ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Қарори
ФУНДАМЕНТАЛ ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1705-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, Ижро аппарати раҳбари М. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май,
8-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май,
57-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май,
151-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май,
75-сон
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май,
6/7-сон
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академиясининг 2009 йил 19 майдаги 8, 57, 151, 75, 6/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 42-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган маблағлар Қўмита ва вазирликларнинг қарорига кўра лойиҳа бажарилиб келаётган ижрочи ташкилотнинг юқори самара кўрсатиши кутилаётган амалдаги лойиҳаларини қўшимча молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин. Қўмита ва вазирликлар ўз навбатида лойиҳаларни тўхтатилиши, улардан бўшаб қолган маблағни бошқа самарали лойиҳага қўшилишини асосланганлиги ва ўзгараётган молиявий ҳажми тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигига тақдим этади.».
2. Низомга илованинг 2-шакли изоҳ қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника лойиҳаларининг ҳар бир ижрочиси фақат бир лойиҳада тўлиқ ставкада ва икки лойиҳада ўриндош сифатида иштирок этиши мумкин, шунингдек уларнинг умумий улуши икки тўлиқ ставкадан ошмаслиги лозим.».
3. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 303-модда)