошқа шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат таклифлари сўрови — танлов бўйича танлаш мавзуси ҳисобланган товарлар, ишлар ва хизматларга қўйилган талаблар мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми ва пудратчи (етказиб берувчи)нинг техник, тижорат, ташкилий имкониятларига қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестор — ўз маблағларини, қарз олинган ёки жалб қилинган маблағларни (мол-мулк) ва (ёки мулкий ҳуқуқларни) углеводородларни излаш, қидирув ва қазиш учун киритилаётган инвестиция фаолияти субъекти, шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака танлови — танлов савдоларида қатнашишга рухсат этиш учун талабгорлар буюртмачининг малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида талабгорларни танлаш. Малака танлови пудратчилар (етказиб берувчилар)ни олдиндан малака танлови шаклида ёхуд танлов савдоларининг биринчи босқичи билан бирга ўтказилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контракт — барча иловалар ва қўшимчалар билан биргаликда буюртмачи билан пудратчилар (етказиб берувчилар) ўртасида эришилган ва ёзма шаклда қайд этилган, тарафлар имзолаган битим (шартнома);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат варақаси — танлов қатнашчилари тақдим этган нархларнинг қиёсий жадваллари ва шарт-шароитлар мавжуд бўлган ҳужжат. Ушбу ҳужжат олинган танлов ёки тижорат таклифлари асосида эксперт комиссияси томонидан тузилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов — танлов бўйича танлаш ёки танлов савдолари йўли билан товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш учун пудратчини (етказиб берувчини) танлаш тартиб-қоидаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов бўйича танлаш — буюртмачининг тегишли талабларини ҳисобга олган ҳолда танлов бўйича танлаш қатнашчилари томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари қиёсланишини назарда тутадиган тижорат таклифлари сўровида баён қилинган талаблар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул пудратчисини (етказиб берувчисини), ишлар ва хизматларни бажарувчини танлаш тартиб-қоидаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари — танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул пудратчисини (етказиб берувчисини) ишлар ва хизматларни бажарувчини танлаш тартиб-қоидаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов буюртманомаси — танлов таклифи таркибидаги тижорат ҳужжатларида ёки тижорат таклифлари сўровида белгиланган талабларга мувофиқ танловнинг аниқ предметига нисбатан танлов қатнашчиси томонидан тақдим этилган товарлар, ишлар ва хизматлар қийматини ва бажариш ёки етказиб бериш муддатларини белгилайдиган ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ҳужжатлари — танлов савдолари предмети ҳисобланган товарлар, ишлар ва хизматларга, пудратчининг (етказиб берувчининг) техник, молиявий ва ташкилий имкониятларига, шунингдек танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиб-қоидаси тўғрисидаги ахборотга қўйиладиган талаблар мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов комиссияси — битим доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харидлари бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш ва танлов натижалари бўйича тегишли қарорни қабул қилиш мақсадида буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ишлайдиган комиссия бўлиб, унинг таркибига битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг ва инвесторнинг вакиллари ҳам киритилади. Агар танлов комиссияси мажлисида унинг рўйхатдаги таркибининг 70 фоизи ва ундан ортиғи қатнашса танлов комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Танлов комиссиясининг қарори мажлисда қатнашганларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифи — пудратчи (етказиб берувчи) томонидан танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдоларининг предметига ва пудратчи (етказиб берувчи)нинг имкониятларига нисбатан ҳужжатлар туркуми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳолаш мезонлари — танлов қатнашчиларини танлаш, танлов ёки тижорат таклифини баҳолаш ва савдолар ғолибини танлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик ёки мураккаб товарлар, ишлар ва хизматлар — харидларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун энг мақбул қарорни аниқлаш учун батафсил тавсифларни шакллантиришнинг мураккаблиги билан фарқ қиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий пудратчи (етказиб берувчи) — Ўзбекистон Республикасининг ишлар ёхуд хизматларни бажариш бўйича товарларни етказиб берувчи сифатида ёки пудратчи сифатида буюртмачи томонидан жалб қилинадиган юридик ёки жисмоний шахслари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи — ишлар ёхуд хизматларни бажарадиган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб берувчи — товарларни етказиб берадиган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш — натижалари ашёвий шаклга эга бўлган ҳамда ташкилотлар ва (ёки) жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган фаолият;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифнинг ҳисобланган нархи — эксперт комиссияси томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ танлов қатнашчилари танлов буюртманомасига киритишлари керак бўлган ортиқча нарх ва нархни ҳисобга оладиган танлов буюртманомасига тузатиш киритиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган нарх;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар — сотиладиган ёхуд сотиш учун мўлжалланган ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳолатдаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек, етказиб бериладиган товарларга қўшимча хизматлар, агар уларнинг қиймати товарнинг ўз қийматидан ортиқ бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматлар харидига қўйиладиган талаб (талаб) — буюртмачи томонидан расмийлаштирилган, унинг товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга эҳтиёжини акс эттирадиган расмий ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — давлат бошқаруви органи ёки давлат корхонаси, ёхуд давлат улуши эллик бир фоиздан кам бўлмаган корхона, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан Ўзбекистон Республикаси номидан битимларни бажариш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланган орган;
(2-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарувчи қўмита — битим тарафларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган битим доирасидаги бошқарувнинг махсус ташкил этилган юқори органи, қўмита тегишли битимлар доирасида харидларни амалга оширишда танловлар ўтказиш бўйича ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар — натижалари ашёвий шаклга эга бўлмаган фаолият, ушбу фаолиятни амалга ошириш жараёнида амалга оширилади ва истеъмол қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов қатнашчиси — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёхуд у давлат рўйхатидан ўтказилган мамлакат қонунчилиги билан танловларда қатнашиши тақиқланмаган танлов ёки тижорат таклифини тақдим этган юридик ёки жисмоний шахс;
(2-банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклиф нархи — товарлар, ишлар ва хизматлар учун пудратчи (етказиб берувчи)нинг танлов буюртманомасида таклиф қилинган нарх;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эксперт комиссияси — тегишли равишда танлов ёки тижорат таклифларини батафсил баҳолаш учун ҳар бир танлов бўйича танлов комиссияси ёки буюртмачи томонидан ташкил этиладиган орган. Эксперт комиссияси таркибига зарурият бўлганда жалб этилган экспертлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар хил тушунилишига йўл қўймаслик учун ушбу Низомда, битимларда ва битимларни амалга ошириш учун қабул қилинган бошқа ҳужжатларда қўлланиладиган барча атамалар ва тушунчалардан бир хил тарзда фойдаланилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низом инвесторга, шунингдек операторга ёки инвестор томонидан вакил қилинган бошқа шахсга (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади)жорий этилади ва буюртмачига пудратчиларни (етказиб берувчиларни) танлашда ва контрактлар тузишда фақат танловларнинг малака, техник ва иқтисодий натижаларига асосланиб холисона қарорлар қабул қилиш имкониятини беради, бу танловнинг инвестор ва (ёки) буюртмачини талаб этиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминлашга қодир бўлган ҳар бир иштирокчисига танловда қатнашиш учун тенг имконият беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Инвестор ва (ёки) буюртмачи товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга танловларни ўтказишда қуйидаги асос бўлувчи шартларга амал қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифларнинг кўп вариантлилиги — бир неча пудратчилардан (етказиб берувчилардан) таклифларнинг бир вақтда олиниши ва қиёсланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адолатли бозор нархи — шу жумладан фойдаланиш харажатлари қийматини (истеъмол қилинадиган қиймат, энергия ресурслари қиймати, техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) ўз ичига оладиган контрактларнинг муқобил бозор нархини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматлар сифати — белгиланган техник топшириқлар ёки товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб берилишига қўйиладиган талаблар билан белгиланган сифат ва техник параметрларга мувофиқ товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш товар қиймати қўшимча равишда кўпайтирилиши ҳисобига инвестор ва буюртмачи томонидан тақдим этиладиган талаблардан ортиқ бўлган таклифлар танлов шартларига мувофиқ сифатида қаралиши мумкин эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналар билан мослик — сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар имкони борича уларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш харажатларини пасайтириш мақсадида инвестор ва буюртмачи томонидан фойдаланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналар билан мос бўлиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техника хавфсизлиги, соғлиқни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш — товарлар, ишлар ва хизматларнинг индивидуал тавсифлари инвестор ва буюртмачининг нефть ва газ саноати соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, саноат хавфсизлигини таъминлаш халқаро амалиётда қўлланиладиган техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлигига, соғлиқ ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга асосланадиган талабларга тўлиқ ҳажмда мувофиқ бўлиши керак. Бунда товарларнинг қийматини пасайтириш ёки сотиб олиш муддатларини камайтириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш товарлар, ишлар ва хизматлар тавсифларини техник регламентлар ёки стандартлар талабларидан паст бўлган пасайтириш ҳисобига амалга оширмаслиги керак;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш жараёнида инвестор ва буюртмачининг мулкий манфаатларини ва бошқа манфаатларини суғурта қилиш;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликка риоя қилиш — инвестор ва буюртмачининг товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга контрактларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича фаолияти битимлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида амалга оширилиши керак;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов қатнашчисининг ишончлилиги — пудратчилар (етказиб берувчилар) амалий нуфуз, иш тажрибаси, контракт мажбуриятларини бажариш ва уларни тавсифлайдиган бошқа фазилатларга нисбатан инвестор ва буюртмачининг талабларига мувофиқ бўлиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг қатнашиши — инвестор ва буюртмачи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини ва зарур товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб беришга пудратчилар (етказиб берувчилар) сифатида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларини жалб этиш бўйича битимларни бажариши шарт;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқлик — инвестор ва буюртмачи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига ва битимларга мувофиқ қатнашиш учун танловнинг барча қатнашчиларига тенг шарт-шароитлар яратган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга танловларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ўз фаолияти очиқлигини таъминлайдилар;
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарадорлик — инвестор ва буюртмачи товарлар, ишлар ва хизматлар харидининг максимал даражада тежамкорлиги ва самарадорлигини таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Харид эҳтиёжларини белгилаш ҳамда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга талабларни расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш учун буюртмачи харид эҳтиёжларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бунда инвестор ва буюртмачи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бу давр мобайнида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлардан фойдаланиладиган (бажариладиган) вақт даврини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бундай товарлар, ишлар ва хизматлар спецификациясини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар ҳажмини физик миқдорларда белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар етказиб бериш жадвалларини ёки ишлар ва хизматларни бажариш жадвалларини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилинадиган товарларнинг техник ва фойдаланиш тавсифларини бериш ёки бажариладиган ишлар ва хизматларнинг батафсил баёни ва хусусиятини кўрсатиш имкониятига эга бўлса инвестор ва буюртмачининг товарлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжи молиялаштириш билан таъминланганлиги харид эҳтиёжлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ой, йил чораги, ярим йиллик ва бир йил тавсия этиладиган вақт даврлари ҳисобланади. Бунда буюртмачи бу даврда юқорида санаб ўтилган позицияларни белгилаш имконияти мавжуд бўлган узоқроқ вақт даврига устунлик бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технологиялар ўзгариши (масалан, офис техникаси, дастурий таъминлаш сингари) муносабати билан ривожланиш ва модернизация қилишнинг юқори суръатлари билан боғлиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича, шунингдек қиймати пудратчи (етказиб берувчи)га боғлиқ бўлмаган сабаблар билан ўзгарган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олишда қисқароқ вақт даврларини қабул қилиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Харид эҳтиёжлари ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларида кўрсатилган тузиладиган контрактлар қийматининг энг паст бўлган чегараларини камайтириш мақсадида бўлиниши мумкин эмас. Ушбу талаб товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишнинг барча шаклларига, шу жумладан харид қилишга, бўлиб-бўлиб харид қилишга, ижарага, лизингга ва ҳоказоларга чекланмасдан жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган йиллик иш дастурига ва бюджетга киритилган харид эҳтиёжларига мувофиқ буюртмачи товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга талабни тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талаб буюртмачининг белгиланган намунавий шакли бўйича расмийлаштирилади ва буюртмачининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Талабда қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабнинг тартиб рақами (буюртмачи томонидан берилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг учун талаб ёзиладиган объектнинг номи ва унинг бухгалтерия шифри;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачининг бўлинмаси номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг мўлжалланаётган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарнинг зарур сони ёки ишлар ва хизматлар ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш жойи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарнинг зарур истеъмол хоссалари тавсифи ва номи, шунингдек техник регламентларга ёки стандартларга, ТИФ ТН кодига ва ҳоказоларга ҳавола қилган ҳолда, ишларни, хизматларни бажаришга қўйиладиган талаблар;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлар ва хизматларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг тўлиқ тавсифи (зарур бўлганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлар ва хизматларни амалга ошириш учун зарур бўлган бирликнинг смета қиймати, шунингдек ҳар қайси позиция бўйича умумий қиймат (мавжуд бўлганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачининг бюджети бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар қиймати тавсифи (мавжуд бўлганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачининг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбарининг номи ва имзоси, талабни тайёрлаш санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабни тасдиқлаган буюртмачи раҳбарининг номи ва имзоси, тасдиқлаш санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа исталган зарур ахборот (буюртмачининг потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) талаби, ишларни бажариш учун буюртмачининг асбоб-ускуналарга қўядиган талаби, бундай товарлар, ишлар ва хизматларга олдинги талаблар, лойиҳалар ва чизмалар, товар унга мўлжалланган ёки ишлар бажариладиган туманнинг иқлим хусусиятлари ва ҳоказолар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Буюртмачи ушбу Низомга мувофиқ талаб асосида зарур товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни ташкил этиш ишларини бошлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Танлов бўйича танлаш натижаларига кўра товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Битта контракт бўйича 100 млн.сўмдан кўп бўлмаган суммадаги товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш буюртмачи томонидан танлов ўтказмасдан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Контрактнинг мўлжалланаётган умумий суммаси эквивалентда 100 млн сўмдан ортиқ бўлган, лекин 400 млн сўмдан кўп бўлмаган ортиқ бўлмаган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш билан боғлиқ харидлар танлов бўйича танлаш натижаларига кўра буюртмачи томонидан контракт олинишига камида уч талабгорга (улар мавжуд бўлган тақдирда) тижорат таклифлари сўровини юбориш ва камида икки нафар талабгордан тижорат таклифларини ўрганиб чиқиш буюртмачи томонидан ўтказилган маркетинг тадқиқотлари асосида амалга оширилади, ушбу Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда контрактларни пудратчиларга (етказиб берувчиларга) бериш танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга талаблар асосида тайёрланган тижорат таклифлари сўровида қуйидагилар бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) умумий маълумотлар, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар бўйича контракт тузилиши зарур бўлган товарнинг, ишлар ва хизматлар турининг тавсифи, шу жумладан товарнинг ёки ишлар ва хизматлар турининг зарур техник тавсифлари, уларнинг тавсифи ва сифатини акс эттирувчи стандартлар;
(11-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарнинг талаб қилинадиган миқдори ёки ишлар ва хизматлар ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериладиган пунктнинг батафсил номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов шартлари (агар тўлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаб қилинадиган сертификация;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар қачон олиниши, ишлар ва хизматлар бажарилиши кўрсатилган жадвал;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга учинчи томонларни (субпудратчиларни) жалб этиш зарурлиги ва шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
менежмент ва назоратнинг афзал методи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
исталган бошқа зарур ахборот (пудратчига (етказиб берувчига) қўйиладиган талаблар, ишларни бажариш учун асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблар, лойиҳалар ва чизмалар; товарлар унга мўлжалланган ва ишлар бажариладиган туманнинг иқлим хусусиятлари ва ҳоказолар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат таклифини тақдим этиш зарур бўлган муддат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) етказиб бериш шартларини сўраш, шу жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматларнинг умумий суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматлар бирлиги нархи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспортда ташиш нархи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қиймати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов валютаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов шартлари (агар тўлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланмаса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИНКОТЕРМСга мувофиқ етказиб бериш базиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
исталган бошқа зарур ахборот (фойдаланишнинг талаб қилинадиган шартлари, товарлар ва ишларга кафолатли муддат, товарларнинг хизмат қилиш муддати, истеъмол қилинадиган қувват (ёки бошқа фойдаланиш харажатлари) эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш бўйича омборхона мавжудлиги, буюртмачи фаолият кўрсатадиган минтақада товарга кафолатли ва кафолат давридан кейин хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказлари, ўраб-жойлаш шакли, товарнинг габаритлари, оғирлиги ва ҳоказолар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат таклифининг амал қилиш муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тижорат таклифлари сўрови фақат кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ товарларни етказиб беришга, ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга қодир бўлган потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) тижорат таклифлари сўровига мувофиқ ахборот мавжуд бўлган тижорат таклифларини расмийлаштирадилар ва буюртмачига юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат таклифларини бериш муддати тамом бўлган пайтдан бошлаб беш календарь кун мобайнида буюртмачи эксперт комиссиясини ташкил этади. Эксперт комиссияси тушган тижорат таклифларини кўриб чиқади ва тижорат варақаси тузади, унга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериш муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кафолат муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник-иқтисодий параметрлардаги фарқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериш базиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш баллари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўриб чиқиш якунлари эксперт комиссияси мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Протоколга рақобат варағи қўшиб қўйилади. Эксперт комиссияси мажлисининг протоколида пудратчини (етказиб берувчини) танлаш бўйича ишлаб чиқилган асосланган тавсиялар акс эттирилади. Назорат варағи ва эксперт комиссияси мажлисининг протоколи комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эксперт комиссияси мажлисининг протоколини, шунингдек пудратчилар (етказиб берувчиларнинг) тижорат таклифлари нусхаларини ўз ичига олган тайёрланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун танлов комиссиясига тақдим этилади. Танлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб эксперт комиссиясининг ғолиб чиққан тижорат таклифини эътироф этиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик тўғрисида қарор қабул қилади ёхуд бошқа қарорни қабул қилади, бу ҳақда танлов комиссияси мажлисининг протоколи тузилади. Протокол танлов комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзолари томонидан имзоланади. Бунда контракт энг кўп баҳолаш бали олган пудратчига (етказиб берувчига) берилади. Бир неча пудратчилар (етказиб берувчилар) таклифларининг баҳолаш баллари тенг бўлган тақдирда контракт маҳаллий пудратчига (етказиб берувчига) берилади. Танлов комиссиясининг пудратчини (етказиб берувчини) танлашни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган протоколи буюртмачи учун контракт лойиҳасини тайёрлаш ва пудратчилар (етказиб берувчилар) билан музокаралар олиб боришга асос бўлиб хизмат қилади. Контрактни имзолаш битимга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ буюртмачи томонидан тасдиқланадиган шартномаларни тайёрлаш, келишиш, рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидаги ҳолларда, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат таклифларини бериш муддати тамом бўлиш вақтига келиб иккитадан кам таклиф тушса, танлов бўйича танлаш ғолибни позициялар бўйича аниқлаган ҳолда ўтказилган тақдирда фақат улар бўйича иккитадан кам тижорат таклифи тушган позицияларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тушган барча тижорат таклифлари тижорат таклифлари сўрови шартларига мувофиқ бўлмаса танлов бўйича танлаш ўтказилмаган деб эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Буюртмачи танлов бўйича танлаш қатнашчиларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланган танлов бўйича танлаш натижаларини, тижорат таклифларидан четга чиқиш ва контракт танлов бўйича танлаш ғолибига берилиши сабабларини тушунтиришга мажбур эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Танлов савдолари натижалари бўйича товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мўлжалланаётган умумий қиймати 400 млн. сўмдан ортиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олишга контрактлар танлов комиссияси томонидан танлов савдолари натижалари бўйича берилади, ушбу Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Танлов савдоларини тайёрлашда буюртмачи танлов савдоларини ўтказиш шакли тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов савдолари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ шаклда (оммавий ахборот воситаларида эълон қилган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёпиқ шаклда (оммавий ахборот воситаларида эълон қилмасдан) ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёпиқ танлов савдолари товарлар, ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ёки тор ихтисослашуви) билан фарқланган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг чекланган сонига етказиб берилиши ёки бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ўтказилиши мумкин. Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор ваколатли органга (нусхаси — инвесторга) юборилган ва танлов савдолари қатнашчиларининг тахмин қилинаётган рўйхати мавжуд бўлган хат асосида ваколатли орган билан келишган ҳолда буюртмачи томонидан қабул қилинади. Агар ваколатли орган бундай хат олинган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида эътироз билдирмаса, ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган билан келишилган деб ҳисобланади. Ваколатли орган ва инвестор бундай ёпиқ танлов савдоларининг тахмин қилинаётган қатнашчилари рўйхатини тўлдириш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган ёпиқ танлов савдолари ўтказилишига эътироз билдирган тақдирда ёпиқ танлов савдолари ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ўтказилган дастлабки малака танлови ёки дастлабки малака танловисиз;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бир босқичда ёки икки босқичда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) лотларга бўлиб ёки лотларга бўлмасдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ошкора (танлов савдолари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилган ҳолда) ёки ноошкора (оммавий ахборот воситаларида эълон қилмаган ҳолда) ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Танлов савдолари ўтказишда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга қўйиладиган талаблар асосида тайёрланган товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишга танлов ҳужжатлари ушбу Низом асосида буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ҳужжатлари умумий, техник ва тижорат қисмларидан ва контрактнинг шаклидан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий қисм:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) танлов савдоларида қатнашишга таклифномани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) танлов савдолари қатнашчиларига йўриқномани ўз ичига олади, унда қуйидагилар мавжуд бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари ўтказилишига нисбатан тушунтириш олиш мумкин бўлган танлов комиссияси ишчи органи вакилининг манзили ва у билан алоқа боғланадиган телефонлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов комиссиясининг номига юбориладиган танлов таклифлари нусхалари сони ҳақидаги кўрсатма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифини расмийлаштириш тартиби ва уни визалашга қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифи танлов комиссияси қатнашчиларига тақдим этилгандан кейин танлов таклифига ўзгартиришларни киритиш ва расмийлаштириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нарх ва валютани тақдим этиш бўйича кўрсатма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифини танлов комиссиясига бериш тартиб-қоидасига қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайд этилган вақт даври мобайнида танлов савдолари қатнашчисининг танлов таклифига жавоб берилмаслигини кафолатлайдиган танлов таклифини таъминлаш миқдори, киритиш ва қайтариш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачининг хоҳиши бўйича — танлов савдолари натижалари бўйича тузилган контракт бажарилишини таъминлаш миқдори, киритиш ва қайтариш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ҳужжатлари талабларига асосланган таклиф билан биргаликда танлов савдолари қатнашчиларига қарама-қарши таклифлар тақдим этиш имкони тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари қатнашчисининг далилланган илтимоси мавжуд бўлган тақдирда танлов савдоларини ёпиш санасини кўчириш имконияти ҳақидаги кўрсатма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказиладиган танлов савдолари доирасида тузиладиган исталган ҳужжатларнинг махфийлигига ҳавола;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифлар билдирилган конвертларни очиш тартиб-қоидаси баёни ва танлов комиссияси ғолибини аниқлаш муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник қисм танлов савдолари предметига (қуриш, реконструкция қилиш, лойиҳалаштириш, материаллар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш ва ҳоказолар) боғлиқ равишда ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат қисми қуйидагилардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари предмети нархи, уни аниқлаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлар (хизматлар)ни бажариш ва (ёки) товарни етказиб бериш шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиялаштириш манбалари шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари предметини сотиш муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов савдолари предметига боғлиқ равишда танлов ҳужжатларининг тижорат қисмига тузатишлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Контрактнинг шакли қуйидагилар юзасидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг қабул қилинган нормаларига мувофиқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан контрактларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак.
(18-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Очиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилгунгача ёки якуний рўйхатга кирган танлов савдолари қатнашчиларига танлов савдоларида қатнашиш учун таклифномалар жўнатилгунга қадар буюртмачи томонидан баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ва у танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қоидага кўра, танлов савдолари қатнашчисининг буюртмачининг товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб бериш билан боғлиқ талабларини қондириш имкониятини тавсифлайдиган танлов савдолари қатнашчисининг профессионал яроқлилиги, шу жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари қатнашчисининг молиявий аҳволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро иш тажрибасига эга эканлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техника билан жиҳозланганлиги (таъминланганлиги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минтақавий инфратузилма мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи учун ишларни бажарадиган пудратчи (етказиб берувчи) ва (ёки) унинг субпудратчилари ходимларининг касбий даражаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат хавфсизлиги нормаларига, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этиладиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг сертификацияси ва сифати техник баҳолашнинг мезони бўлиб хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қоидага кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар, ишлар ва хизматлар қиймати ва уларнинг асосланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни етказиб бериш, ишлар ва хизматларни тақдим этиш жадвали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўловлар шартлари ва жадвали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланиш харажатларини пасайтириш бўйича муқобил таклиф;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдоларининг ушбу қатнашчиси таклифи қабул қилинган тақдирда ишларни лойиҳалаштириш ва бажариш давомида буюртмачининг қўшимча чиқимлари тижоратга оид баҳолаш мезонлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Объектларни қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун пудратчиларни аниқлаш бўйича танлов савдолари фақат ушбу объектлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экспертизасининг ижобий хулосасини олган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар объектларни қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга танлов савдолари ўтказиш доирасида дастлабки малака танлови амалга оширилган тақдирда, буюртмачи лойиҳа-смета ҳужжатларига мажбурий давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар дастлабки малака танловини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Танлов савдоларини олдиндан тайёрлаш босқичида буюртмачи томонидан вақтнинг ушбу даврида буюртмачининг танлов савдолари предмети ҳисобланган товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича талабларини қондириш учун потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг реал техник ва молиявий имкониятларини аниқлаш мақсадида бозор маркетинг жиҳатидан тадқиқ этилади ва потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг имкониятлари баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буюртмачи потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг имкониятларини баҳолашни пудратчи (етказиб берувчи) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолияти тури (саноат, савдо, транспорт-экспедиторлик, инжиниринг ва ҳоказо);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлик капиталининг миқдори, унинг акциялар мулкдорлари ўртасида тақсимланиши, акциялар назорат пакетининг тегишлилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бизнеснинг жорий ҳолати: активлар миқдори, айланма маблағлар, ходимлар сони, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳоказолар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар турлари, ихтисослашув йўналишлари ва ҳоказолар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмаларга давлат ва банк кафолатлари олиш имконияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нуфузи ва халқаро бозордаги иш тажрибаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот сифатини текшириш усуллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник асбоб-ускуналарнинг ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергия ресурслари, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омборга жойлаштириш, ўраш-жойлаш, сақлашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квоталар, лицензиялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро ҳисоб-китобларни эркин муомаладаги валютада амалга ошириш учун банкларда валюта ҳисоб рақамлари мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида санаб ўтилган маълумотлар олингандан ва ўрганиб чиқилгандан кейин буюртмачи танлов комиссияси учун аниқ пудратчиларни (етказиб берувчиларни) танлов савдоларида қатнашишга жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича тавсияларни шакллантиради. Буюртмачи тегишли малака талабларига мувофиқ бўлган пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг энг кўп сони танловда қатнашиш учун жалб қилинишига интилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Бозорнинг маркетинг тадқиқотлари натижалари, потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг реал техник ва молиявий имкониятларини, буюртмачи ва инвесторларнинг ўзаро дахлдор компанияларнинг ушбу пудратчилар (етказиб берувчилар) иш тажрибасини ўрганиш бўйича уларнинг товарлар, ишлар ва хизматлар аниқ турларини бажариш ва етказиб бериш бўйича имкониятлари, етказиб бериладиган товарлар, ишлар ва хизматлар сифати ҳамда контракт мажбуриятларини бажариш интизоми кўрсатилган ҳолда потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) бўйича маълумотларнинг холисона базаси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов комиссияси малака танлови босқичида, агар маълумотлар базаси асосида танлов савдолари қатнашчиси буюртмачи томонидан танлов савдоси қатнашчисига қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган сифатида аниқланган бўлса, танлов савдолари қатнашчисининг танлов таклифини рад этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Танлов савдоларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёхуд уни рўйхатдан ўтказган мамлакат қонунчилигида танлов савдоларида қатнашиши тақиқланмаган ва танлов ҳужжатларида кўрсатилган буюртмачининг талабларини қониқтирадиган юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Танлов савдоларида алоҳида ташкилот ёки икки ёки ундан ортиқ шериклардан иборат бўлган консорциум, агар у қуйидаги талабларни бажарса, қатнашиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) танлов ҳужжатларида назарда тутилган барча шерикларга татбиқан ҳужжатларни, шу жумладан консорциум шериклари ўртасидаги битимни тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) консорциум аъзоларидан бирини етакчи шерик этиб тайинлайди, у барча ваколатларга, шу жумладан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлиши, мажбуриятлар олиши ва исталган шерикнинг ва биргаликда барча шерикларнинг топшириғи бўйича улар номидан ва топшириғи бўйича кўрсатма олиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) барча шериклар биргаликда ва алоҳида контракт шартларига мувофиқ контракт бажарилиши учун жавоб беради, бунда контракт бажарилиши учун умуман етакчи шерик жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) контрактни бажариш бўйича барча хатти-ҳаракатлар, шу жумладан тўлов ва контрактни бажариш чоғида пайдо бўладиган низоларни ҳал этиш фақат етакчи шерик томонидан содир этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) консорциум шериклари ўртасидаги битим шундай тузилиши керакки, унда қуйидагилар аниқ кўрсатилган бўлиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контракт бажарилиши учун шерикларнинг жамоавий ва якка тартибдаги жавобгарлиги қабул қилиниши бўйича мажбуриятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
консорциум хатти-ҳаракатини тартибга соладиган барча чекловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир қатнашчи томонидан бажарилган ишлар ҳажми ва турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контрактни бажаришда шериклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга тегишли барча масалаларнинг тартибга солинганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи шерикка консорциум номидан иш кўриш ваколатлари берилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Танлов савдолари мақсадлари учун пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг малака танлови ўтказилиши мумкин. Малака танлови пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг дастлабки малака танлови шаклида ўтказилиши мумкин, ёхуд танлов савдоларининг биринчи босқичига қўшиб ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Очиқ танлов савдолари ўтказилган тақдирда дастлабки малака танлови тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида берилади. Эълон чиққан сана бундай очиқ танловлар эълон қилинган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Агар буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тартибда ваколатли орган билан келишув бўйича ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинса, у ҳолда буюртмачи томонидан маълумотлар базаси ва бозорнинг маркетинг тадқиқотлари асосида ушбу Низомнинг 23—25-бандларида назарда тутилган тартибда дастлабки малака танловини ўтказиш учун талабгорлар рўйхати тайёрланади ва тасдиқланади. Талабгорлар рўйхати тузилгандан ва танлов комиссияси тасдиқлагандан кейин буюртмачи барча талабгорларга дастлабки малака танловида қатнашиш тўғрисидаги таклифномани, тўлдириш учун белгиланган намунадаги зарур шаклларни ва танлов комиссиясига тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Буюртмачи томонидан бундай дастлабки малака танловида қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар дастлабки малака танлови қатнашчилари томонидан тайёрланиши ва тақдим этилиши учун ажратиладиган муддат зарур маълумотларни тайёрлаш учун етарли бўлиши, бироқ ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Талабгорлар дастлабки малака танловида қатнашиш учун юборилган таклифномада белгиланган муддат мобайнида буюртмачига тўлдирилган шаклларни ва малака танловида қатнашиш учун юборилган таклифномада мавжуд бўлган рўйхат бўйича ҳужжатларнинг нусхаларини юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Талабгорлардан дастлабки малака танлови учун олинган ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ўрганишни танлов комиссияси томонидан тайинланган эксперт комиссияси амалга оширади. Бунда танлов предмети ҳисобланган буюртмаларни бажаришда пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг ваколатларини, тажрибаси ва ишончлилигини тасдиқлайдиган қуйидаги ҳужжатлар ва кўрсаткичларни ўрганиш ва текширишга алоҳида эътибор берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи)нинг молиявий аҳволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи)да амалга оширилишига лицензиялар, рухсатномалар, йўл қўйишлар, сертификатлар талаб қилинадиган ишлар турларига ана шундай лицензиялар, рухсатномалар, ижозатномалар, сертификатлар ва ҳоказолар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи)нинг халқаро бозордаги иш тажрибаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи) томонидан танловга қўйилган контрактларга ўхшаш контрактлар бўйича бажарилган етказиб беришлар ва ишлари ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи)нинг товарлари, ишлари ва хизматлари истеъмолчилари рўйхати, шунга ўхшаш контрактлар бўйича уларнинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни тайёрлаш ва ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналарнинг ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи) ва (ёки) унинг субпудратчилари ходимларининг малакаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчи (етказиб берувчи)нинг буюртмачини қониқтирадиган сифат ва муддатларда товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш лаёқати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот ва ишлар сифатини назорат қилиш учун пудратчилар (етказиб берувчилар) томонидан фойдаланиладиган усуллар, технологиялар ва асбоб-ускуналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчилар (етказиб берувчилар) томонидан контрактлар бажарилишини таъминлаш сифатида буюртмачи учун мақбул бўлган кафолатлар берилиши имконияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунчиликка риоя қилишга тайёрлик;
(32-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидаги иш тажрибаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга маҳаллий пудратчилар (етказиб берувчилар)ни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этишга ва уларнинг малакасини оширишга тайёрлик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат хавфсизлиги, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник регламентлар ёки стандартлар талабларига ва талабларга риоя этиш;
(32-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа ҳужжатлар ва кўрсаткичлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Танловда қатнашишга қайта ташкил этиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ўзгартириш), тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида турган потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) қўйилмайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Танлов савдолари қатнашчилари манфаатлар низоси мавжудлиги аниқланган тақдирда улар танловдан чиқарилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар танлов савдоларининг айрим қатнашчилари қуйида санаб ўтилган шартларнинг биттасига ёки бир нечтасига жавоб берган тақдирда, манфаатлар низоси мавжудлиги белгиланган деб ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу қатнашчиларнинг назорат пакетларига эгалик қиладиган умумий акциядорлар мавжуд;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қатнашчиларнинг исталган биридан тўғридан-тўғри ёки билвосита пул маблағлари оладилар ёки олдилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) танлов савдолари маълумотлари бўйича айни бир вакилга эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) бир-бирлари билан уларни улар бошқа қатнашчининг танлов таклифи тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган ёки бундай таклифга таъсир кўрсатиши ёки ушбу танлов савдолари билан боғлиқ буюртмачининг қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўладиган ҳолатга тушириб қўядиган ўзаро муносабатларга, тўғридан-тўғри ёки умумий учинчи томон орқали муносабатларга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қатнашчи фақат битта танлов таклифи бериши мумкин. Агар у биттадан ортиқ танлов таклифи берса ёки бир нечта танлов таклифларида қатнашса (субпудрат бундан мустасно), унинг иштирокидаги барча танлов таклифлари рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Талабгорларни баҳолашнинг якуний ҳужжати танлов қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссияси мажлисининг протоколи шаклида тузилади ва у қуйидаги умумлашмаларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг жавобларини баҳолашнинг йиғма жадвали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов қатнашчилари рўйхатига киритиш учун тавсия қилинадиган потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) ва танлашга таъсир кўрсатган омиллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов қатнашчилари рўйхатига кирмаган потенциал пудратчилар (етказиб берувчилар) рад этилиши сабабларини асослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Эксперт комиссиясининг дастлабки малакали танлов тўғрисидаги протоколи ва танлов қатнашчилари рўйхати танлов комиссияси мажлисида тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Дастлабки малака танловида қатнашган барча талабгорларга унинг натижалари тўғрисидаги билдиришнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Буюртмачи потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) уларнинг дастлабки малака танловидан ўтмаганлик сабабларини тушунтириб беришга мажбур эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Малака танлови танлов савдоларининг биринчи босқичи билан бирга ўтказилган тақдирда танлов қатнашчилари малакасини баҳолаш натижаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг 32—38-бандларида назарда тутилган тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Танлов савдолари пудратчини (етказиб берувчини) танлаш бўйича қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади. Танлов савдолари қатнашчилари сони икки нафардан кам бўлиши мумкин эмас. Уларнинг ҳаммаси буюртмачининг талабига жавоб бериши ҳамда танлов савдоларида қатнашишга ҳам, контрактни бажаришга ҳам тайёр эканлигини намоён қилишлари керак. Танлов савдолари қатнашчиларининг якуний рўйхати малакали танлаб олиш натижалари бўйича шакллантирилади ва танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Бунда танлов савдолари қатнашчиларининг якуний рўйхатига фақат шундай малакали танлаб олишдан ўтган талабгорлар киритилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Буюртмачи томонидан танлов савдолари қатнашчиларига танлов таклифларини тайёрлашга ва беришга ажратиладиган муддат эълон чоп этилган ёки товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан танловда қатнашишга таклифнома жўнатилган (ёпиқ танлов савдолари ўтказилган ҳолларда) кундан бошлаб камида ўттиз календарь кунни ташкил қилиши керак. Йирик ёки мураккаб товарлар, ишлар ва хизматларга нисбатан ушбу муддатлар буюртмачи томонидан тўқсон ва ундан кўп календарь кунгача узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Танлов таклифларининг амал қилиш муддатлари ва буюртмачи томонидан белгиланадиган сотиб олиш муддатларидан танлов ҳар қандай қатнашчисига нисбатан камситиш мақсадларида фойдаланилмаслиги керак. Фавқулодда ҳоллардагина танлов комиссияси танлов қатнашчиларига улар берган танлов таклифларининг амал қилиш муддатини муайян даврга узайтиришни тавсия этиши мумкин. Ўз таклифининг амал қилиш муддатини узайтиришга рози бўлган танлов қатнашчиси ўз танлов таклифининг мазмунига ва моҳиятига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас, лекин танлов таклифи таъминланишининг амал қилиш муддатини узайтириши керак. Ўз таклифининг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этган танлов қатнашчиси танлов таклифи бўйича берилган таъминлаш ҳуқуқини йўқотмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Қатнашчидан очиқ танлов савдоларида қатнашиш юзасидан буюртманома олингандан кейин, дастлабки малака танлови ўтказилган тақдирда эса — танлов савдолари қатнашчиларининг якуний рўйхати тасдиқлангандан кейин буюртмачи уларга танлов савдоларида қатнашишга таклифномани ва танлов ҳужжатлари пакетини юборади. Танлов савдолари қатнашчилари танлов ҳужжатларида кўрсатилган муддат мобайнида ўзининг танлов таклифларини танлов ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлайди ва буюртмачига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Ёпиқ танлов савдолари ўтказилган тақдирда буюртмачи аниқ талабгорларни танлов савдоларида қатнашишга таклифномани юбормаслик ёки қайтариб олиш тўғрисидаги асосланган қарорни танлов таклифлари бериш учун танлов ҳужжатларида белгиланган вақтнинг ярми ўтишидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилишга ҳақлидир. Бунда ваколатли органнинг тавсиясига кўра бундай танлов савдоларининг мўлжалланаётган қатнашчилари варақасига киритилган талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашишга таклифномани ваколатли орган билан олдиндан келишиб олмасдан юбормаслигига ёки қайтариб олишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Буюртмачи танлов таклифларини бериш муддати ўтгунгача танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни, улар тўғрисида танлов қатнашчиларини дарҳол хабардор қилган ҳолда, зарурият бўлганда, танлов қатнашчилари томонидан ўзларининг танлов таклифларига тузатишлар киритиши учун етарли бўлган вақтга танлов таклифлари бериш муддатини узайтирган ҳолда киритишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Танлов савдолари қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эълон қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифларини бериш муддати тугайдиган вақтгача иккитадан кам танлов таклифи тушган тақдирда. Агар танлов савдолари лотларга тақсимлаган ҳолда ўтказилса, танлов савдолари улар бўйича иккитадан кам танлов таклифи тушган лотларга нисбатангина ўтказилмаган деб эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тушган барча танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа вазиятлар пайдо бўлган тақдирда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Танлов савдоларининг ўтказилмаган деб эълон қилиниши қатнашчилардан биронтасининг ҳам мулкий ёки бошқача тусдаги жавобгарлигига олиб келмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларининг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади ёки ваколатли орган билан келишилган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматлар танлов ўтказмасдан, ушбу Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган тартибда сотиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Танлов ҳужжатлари бўйича бирон-бир тушунтириш олиши, шу жумладан танлов таклифларини бериш муддатини узайтириш тўғрисида илтимос қилиши зарур бўлган танлов савдолари қатнашчиси танлов таклифларини бериш муддати тугашидан беш календарь кундан кеч бўлмаган муддатда бундай тушунтиришлар олиш учун танлов ҳужжатларида кўрсатилган манзиллар бўйича буюртмачига ёзма шаклда (хат, телеграмма, факс ёки электрон почта бўйича) мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буюртмачи кўрсатиб ўтилган муддатдан кечикмай олинган сўровларни кўриб чиқади ва сўров муаллифи кўрсатилмаган ҳолда танловнинг барча қатнашчиларига жўнатиладиган ёзма жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Танлов савдолари қатнашчилари танлов савдолари предмети ёки унга йўриқномалар бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга тушунтиришлар ва жавоблар олиш мақсадида дастлабки учрашувга таклиф этилиши мумкин (агар бундай тартиб танлов ҳужжатлари шартларида назарда тутилган бўлса). Бундай учрашувлар бўйича мажбурий равишда протокол расмийлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов савдолари қатнашчилари, имкониятга қараб, ўзларининг барча саволларини буюртмачи уларни белгиланган учрашувгача бир ҳафтадан кечикмай олиши учун ёзма равишда юбориши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилган саволларнинг ва олинган жавобларнинг, шунингдек учрашувдан кейин тайёрланган барча жавобларнинг матнлари танлов савдоларининг танлов савдоларида қатнашишга таклифнома олишган барча қатнашчиларига тақдим этилади. Танлов ҳужжатларига ўтказилган учрашув натижаларида пайдо бўладиган тузатишлар киритишга буюртмачи томонидан савдолар қатнашчиларига албатта жўнатиш йўли билан йўл қўйилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғзаки ёки бошқача шаклда амалга оширилган, лекин савдолар қатнашчиларига билдиришнома тарзида юборилмаган аниқлаштиришлар, ўзгартиришлар, йўриқномалар юридик кучга эга бўлмайди ва танлов қатнашчиларининг эътирозлари учун асос бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Танлов савдолари қатнашчисининг дастлабки учрашувга келмаслиги унинг танлов савдосидан чиқарилишига сабаб бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Танловни ўтказиш муддатлари ўзгарган тақдирда буюртмачи танловнинг барча қатнашчиларига ёзма шаклда тегишли билдиришнома юборади. Танлов қатнашчиси танлов таклифини муддатни бундай узайтириш буюртмачи томонидан эълон қилингунгача берган тақдирда у таклифни қайта кўриб чиқиш учун қайтариб олишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Танлов таклифлари танлов қатнашчилари томонидан танлов ҳужжатларида кўрсатилган манзил бўйича, танлов таклифларини қабул қилиб олиш тугайдиган сана ва вақтдан кечикмай юборилиши керак. Танлов таклифларини қабул қилиб олишнинг тугаши ва уларни очиш ўртасидаги вақт бир соатдан ошмаслиги керак. Танлов таклифларини беришнинг белгиланган муддатидан кечикиб тушган танлов таклифлари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди. Потенциал пудратчи (етказиб берувчи) танлов таклифлари таркибида танлов ҳужжатларида кўрсатилган миқдорда, лекин унинг танлов буюртманомасида кўрсатилган нархнинг икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда танлов таклифи таъминланишини тақдим этади. Бунда таъминланишнинг амал қилиш муддати танлов таклифи амал қиладиган муддатдан кам бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Танлов савдолари қатнашчиларидан олинган танлов таклифлари буюртмачи томонидан улар олинган санани ва вақтни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказилиши керак. Танлов таклифини тақдим этиш санаси буюртмачининг почта жўнатмасини топшириш тўғрисидаги билдиришномасидаги ёзуви бўйича ёки чопарнинг тилхати (юк хати)да кўрсатилган вақт бўйича ёки ҳужжатларни қабул қилиб олиш реестрида кўрсатилган сана бўйича танлов савдолари қатнашчиси вакилининг имзоси мавжуд бўлганда — танлов таклифи бевосита етказиб берилган тақдирда аниқланади. Танлов таклифлари танлов ҳужжатларида кўрсатилган уларни очиш санасигача очилмаган ҳолда сақланади ва танлов савдоларини қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш учун жавоб берадиган буюртмачининг ходимидан ташқари ҳар қандай шахснинг ундан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган жойда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Ичида танлов таклифлари мавжуд бўлган конвертлар очилгандан кейин уларни сақланиши учун танлов комиссиясининг котиби ёки комиссия вакил қилган бошқа шахс жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Тушган танлов таклифлари пакетлари танлов комиссияси котиби томонидан танлов комиссияси аъзолари, буюртмачи иштирокида очилади ва танлов савдолари қатнашчиларининг ваколатли вакиллари томонидан ушбу очиб кўришда қатнашишни хоҳловчилар иштирокида, улар томонидан махфийлик талабларига риоя қилиш ва ўз иштирокини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказиш шарти билан очилади. Тушган танлов таклифлари пакетларини очиш танлов ҳужжатларида белгиланган жойда ва вақтда амалга оширилади. Ҳар бир танлов таклифини очишда буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг танлов таклифида қатнашчи томонидан кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлиги ўқиб чиқилади ва текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таклифларни очишда бирорта ҳам таклиф рад этилиши мумкин эмас, кечикиб берилган таклифлар бундан мустасно, бундай таклифлар савдолар қатнашчисига очилмаган ҳолда қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Конвертларни очиш натижалари бўйича, ҳар бир танлов таклифининг белгиланган вақтда, санада олинганини ва танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расмий равишда тасдиқлаш учун танлов комиссияси мажлисининг протоколи тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Танлов комиссиясининг қатнашган барча аъзолари танлов таклифларини очиш тўғрисидаги протоколни имзолаши керак. Бундай протоколнинг асл нусхаси сақлаш учун танлов савдолари буюртмачисига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Танлов таклифларини баҳолаш жараёни шундай тарзда амалга оширилиши керакки, бунда танлов савдолари қатнашчиларининг таклифларидан танлов савдолари шартларига ва буюртмачининг талабларига энг кўп жавоб берадиган таклифни аниқлаш мумкин бўлиши лозим. Танлов ҳужжатларида талаб қилинган ахборотларни тўлиқ тақдим этмаслик ёки танлов ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган танлов таклифини бериш танлов комиссиясига танлов таклифини рад этиш ҳуқуқини беради. Танлов таклифларини баҳолаш таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади. Танлов таклифларини баҳолаш икки босқичда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи босқичда танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифининг умумий ва техник қисми, шу жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ахборотларнинг танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўлиқлиги ва танлов таклифининг тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифи таркибида келишилган вақт даври мобайнида танлов савдолари қатнашчиси танлов таклифининг қайтариб олинмаслигини кафолатлайдиган танлов таклифи таъминланишининг мавжудлиги баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолашнинг биринчи босқичи натижалари бўйича танлов таклифлари фақат уларнинг танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги ёхуд танлов комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонларига жавоб бермаслиги сабаби бўйича рад қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолашнинг биринчи босқичи натижалари бўйича эксперт комиссияси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифлари рад этилган танлов савдолари қатнашчисининг рўйхати ва ушбу танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифларининг рад қилинганлик сабаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифлари баҳолашнинг иккинчи босқичига қўйилган танлов савдолари қатнашчиларининг рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳолашнинг иккинчи босқичига қўйилган танлов савдолари биринчи босқичи баҳоларининг натижалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккинчи босқичда танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифлари тижорат қисмининг баҳолаш мезонларига мувофиқлиги баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолашнинг иккинчи босқичи натижалари бўйича эксперт комиссияси томонидан протокол тузилади, унда танлов савдолари қатнашчилари танлов таклифининг тижорат қисмини баҳолаш натижалари акс эттирилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Танлов таклифларини баҳолаш учун буюртмачининг экспертлари ёки ташқи мустақил экспертлар жалб қилиниши мумкин. Ахлоқ нормаларига ва қатъий махфийликка риоя этиш ишга жалб этиладиган экспертлар учун мажбурий талаб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш даврида эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзоларининг ахлоқ нормаларига ва қатъий махфийликка риоя этиши мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Танлов қатнашчисини ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан, танлов савдолари қатнашчиларининг танлов таклифларини баҳолашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари натижалари асосида қабул қилинади. Энг кўп баҳолаш бали олган таклиф ғолиб деб эътироф этилади. Танлов таклифларини баҳолаш алоҳида ажратилган хонада ўтказилади, унга эксперт комиссияси ва танлов комиссияси ишлаётган вақтда бегона кишиларнинг кириши қатъиян тақиқланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Танлов таклифларини очиш вақтидан бошлаб танлов савдолари ғолиби тўғрисида қарор қабул қилинадиган вақтгача эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзолари танлов савдолари қатнашчиларидан биттасига устунлик бермаслик, кўриб чиқилаётган таклифларни баҳолашнинг холислигига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаслик учун танлов савдолари қатнашчилари билан мулоқотда бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Эксперт комиссияси ва танлов комиссиясининг танлов савдолари қатнашчилари билан барча мулоқотлари танлов савдолари эълон қилинган вақтдан бошлаб танлов комиссияси томонидан контракт бериш тўғрисида қарор қабул қилингунгача фақат ёзма шаклда амалга оширилади, танлов савдолари қатнашчиларидан уларнинг ушбу Низомнинг 65-бандига мувофиқ ўтказиладиган танлов таклифлари моҳияти бўйича тушунтиришлар олиш юзасидан мулоқотлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Танлов таклифи билан танишиш натижалари бўйича унинг айрим жиҳатлари тушунарли бўлмаган ва танлов савдолари қатнашчиси томонидан тушунтиришларни талаб қиладиган масалалар, ҳисоб-китоблардаги аниқ хатоликлар, ноаниқ атамалар ва аниқлаштиришни талаб қиладиган бошқа деталлар пайдо бўлган тақдирда эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзолари буюртмачининг вакиллари иштирокида ёзма сўров юборишлари ёки бундай танлов таклифи берган танлов савдолари қатнашчиси билан кенгаш ўтказишлари мумкин. Бундай мулоқотларда қатнашиш учун танлов қатнашчисининг вакили ўзининг ваколатларини ёзма равишда тасдиқлайдиган, бундай танлов қатнашчисининг танлов таклифини имзолаган шахс томонидан имзоланган ёзма тасдиқномага эга бўлиши керак. Эксперт ёки танлов комиссияси танлов қатнашчисини бундай кенгашнинг вақти ва кун тартиби тўғрисида хабардор қилади ҳамда кенгашга раислик қилади, бунда танлов буюртманомаси мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришларга, шу жумладан бажаришнинг нархи ёки муддати ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қатнашчига ёки унинг ваколатли вакилига барча саволлар ва саволларга жавоблар ёзма шаклда қайд этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Танлов таклифларини баҳолаш тугаллангандан кейин эксперт комиссияси контракт бериш бўйича протоколни тавсияномалар билан бирга расмийлаштиради ва имзолайди. Контракт бериш бўйича протокол тавсияномалар билан бирга баҳолашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари протоколлари ҳамда қатнашчиларнинг танлов буюртманомалари нусхалари билан биргаликда танлов комиссиясига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Битимлар талабларини ҳисобга олган ҳолда пудратчиларни (етказиб берувчиларни) танлаш бўйича қарорлар қуйидаги тарзда келишилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) умумий қиймати 60 млрд. сўмдан ошмайдиган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш натижалари тўғрисидаги танлов комиссияси протоколлари келишиш учун маълум қилиш тартибида ваколатли органга юборилади. Агар ваколатли орган танлов комиссияси мажлисининг протоколлари олинган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида буюртмачи томонидан танлов савдолари ўтказиш шартлари бузилганлиги асосланган рад этишларни тақдим этмаса протокол билан тасдиқланган контракт бериш тўғрисидаги қарор ваколатли орган билан келишилган деб ҳисобланади;
(67-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) умумий қиймати 60 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш натижалари тўғрисидаги танлов комиссияси протоколлари келишиш учун бошқарувчи қўмитага киритилади.
(67-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Танлов савдолари натижаларини ваколатли орган ёки бошқарувчи қўмита билан келишганлик буюртмачи учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачининг бюджетига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари ғолиби бўлган қатнашчига контракт бериш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш ва унинг билан бундай контрактни тузиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли орган ёки бошқарувчи қўмитанинг танлов савдолари натижаларини келишишни рад этиши буюртмачи томонидан танлов савдолари натижаларини бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Буюртмачи танлов таклифлари амал қиладиган муддат ўтгунгача, лекин пудратчини (етказиб берувчини) танлаш бўйича қарор қабул қилингандан ва танлов савдолари натижалари келишилгандан кейин беш банк кунидан кечикмай танлов савдолари ғолибига уни ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномани юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Танлов савдолари ғолиби бўлган қатнашчи банк кафолати тарзида ёки буюртмачи учун мақбул бўлган бошқа исталган тарзда контрактни бажариш таъминланишини тақдим қилгандан кейин буюртмачи дарҳол танлов савдоларида ютқазган қатнашчиларга уларнинг таклифлари рад этилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади ва уларнинг танлов таклифлари таъминланишини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Буюртмачи танлов савдолари қатнашчиларига танлов савдоларининг танлов комиссияси томонидан тасдиқланган натижаларини, танлов таклифлари рад этилганлиги сабабларини ва танлов савдолари ғолибига контракт берилишини изоҳлашга мажбур эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Танлов бўйича танлаш ва танлов савдоларини ўтказиш якунларига биноан контрактни имзолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Буюртмачи танлов қатнашчисини уни ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда танловнинг бундай қатнашчисига буюртмачининг раҳбари имзолаган контрактни икки нусхада юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Танлов қатнашчиси ғолиб деб эътироф этиш тўғрисидаги билдиришнома олинган вақтдан бошлаб ўн календарь кун мобайнида контрактни имзолаши, унга сана қўйиши ва бир нусхасини буюртмачига қайтариши керак. Контрактнинг охирги варианти томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан шакллантирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Умумий қиймати 60 млрд.сўмдан ортиқ бўлган тузилган контрактлар битим талабларига мувофиқ, тасдиқлаш учун бошқарувчи қўмитага киритилади. Бунда мазкур контрактлар фақат улар бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Контракт уни иккала томон имзолаган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади ва у ушбу Низомда ва битимларда белгиланган тартибда келишилгандан ёки тасдиқлангандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда белгиланган тегишли тартиботлардан ўтгандан кейин кучга киради.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Танлов қатнашчиси ғолиб деб эътироф этган вақтдан бошлаб ўн календарь кун мобайнида ғолиб контракт шартларига мувофиқ, банк кафолати шаклида (шакл сотиб олиш турига кўра танлов ҳужжатида мавжуд бўлади) ёки буюртмачи учун мақбул бўлган бошқача турда контрактни бажаришнинг таъминланишини тақдим этиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Агар танлов ғолиби ушбу Низомнинг 73 ва 76-бандларида назарда тутилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда бу буюртмачининг контрактни рад этиши ва танлов таклифи таъминланишини ушлаб қолиши учун етарли асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу ҳолда буюртмачи танловда танлов таклифи ютган деб эътироф этилган танлов қатнашчисидан кейинги ўринни эгаллаган танлов қатнашчиси билан контракт тузиш ёки янги танловни эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Контрактни бажаришнинг таъминланиши миқдори контракт баҳосининг ўн фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Танловлар ўтказилмаслигига сабаб бўладиган фавқулодда ҳолатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Қуйидаги фавқулодда ҳолатларда буюртмачи ваколатли орган билан келишган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олишни танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга ошириши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) товарлар, ишлар ва (ёки) хизматлар қуйидаги сабабларга кўра фақат битта пудратчи (етказиб берувчи) томонидан етказиб берилиши (бажарилиши) мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг мутлақ имкониятлари ва ҳуқуқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сотиб олинаётган асбоб-ускуналарни ёки эҳтиёт қисмларни илгари сотиб олинган асбоб-ускуналарга мослиги ва унификация қилинишининг муҳимлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилиши (сотиб олиниши) керак бўлган товарлар, ишлар ва хизматларнинг буюртмачи томонидан илгари сотиб олинган (фойдаланилаётган)ларга қўшимча ҳисобланиши ва (ёки) илгари бошланган ёки давом этаётган ишлар (хизматлар)нинг табиий равишда кенгайтирилиши ҳисобланиши ҳамда битта ва айнан шу пудратчини (етказиб берувчини) жалб этиш тежамлироқ бўлишини ва товарнинг ҳамда бажарилаётган ишлар (хизматлар)нинг сифатига нисбатан натижаларнинг ўзаро мослигини таъминлашининг аниқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) контракт майдони участкаларида ишларни ташкил этиш учун буюртмачининг назарида энг қулай бўлган ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш объектлари билан шартномалар тузилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) буюртмачи назарида буюртмачи томонидан амалга оширилаётган ишлар талабларига энг тўлиқ жавоб берадиган ва буюртмачига инвесторнинг компаниялар гуруҳи билан ягона ахборот маконига эга бўлиш имконини берадиган ахборот тизимлари ва идоравий дастурий таъминотини (ва унга лицензияларни) жорий этиш ҳамда бирга қўшиб олиб бориш юзасидан хизматларни сотиб олиш ва амалга ошириш бўйича шартномалар тузилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) техника, материаллар ва асбоб-ускуналарни тезкорлик билан сотиб олишни талаб қиладиган форс-мажор вазиятларида ва техноген тусдаги аварияларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ушбу Низомга мувофиқ ўтказилган танловлар ғолибнинг аниқланишига олиб келмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) лойиҳанинг ишлаб чиқувчиси томонидан муаллифлик назорати бўйича ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) буюртмачи ходимини ўқитиш юзасидан шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) инвесторнинг ходимини ишлаш учун буюртмачига хизмат сафарига юбориш бўйича хизматларни харид қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Буюртмачи ушбу Низомнинг 81—83-бандларига мувофиқ, танлов ўтказмасдан амалдаги контрактларга қўшимча битимлар тузиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Амалдаги контрактларга қўшимча битимлар ваколатли орган билан келишмасдан тузилиши мумкин, агар бу:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилган бўлса, агар контрактнинг умумий суммаси амалдаги контрактга тузилган барча қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 400 млн. сўмдан ошмаса;
(81-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар бўлса, агар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилаётган қўшимча битимлар суммаси 400 млн. сўмдан ошмаса ва амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизидан ошмаса.
(81-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Амалдаги контрактларга қўшимча битимлар ваколатли орган билан келишган ҳолда тузилади, агар бу:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилган бўлса, агар контрактнинг умумий суммаси амалдаги контрактга тавсия қилинаётган қўшимча битимлар бўйича амалга оширилган тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 400 млн. сўмдан ошса, бу ҳолда шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан қўшимча битимлар суммаси амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизи доирасида бўлиши керак;
(82-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга тузилган барча қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларнинг умумий суммаси 400 млн.сўмдан ошса, лекин 4 млрд сўмдан ортиқ бўлмаса ва амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизидан ошмаса.
(82-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Амалдаги контрактларга қўшимча битимлар бошқарувчи қўмита қарорига кўра тузилади, агар амалдаги контрактга барча тузилган қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларнинг умумий суммаси 4 млрд. сўмдан ва/ёки амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлса.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Танлов қатнашчилари, буюртмачи ва танлов комиссиясининг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Танловда қатнашишнинг белгиланган қоидаларини бузган танлов қатнашчилари танловда қатнашишдан четлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ғолиби деб эълон қилинган танлов қатнашчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
физик, сифат ва техник параметрлар бўйича контракт шартларининг шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов шартларини бажариш мониторинги натижалари бузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов шартлари ва контрактнинг бошқача тарзда бузилганлиги учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. Буюртмачи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов комиссиясини шакллантириш вақтида унинг таркибига нисбатан қўйилган талабларга риоя этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бундай харид эҳтиёжи учун назарда тутилмаган шаклларда харидни амалга оширишга имкон берадиган, унинг қийматини камайтириш мақсадида харид эҳтиёжининг бўлиб юборилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов таклифларини тақдим этиш муддати тугагунгача танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни ўз вақтида хабардор қилмасдан ва танлов таклифларини тақдим этиш муддатини уларга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтирмасдан танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда қатнашиш юзасидан буюртманомаларни ҳамда тижорат ёки танлов таклифларини қабул қилиб олишнинг рад этилиши, уларнинг ҳисобга олиниши, махфийлиги ва очилгунгача сақланиши таъминламаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари ғолиби билан контракт тузиш муддатининг бузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
физик, сифат ва техник параметрлар бўйича контракт шартларининг шартномада белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотларнинг ошкор қилганлиги, ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар ўртасида танлов қатнашчилари билан тил бириктиришга йўл қўйилганлиги, совғалар ва пул мукофотлари (ҳар қандай шаклларда) олганлик ва бошқа қонунга қарши хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов шартларини бажариш мониторинги учун нотўғри ахборотлар тақдим этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари ўтказиш тартиботларининг бошқача тарзда бузилишлари учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Танлов комиссияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдоларини ўтказиш тартиботи босқичлари бўйича кам овоз билан ва (ёки) танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарор қабул қилинганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сири сақланиши юзасидан ҳуқуқларининг бузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларнинг (танлов савдолари қатнашчиларининг) танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган малака маълумотларига нисбатан мезонлар ва талаблар белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг (танлов қатнашчисининг) танлов тартиботида қатнашишдан асоссиз равишда четлатилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат ва танлов таклифлари мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришлар ва тузатишларга, шу жумладан нархларнинг ёки бажариш муддатининг ўзгартирилишига йўл қўйилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари қатнашчиси томонидан танлов таклифининг мазмунини уни танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш вақтида тушунтириб берилишига асоссиз равишда йўл қўйилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотларнинг ошкор қилинганлиги, ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар ўртасида танлов қатнашчилари билан тил бириктиришга йўл қўйилганлиги, совғалар ва пул мукофотлари (ҳар қандай шаклларда) олганлик ва бошқа қонунга қарши хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари ғолибини белгилаш ва эълон қилиш тартиботининг бузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов савдолари тартиботларининг бошқача тарздаги бузилишлари учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87. Танлов бўйича танлаш ёки танлов савдолари тартиботларидан юзага келган келишмовчиликлар ва низолар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 313-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)